Каршиев Исломбек Эгамқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ХВИИ-ХВИИИ асрлар Марказий Осиё мутафаккирлари асарларида тасаввуфий-ирфоний ғоялар тараққийоти (Сўфи Оллоёр, Ҳувайдо мероси асосида) 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal948
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Тураев Бахтиёрович Омонович, фалсафа фанлари, доктори профессор.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алимов Акбар Нарбоевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХВИИ-ХВИИИ асрларда ижод қилган Марказий Осиё мутафаккирлари Сўфи Оллоёр ва Хожамназар Ҳувайдо илмий-маънавий меросидаги тасаввуфий-ирфоний фалсафий ғояларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сўфи Оллоёр ва Хожамназар Ҳувайдонинг тасаввуфий-ирфоний ғоялари ХВИИ-ХВИИИ аср Марказий Осиёда ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсир этган муҳим омил сифатида фалсафий жиҳатдан асосланган ҳамда уларнинг нақшбандия тариқатидаги ўрни янгича талқин қилинган;
Мутафаккирларнинг асарларида акс этган тасаввуфий-ирфоний қарашлар инсон камолоти, ахлоқий баркамоллик ва илм-маърифатга интилишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг бугунги таълим-тарбия тизими учун долзарблиги таҳлил қилиниб, замонавий педагогик жараёнда қўллаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган;
Сўфи Оллоёрнинг “Саботул-ожизин” ва Хожамназар Ҳувайдонинг “Иброҳим Адҳам қиссаси” каби асарларида илгари сурилган ирфоний-дидактик ғоялар инсон тафаккури ва маънавиятининг юксалишига хизмат қилувчи бунёдкорлик тамойиллари асосида изоҳланган;
Мутафаккирларнинг инсонпарварлик ва бағрикенгликка асосланган ғоялари миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлиги нуқтайи назаридан тадқиқ қилиниб, улар жамиятда миллатлараро тотувлик ва маънавий уйғунликни шакллантиришда муҳим манба эканлиги илмий асосда далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сўфи Оллоёр, Хожамназар Ҳувайдо маънавий мероси ва унинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрнини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Сўфи Оллоёр ва Хожамназар Ҳувайдонинг тасаввуфий-ирфоний ғоялари ХВИИ-ХВИИИ аср Марказий Осиёда ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсир этган муҳим омил сифатида фалсафий жиҳатдан асосланган ҳамда уларнинг нақшбандия тариқатидаги ўрни янгича талқин қилинганлигига оид таклиф-тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан 2023-йилда бажарилган “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион юлларини жорий эътиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли амалий гранд лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 14-ноябр 21-сон маълумотномаси). Натижада, маскур грант режасининг “Таълим соҳасида ўқувчи ва талабалар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган инновацион чора тадбирлар бўйича таҳлилий тадқиқот ўтқазиш ва тегишли таклифлар бериш” деб номланган 2-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
Мутафаккирларнинг асарларида акс этган тасаввуфий-ирфоний қарашлар инсон камолоти, ахлоқий баркамоллик ва илм-маърифатга интилишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг бугунги таълим-тарбия тизими учун долзарблиги таҳлил қилиниб, замонавий педагогик жараёнда қўллаш бўйича илмий тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридаги “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишларнинг “Миллий маданият ва ма'навиятни ривожлантириш, миллий урф-одат, ан'ана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш соҳасида” номли 6.1 банди “Миллий, тарихийилмий маданият ва манбаларни ўрганиш ва тарғиб этиш соҳасида” номли 6.3 банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 21-февралдаги 02/05-28-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, тарғибот тадбирларида иштирок этиб, аждодларимизнинг хусусан, Сўфи Оллоёр Ҳувайдо томонидан илгари сурилган фалсафий, диний ва илмий меросини кенг таргʼиб этиш орқали ёшларда миллий оʼзликни англаш, ватанпарварлик ва меҳнацеварлик туйгʼуларининг ривожланиши ва ахлоқий фазилатларга эришиш мезонларни шакллантиришга хизмат қилган;
Сўфи Оллоёрнинг “Саботул-ожизин” ва Хожамназар Ҳувайдонинг “Иброҳим Адҳам қиссаси” каби асарларида илгари сурилган ирфоний-дидактик ғоялар инсон тафаккури ва маънавиятининг юксалишига хизмат қилувчи бунёдкорлик тамойиллари асосида изоҳланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” мавзусидаги “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” номли 16-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказиининг 2023-йил 11-майдаги 02-22/426-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимиз ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, Ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилган;
Мутафаккирларнинг инсонпарварлик ва бағрикенгликка асосланган ғоялари миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлиги нуқтайи назаридан тадқиқ қилиниб, улар жамиятда миллатлараро тотувлик ва маънавий уйғунликни шакллантиришда муҳим манба эканлиги илмий асосда далилланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилоят вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2023-йилда эфирга узатилган “Субҳидам” ҳамда “Нажот билимда” кўрсатувининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-декабрдаги 14-11/966-сон маълумотномаси). Натижада, диссертасияда келтирилган таклиф ва тавсиялар олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида, мамлакатимиз ёшларини тасаввуфий дунёқараши, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масʼулиятини юксалтиришда ва бу борада амалга оширилган амалий ишлардан ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур тушунтиришда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган.