Махмудова Азиза Нугмановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Замонавий биоетика муаммоларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Fal199
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02.
Илмий консултант: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Джуракулов Хусан Анварович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Наркулов Сухроб Дусмуратович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. глобал ривожланиш шароитида биоетика муаммоларнинг инсоният экзистенсиал моҳиятига салбий таъсирини камайтиришнинг ижтимоий-фалсафий стратегияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ мутафаккирларининг тиббий-ахлоқий қарашлари замонавий биоетика тамойиллари билан қиёсий таҳлил қилиниб, “Адаб ал-табиб” анъаналарининг замонавий тиббиёт деонтологиясидаги сивилизацион ўрни ва барқарорлик коеффициенти далилланган;
техноген тараққиёт шароитида инсоннинг биологик ва ижтимоий моҳияти ўртасидаги номутаносиблик “экзистенсиал хавф” сифатида таҳлил қилиниб, биоетиканинг жамиятни маънавий сақлаш институти сифатидаги хусусиятлари аниқланган;
инсон ҳуқуқлари ва биоетик принциплар мутаносиблиги “қадриятлар иерархияси” нуқтайи назаридан асосланиб, генетик маълумотларнинг махфийлиги ва инсон қадр-қиммати дахлсизлигини таъминловчи маънавий-ҳуқуқий детерминация мезонлари ишлаб чиқилган;
тиббиётнинг рақамли ва инновацион ривожланиши (СИ) жараёнида инсоннинг субект сифатида сақланиб қолишини таъминловчи “биоетик филтр” механизми ва ижтимоий-маънавий стратегияларининг устувор йўналишлари белгиланган;
глобал биоетик кризислар (пандемиялар, экологик инқирозлар) даврида жамиятнинг маънавий барқарорлигини таъминловчи қадриятлар тизими ҳамда биоетиканинг интегратив функсиялари модернизация шароитида илк бор ижтимоий-фалсафий жиҳатдан синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда биоетиканинг ижтимоий фалсафий муаммолари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
тиббиётнинг мазмунини беғараз ёрдам ва ижтимоий масъулият каби инсонпарварлик тамойиллари билан бойитиш орқали биоетик дунёқарашни сакллантириш жиҳатдан ахлоқий-меъёрий компонентга айлантириш хусусиятларига доир хулоса ва амалий таклифлардан 2021-2022-йилларда бажарилган ИНТЛ-САРГМУ-САМГМУ-2021-05-рақамли “Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлари бор беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий ташкилий технологияларни қўллаш учун шароитларни шакллантириш” номли инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 30-январдаги 754-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳаси доирасида фанлараро ёндашувнинг методологик асоси такомиллаштирилган ҳамда ёш мутахассисларнинг илмий проектив (лойиҳалаштириш ва прогнозлаштириш) ва технологик жараёнлардаги касбий малакасини оширишга хизмат қилган;
тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг касбий этикасини шакллантиришда биоетик талимотнинг экологик, ахлоқий, ижтимоий-маънавий ва профессоинал компонентлари конструктив асоси эканлигига доир таклиф-тавсиялардан 2021-2023-йилларда бажарилган 1-2020-1-ЭЛ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “ХХИ-аср шифокорининг ривожланишига кўмаклашиш: кўникмаларни ўргатиш бемор-марказлашган алоқа” номли инновацион лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 30-январдаги 753-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ёш олимларнинг фанлараро тадқиқотлар ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда замонавий тиббий мулоқотнинг услубий базасини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
транслантология ва ген инженерияси каби замонавий йўналишлар ижтимоий хавфсиз тиббий таълимни такомиллаштиришнинг ташкилий-услубий асоси эканлигига доир хулосалардан Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар Кенгашининг 2024-йил 1-майдаги 39-сонли Қарори билан тасдиқланган “Биоетика қўмитаси тўғрисидаги Низом” лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2025-йил 22-майдаги 01/08-955-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ҳужжатнинг норматив-ҳуқуқий асоси такомиллашиб, биоетика тамойилларини миллий контекстда уйғунлаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида ахлоқий масъулият ва ҳалолликни таъминловчи механизмлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
талабаларда масъулиятли қарор қабул қилишнинг рефлексив кўникмаларини шакллантириш ҳамда биоетикани инсон манфаатларига хизмат қилувчи тиббий-фалсафий таълимотга айлантириш (беморларни ижтимоий табақалаштирмаслик) механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан “Биоетҳиcс” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023-йил 2-ноябрдаги А/Ф 514-сон нашр рухсатномаси). Натижада, дарсликнинг илмий-назарий қиймати ортиб, талабаларда постгуманистик тафаккур элементларини ва юксак биоетик дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилган;
инсоннинг ижтимоий муҳофазаси ва тиббий билимлар стратегиясини замонавий тиббиётга интеграция қилиш биоетик таълимни модернизациялашнинг асоси эканлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Биоэтика” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғи). Натижада, дарсликнинг илмий салмоғи ошган ҳамда талабаларда биотиббиёт технологияларининг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги тизимли тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилган.