Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамов Миршоҳид Холмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Техника олий таълим муассасасаларида сферик тригонометрия фанини ўқитиш методикаси», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Ped732.
Илмий раҳбари: Тажиев Мамарежаб, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.28.03.2018.Ped.02.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Халхўжаев Ахмад Мияссарович, физика-математика фанлари доктори,  профессор; Ахлимирзаев Аҳмаджон, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техника олий таълим муассасаларида сферик тригонометрия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сферик тригонометрия фани ўқитиш мазмунини муҳандислик фаолиятини олиб боришда дастурий таъминот (Excel, Марlе) ва фазовий қобилиятлар (тўғри бурчакли, цилиндрик, сферик координаталар системасининг боғлиқлиги) имкониятларидан фойдаланиб такомиллаштирилган;
сферик тригонометрия фанини фузионизм ғояси (планиметрия ва сферик тригонометрия)ни таълим субъектларининг ўқув ва амалий фаолиятини кенгайтириш асосида ўқитиш орқали талабаларнинг мутахассилик фанларидан ўқув кўникмалари шакллантирилди ва мантиқий, фазовий тасаввурлари ривожлантирилган;
фанлараро ва ўқув мавзуларидаги аналогик тушунчаларнинг алоқадорлик кўрсаткичлари (планиметрия ва сферик тригонометрия таянч тушунчаларнинг бир хиллиги, турли хиллиги ва бирида мавжуд бўлиб иккинчисида мавжуд эмаслиги) асосида сферик тригонометрия фани ўқув машғулотларини лойиҳалаштириб ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида сферик тригонометрия фанини ўқитиш методикаси Марlе дастури имкониятларидан фойдаланиб сферик тригонометрияга оид билимлар динамикасига (анимацион фаоллик, ўқув фаоллиги, амалий фаоллик) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Техника олий таълим муассасасаларида сферик тригонометрия фанини ўқитиш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
сферик тригонометрия фанини ўқитишда фузионизм ғоясининг таълим субъектлари ўқув ва амалий фаолияти доираси ва мантиқий, фазовий тасаввурларни кенгайтиришга таъсири, сферик ва текисликдаги геометриянинг «аналог» тушунчаларини гуруҳлаштириш (бир хил маъноли, турли хил маъноли, бир-бирида мавжуд бўлмаган), фанни ўқитишнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш, Марlе дастури имкониятларидан фойдаланиб сферик тригонометрияга оид баҳс-мунозара саволлари ва топшириқлари, назорат синовлари, ўқув материалларини ишлаб чиқишга оид таклифлари «Сферик тригонометрия» номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи, 892-136 рақамли гувоҳнома). Ушбу ўқув қўлланма техника олий таълим муассасаларнинг ўқув-методик таъминотини бойитиш ҳамда «Сферик тригонометрия» фанидан олинган билимлар асосида талабалар томонидан мутахассислик масалаларини ечимини топиш имкониятларининг ошишига хизмат қилган;
сферик тригонометрия фанининг ўқув мазмунини танлаш мезонлари (узлуксизлик, аҳамиятлилик, мувофиқлик, эҳтиёжларини қондириш, амалий тавсияли, хусусиятларга мослик), геометрия ва стереометриянинг маданий, интеллектуаль, ижодий ва эстетик ривожланиш, ҳаракат йўналишини аниқлашдаги роли, фанлар ва мавзулар ўртасидаги интеграциялашувга оид таклифлардан А-1-33 рақамли «Олий таълим муассасаларидаги ўқув фанларининг модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши мисолида)» (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3703-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар аналог усулга мувофиқ мутахассислик фанлари ва сферик тригонометрия фанини ўқув мавзулари ўртасидаги алоқадорликни мустаҳкамлаш, ўқитиш мазмуни ўқитувчи ва талабанинг ўзаро фаолияти тузилмасини кенгайтириш ва таълим самарадорлигини ошириш имконини берган;
техника олий таълим муассасаларида сферик тригонометрия фани дарсларини лойиҳалаштириш тузилмаси, объектлар ўртасида геометрик алоқадорликни таъминловчи аналогик усулларни қўллаш (сферик ва планар аналогларни қуриш)га оид таклифлардан техника олий таълим муассасалари “Ер тузиш ва ер кадастри” бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, сферик тригонометрия фани машғулотларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3703-сон маълумотномаси). Натижада, “Ер тузиш ва ер кадастри” бакалавриат таълим йўналиши ўқув мазмунини такомиллаштириш, сферик тригонометрия фанидан машғулотлар самарадорлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish