Жаримбетов Ажинияз Курбанбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Активлар қадрсизланишининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “ Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3811. 
Илмий раҳбар: Пардаев Абдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/30.12.2019.I.17.01
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доcент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: активлар қадрсизланишининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
асосий воситаларнинг қадрсизланиш аломатларини баҳолаш, ҳолатни бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлар талаблари даражасида ташкил қилиш мақсадида уларни 5 та гуруҳга (ишлаб чиқариш мақсадидаги, маъмурий мақсаддаги, хизмат кўрсатиш мақсадидаги, ижарага бериш мақсадидаги, бошқа турдаги асосий воситалар) тоифалаш тавсия этилган;
хўжалик юритувчи субектлардаги ишлаб чиқариш, маъмурий, хизмат кўрсатиш, ижарага бериш мақсадларидаги ва бошқа турдаги асосий воситаларнинг қадрсизланиши ҳолатини ҳар чоракда акс эттирувчи - қадрсизланиши ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш таклиф этилган;
асосий воситаларнинг фойдаланиш кўрсаткичлари паст бўлганлари бўйича 36-сон БҲХС “Активлар қадрсизланиши” талаблари асосида қадрсизланиш тестини муддатидан аввал ўтказиш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субектларнинг ҳисоботларини МҲХС талаблари асосида ташкил қилиш мақсадида “қайта тикланиши мумкин бўлган қадрсизланишдан зарарлар” ва “қайта тикланиши мумкин бўлмаган қадрсизланишдан зарарлар” счётларини киритиш ва уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Активлар қадрсизланишининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асосий воситаларнинг қадрсизланиш аломатларини баҳолаш, ҳолатни бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлар талаблари даражасида ташкил қилиш мақсадида уларни 5 та гуруҳга (ишлаб чиқариш мақсадидаги, маъмурий мақсаддаги, хизмат кўрсатиш мақсадидаги, ижарага бериш мақсадидаги, бошқа турдаги асосий воситалар) тоифалаш бўйича берган таклифи ЧЕИИ "Тошкентвино комбинати" АЖ томонидан амалиётга жорий этилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Тошкентвино комбинати" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 11 сентябрдаги 01/381-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида комбинат тизимидаги хўжалик юритувчи субектларда асосий воситалар қадрсизланиши бўйича тезкор маълумотларни шакллантириш, шунингдек асосий воситалар қадрсизланиши қийматининг фаолиятлар кесимида фойда миқдорига таъсирини ҳисоблаш ва уларни молиявий ҳисоботларда ҳамда унинг изоҳлар қисмида шакллантириш имконияти пайдо бўлди. Натижада турли тармоқларда ва турли жараёнларда бўлган асосий воситалар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, четланишларни аниқлаш, назорат қилиб бориш имконияти яратилди;
хўжалик юритувчи субектлардаги ишлаб чиқариш, маъмурий, хизмат кўрсатиш, ижарага бериш мақсадларидаги ва бошқа турдаги асосий воситаларнинг қадрсизланиши ҳолатини ҳар чоракда акс эттирувчи - қадрсизланиши ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш бўйича берган таклифи ЧЕИИ "Тошкентвино комбинати" АЖ томонидан амалиётга жорий этилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Тошкентвино комбинати" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 11 сентябрдаги 01/381-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида комбинат тизимидаги хўжалик юритувчи субектларда ишлаб чиқариш, маъмурий, хизмат кўрсатиш, ижарага бериш мақсадларидаги ва бошқа турдаги асосий воситаларнинг қадрсизланиши ҳолатини ҳар чоракда, алоҳида ҳисобот шаклида акс эттириш имконияти яратилди. Натижада комбинат миқёсида, шунингдек унинг алоҳида олинган хўжалик юритувчи субектларида ишлаб чиқариш, маъмурий, хизмат кўрсатиш, ижарага бериш мақсадларидаги ва бошқа турдаги асосий воситаларнинг қадрсизланиши ҳолатини аниқлаш, баҳолаш, вужудга келадиган четлашишлар ҳисобини ташкил этиш ҳамда пировардида ҳар чоракда, алоҳида ҳисобот шаклида акс эттириб бориш, маълумотлар асосида асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш мумкин бўлаяпди;
асосий воситаларнинг фойдаланиш кўрсаткичлари паст бўлганлари бўйича 36-сон БҲХС “Активлар қадрсизланиши” талаблари асосида қадрсизланиш тестини муддатидан аввал ўтказиш бўйича берган таклифи ЧЕИИ "Тошкентвино комбинати" АЖ томонидан амалиётга жорий этилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Тошкентвино комбинати" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 11 сентябрдаги 01/381-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф комбинат тизимидаги хўжалик юритувчи субектларда асосий воситаларнинг фойдаланиш кўрсаткичлари режадан паст бўлганлари бўйича 36-сон БҲХС “Активлар қадрсизланиши” талаблари асосида баҳолаш, ҳисобга олиш ва ҳисоботларда акс эттириш имкониятини берди. Натижада бевосита комбинат таркибидаги хўжалик юритувчи субектларнинг активлар миқдорини оптималлаштириш вариантларини аниқлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш имкониятлари яратилди. Шунингдек, ҳар бир хўжалик юритувчи субектда истиқболга мўлжалланган стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва самарали олиб бориш имконини берадиган тизимни шакллантиришга имконият туғулди. Бу эса 2024 йил якуни бўйича комбинат миқёсида қадрсизланган асосий воситалар миқдорини аниқлаш натижасида, уларга ҳисобланадиган амортизация ажратмасини камайтириш ва пировардида маҳсулот таннархини 1,5 млрд. сўмга камайтириш имкониятини яратди;
хўжалик юритувчи субектларнинг ҳисоботларини МҲХС талаблари асосида ташкил қилиш мақсадида “қайта тикланиши мумкин бўлган қадрсизланишдан зарарлар” ва “қайта тикланиши мумкин бўлмаган қадрсизланишдан зарарлар” счётларини киритиш ва уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш бўйича берган таклифи ЧЕИИ "Тошкентвино комбинати" АЖ томонидан амалиётга жорий этилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Тошкентвино комбинати" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 11 сентябрдаги 01/381-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф комбинат таркибидаги хўжалик юритувчи субектлар молиявий ҳисоботларида активларни “қайта тикланиши мумкин бўлган” ва “қайта тикланиши мумкин бўлмаган” моддалар кесимида қадрсизланишдан кўрилган зарарларни акс эттириш, активлар қадрсизланишига ва унинг қайта тикланишига инфляция даражасининг таъсирини ҳисоблаш имкониятини берди. Натижада активлар қадрсизланиши ҳолати тўғрисидаги ҳисобот маълумотларининг халқаро стандартлар талабига жавоб бериши, активлар қадрсизланиши тўғрисида истиқболга мўлжалланган стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш учун уни исталган вақтда ва тезкор режимда таклиф этилаётган моддалар кесимида маълумотларни олиш имконияти яратилади. Комбинат раҳбарияти томонидан стратегик бошқарув қарорларини қабул қилишлари учун оператив ва узлюксиз тарздаги ахборот таъминоти тизими шакллантирилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish