Ахмедов Ўткиржон Аловиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Саноат корхоналарини инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Темир йўл транспорти корхоналари мисолида)”, ихтисослик шифри 08.00.03 - "Саноат иқтисодиёти".
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Iqt6287
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, в.в.б. профессор Эгамбердиев Ҳумоюн Ҳамроқул ўғли.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.1.02.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупаттахович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Олимжонова Шоира Олимжоновна.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорти тизимини инновацион
ривожлантиришнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорт тизимини инновацион ташкилий-иқтисодий ривожлантиришнинг такомиллаштирилган консептуал модели ишлаб чиқилган;
хориж темир йўл участкаларида поездлар ҳаракатини ташкил этиш усулларини Ўзбекистонда жорий қилиш йўналишлари тартиби таклиф қилинган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг инновацион ривожланишини ўлчаш учун иқтисодий воситалари таркиби ҳамда инновацион ривожланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмига инновацияларни жорий этиш алгоритми илмий томондан асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда инновацион фаолият асосида йўловчи оқими ошишининг истиқболли йўналишларини ҳисобга олувчи 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантиришнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
темир йўл транспорт тизимини инновацион ташкилий-иқтисодий ривожлантиришнинг такомиллаштирилган консептуал модели бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Темирйўлинфратузилма” Акциядирлик жамияти персонални тайёрлаш муассасининг 2026-йил 16-мартдаги 434-сон далолатномаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 15-апрелдаги 07/1748-26-сонли далолатномаси). Ушбу илмий янгилик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг
|2025-йилдаги бизнес режасига қўшимча киритиш асосида корхонанинг янги бозорларга кириш имкониятини муайян даражага оширишга хизмат қилган;
хориж темир йўл участкаларида поездлар ҳаракатини ташкил этиш усулларини Ўзбекистонда жорий қилиш йўналишлари тартиби бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Темирйўлинфратузилма” Акциядирлик жамияти персонални тайёрлаш муассасининг 2026-йил 16-мартдаги 434-сон далолатномаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 15-апрелдаги 07/1748-26-сонли далолатномаси). Ушбу илмий янгилик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йилдаги бизнес режасига қўшимча киритиш асосида корхонанинг ўтказувчанлик тезлигини муайян даражага оширишга хизмат қилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг инновацион ривожланишини ўлчаш учун иқтисодий воситалари таркиби ҳамда инновацион ривожланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмига инновацияларни жорий этиш алгоритми бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Темирйўлинфратузилма” Акциядирлик жамияти персонални тайёрлаш муассасининг 2026-йил 16-мартдаги 434-сон далолатномаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 15-апрелдаги 07/1748-26-сонли далолатномаси). Ушбу илмий янгилик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йилдаги бизнес режасига қўшимча киритиш асосида мижозлар кутилмаларининг мослик даражасини оширишга хизмат қилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда инновацион фаолият асосида йўловчи оқими ошишининг истиқболли йўналишларини ҳисобга олувчи 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Темирйўлинфратузилма” Акциядирлик жамияти персонални тайёрлаш муассасининг 2026-йил 16-мартдаги 434-сон далолатномаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 15-апрелдаги 07/1748-26-сонли далолатномаси). Ушбу илмий янгилик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-2030-йиллардаги бизнес режасига қўшимча киритиш асосида темир йўл фаолиятида йўловчи ташишдан олинган даромаднинг ҳажми 2030-йилда 2024-йилга нисбатан 1,1 баробарга ошиши мумкнлиги асосланган.