Абидова Дилфуза Игамбердиевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Ўзбекистонда экологик меҳмонхоналар фаолиятини ташкил етиш методологиясини такомиллаштириш” 08.00.17–“Туризм ва меҳмонхона фаолияти”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Iqt430.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Обиджон Хафизович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01 
Расмий оппонентлар: Пардаев Олим Мамаюнусович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирожиддин Шерали ўғли иқтисодиёт фанлари доктори; Алимова Гўзал Алишеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда экологик меҳмонхоналар фаолиятини ташкил етиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашув асосида “экологик меҳмонхона фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ресурслардан самарали фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш тизими ҳамда маҳаллий органик маҳсулотлардан фойдаланишга йўналтирилган инвестицион ва операцион самарадорлик омилларини ўзаро боғлаш орқали, меҳмонхона бизнесининг оператив, стратегик ва тармоқлараро даражадаги иқтисодий натижаларини оптималлаштириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
эко-меҳмонхоналар фаолиятини ривожлантириш учун миллий “Греен отел Узбекистан” стандарти ва сертификатлаш тизимини жорий этиш орқали экологик меҳмонхоналар таркибий улуши мониторингини жорий етиш ва давлат қўллаб-қувватлашини мониторинг натижасига боғлаш таклифи ишлаб чиқилган;
эко-меҳмонхоналарга туризм қиймат занжиридаги локал қиймат генератори сифатида ёндашиш ҳамда меҳмонхона тармоғи ва маҳаллий иқтисодиёт ўртасидаги интеграция чуқурлигини баҳолаш таклифи асосланган;
молия бозорида махсус яшил меҳмонхона облигацияларини жорий этиш ҳамда тушган маблағларнинг муайян қисмини энергия тежамкор, экологик стандартли меҳмонхоналар реконструкциясига йўналтириш, инвесторлар учун солиқ ёки фоиз имтиёзлар бериш орқали яшил меҳмонхоналарнинг улушини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган Триллиант Интерконтинентал Ташкент (Тошкент шаҳри), Hilton Garden INN Самарканд (Самарқанд шаҳри), Merkuriy Bukhara OLD Town (Бухоро шаҳри), Windham Tashkent (Тошкент шаҳри) ва Farovon Khiva hotel (Хива шаҳри) экологик меҳмонхоналар фаолияти кўрсаткичлари узоқ муддатли динамикасини эконометрик моделлаштириш асосида мамлакатда экологик меҳмонхоналар тўлдирилиш даражасининг 2026-2030-йилларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экологик меҳмонхоналар фаолиятини юритиш ва такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар асосида: услубий ёндашувга кўра «экологик меҳмонхона фаолияти» тушунчасининг иқтисодий мазмуни ресурс самарадорлиги, чиқиндиларни бошқариш, маҳаллий органик маҳсулотлардан фойдаланишга мослаштирилган инвестиция ва операцион самарадорликни ўзаро боғлаган ҳолда, меҳмонхона бизнесининг тезкор, стратегик ва тармоқлараро даражалардаги иқтисодий натижаларини оптималлаштириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилди. Ушбу назарий-услубий маълумотлар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Управление окружающей средой в туризме» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда «экологик меҳмонхона фаолияти» тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилди;
эко-меҳмонхоналар фаолиятини ривожлантириш учун миллий «Green Hotel Uzbekistan» стандарти ва сертификатлаш тизимини жорий этиш орқали экологик меҳмонхоналар таркибий улуши мониторингини жорий этиш ҳамда давлат қўллаб-қувватлашини мониторинг натижаларига боғлаш таклифи Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмасининг 2026 йил 02 апрелдаги 72-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экологик меҳмонхоналар таркибий улушини мониторинг қилиш ва давлат қўллаб-қувватлашини унинг натижаларига боғлаш орқали улар фаолиятини такомиллаштириш имкони яратилди;
эко-меҳмонхоналарга туризм қиймат занжиридаги локал қиймат генератори сифатида ёндашиш ҳамда меҳмонхона тармоғи ва маҳаллий иқтисодиёт ўртасидаги интеграция чуқурлигини баҳолаш таклифи “Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси” томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси”нинг 2026 йил 02 апрелдаги 72-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида меҳмонхона тармоғи ва маҳаллий иқтисодиёт ўртасидаги интеграция даражасини баҳолаш имкони яратилди;
молия бозорида махсус «яшил» меҳмонхона облигацияларини жорий этиш ҳамда тушган маблағларнинг муайян қисмини энергия тежамкор, экологик стандартларга жавоб берадиган меҳмонхоналарни реконструкция қилишга йўналтириш, инвесторлар учун солиқ ёки фоиз имтиёзлари бериш орқали «яшил» меҳмонхоналар улушини ошириш таклифи “Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси” томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси”нинг 2026 йил 02 апрелдаги 72-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экологик меҳмонхоналар улушини ошириш имкони яратилди;
Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган Trilliant Intercontinental Tashkent (Тошкент шаҳри), Hilton Garden Inn Samarkand (Самарқанд шаҳри), Mercure Bukhara Old Town (Бухоро шаҳри), Wyndham Tashkent (Тошкент шаҳри) ва Farovon Khiva Hotel (Хива шаҳри) экологик меҳмонхоналари фаолияти кўрсаткичларининг узоқ муддатли динамикасини эконометрик моделлаштириш асосида мамлакатда экологик меҳмонхоналар тўлдирилиш даражасининг 2026–2030 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Ушбу натижалар “Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси” томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси”нинг 2026 йил 2026 йил 02 апрелдаги 72-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда экологик меҳмонхоналар тўлдирилиш даражасининг истиқболдаги асосий параметрлари ўртасида ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish