Маҳмудова Гўзал Самаджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектларнинг кредит ва қарз маблағлари ҳисоби ҳамда таҳлилини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2025.
Илмий раҳбар: Мавланов Нормўмин Нормаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субектларнинг кредит ва қарз маблағлари ҳисоби ҳамда таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хўжалик юритувчи субектларнинг кредит ва қарзлари билан боғлиқ харажатлар ва уларнинг солиқ оқибатлари ҳақидаги шаффоф ахборотларни шакллантириш мақсадида фоизли ва фоизсиз қарзларни алоҳида ҳисобга олиш ҳамда молиявий ҳисоботда очиб беришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳисоб-сиёсатига 6811-“Миллий валютадаги қисқа муддатли банк кредитлари”, 6812-“Чет эл валютасидаги қисқа муддатли банк кредитлари”, 7811- “Миллий валютадаги узоқ муддатли банк кредитлари”, 7812-“Чет эл валютасидаги узоқ муддатли банк кредитлари” номли аналитик ҳисобварақларни киритиш орқали бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ахборот қамровини кенгайтириш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботга кредит ва қарзларнинг валюта ва фоизлар билан боғлиқ турлари тўғрисида қўшимча кўрсаткичларни ҳамда қарз маблағларнинг таркиби, ҳолати, ҳаракати ҳамда уларга доир молиявий рисклар тўғрисида ахборот берувчи махсус илова шаклини киритиш таклиф этилган;
кредит ва қарз маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар асосида баллик баҳолаш тизими ишлаб чиқилган ҳамда унинг натижаларига кўра хўжалик юритувчи субектларни “юқори самарали (80-100 балл”, “самарали (60-79 балл)”, “паст самарали (40-59 балл)” ва “самарасиз (0-39 балл)” тоифаларга ажратиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субектларнинг кредит ва қарз маблағлари ҳисоби ҳамда таҳлилини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
хўжалик юритувчи субектларнинг кредит ва қарзлари билан боғлиқ харажатлар ва уларнинг солиқ оқибатлари ҳақидаги шаффоф ахборотларни шакллантириш мақсадида фоизли ва фоизсиз қарзларни алоҳида ҳисобга олиш ҳамда молиявий ҳисоботда очиб бериш таклифи ҳисоб-сиёсатини ишлаб чиқиш ва молиявий ҳисоботга доир кўрсаткичларни шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024-йил 27-августдаги 39-16-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кредит ва қарз маблағлари ҳисоби ҳамда таҳлили юзасидан ишончли ва кенг турдаги ахборотларни тақдим қилиш, кредит ва қарз битимларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар олдини олишга эришилган;
ҳисоб-сиёсатига 6811-“Миллий валютадаги қисқа муддатли банк кредитлари”, 6812-“Чет эл валютасидаги қисқа муддатли банк кредитлари”, 7811- “Миллий валютадаги узоқ муддатли банк кредитлари”, 7812-“Чет эл валютасидаги узоқ муддатли банк кредитлари” номли аналитик ҳисобварақларни киритиш орқали бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ахборот қамровини кенгайтириш юзасидан берилган таклифи хўжалик юритувчи субектларда ишчи ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024-йил 27-августдаги 39-16-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоб ва ҳисобот тизимининг ахборот имконияти кенгайган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субектларнинг миллий ва чет эл валютасидаги фоизли харажатлари, чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларни қайта баҳолаш жараёнида юзага келадиган курс фарқларини тўғри ҳисоблаш, уларнинг молиявий натижалар ва пул оқимларига таъсирини баҳолаш, прогноз қилиш ҳамда самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга эришилган.
молиявий ҳисоботга кредит ва қарзларнинг валюта ва фоизлар билан боғлиқ турлари тўғрисида қўшимча кўрсаткичларни ҳамда қарз маблағларнинг таркиби, ҳолати, ҳаракати ҳамда уларга доир молиявий рисклар тўғрисида ахборот берувчи махсус илова шаклини киритиш таклифи молиявий ҳисоботлар ва уларга иловаларни тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024-йил 27-августдаги 39-16-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва оммабоплигини оширишга хизмат қилган. Бунинг натижасида, ахборот фойдаланувчиларнинг корхона молиявий ҳолати, натижалари, жорий ва истиқболдаги пул оқимларига оид кенг турдаги бухгалтерия ахборотлари билан таъминлаш ҳамда молиявий қарорларни таҳлилий жиҳатдан асослаш имкониятини оширишга эришилган;
кредит ва қарз маблаг'ларидан фойдаланиш самарадорлигини молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар асосида баллик баҳолаш тизими ишлаб чиқилган ҳамда унинг натижаларига кўра хўжалик юритувчи субектларни “юқори самарали (80-100 балл”, “самарали (60-79 балл)”, “паст самарали (40-59 балл)” ва “самарасиз (0-39 балл)” тоифаларга ажратиш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги қарз муносабатларига киришган хўжалик юритувчи субектларда жалб қилинган капитал самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024-йил 27-августдаги 39-16-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши кредит ва қарз маблаг'ларидан фойдаланиш даражасини тезкор ва тизимли баҳолаш бўйича услубий асоснинг ишлаб чиқилиши, қабул қилинган қарорларнинг натижадорлигига, молиявий ресурслардан қандай даражада фойдаланилаётганлигига илмий асосланган бошқарув баҳосини беришга хизмат қилган. Бундан ташқари, ташқи ахборот фойдаланувчилар томонидан кредит ва қарз муносабатларига киришган хўжалик юритувчи субектларни фаолият самарадорлиги, иқтисодий ўсиш даражаси ва молиявий бошқарувига таҳлилий баҳо бериш орқали ўзаро ҳамкорлик истиқболларини аниқ белгилаш имконини берган.