Адилбеков Аллаяр Анварбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Озиқ-овқат саноатида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5646
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Аимбетов Нағмет Қаллиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Кадиров Абдусатторхужа, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноатида кичик ишлаб чиқарувчиларнинг хом ашё, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва сотиш жараёнларидаги узвий боғлиқлиги етарли эмаслиги асосланиб, фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари ҳамда кичик озиқ-овқат саноати корхоналарини ягона кооперацион қиймат занжирига бирлаштириш механизми ишлаб чиқилган;
ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ихтисослашуви билан қайта ишлаш қувватлари ўртасидаги номутаносиблик аниқланиб, аграр ихтисослашувга мос “нуқтали” кичик озиқ-овқат саноати зоналарини шакллантирувчи услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқариш, энергия сарфи, молиявий назорат ва ташқи бозор билан алоқалар алоҳида бошқарилаётганлиги самарадорликни чекловчи омил сифатида асосланиб, “Радио Фреқуенcй Идентифиcатион (РФИД)”, “Блоcкчаин”, “Энергй Манагемент Сйстем” ва “Эхтернал Интерфаcе” модулларини ягона рақамли бошқарув контурига интеграциялаш механизми ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат саноати самарадорлигини баҳолашда фақат умумий ишлаб чиқариш ҳажмига таяниш ёндошувининг чекланганлиги асосланиб, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми, кичик саноат корхоналари ишлаб чиқариши ва аҳоли бандлиги ўртасидаги боғлиқликка асосланган кўп омилли регрессия-корреляция прогноз модели ҳамда 2026-2030-йилларга мўлжалланган ссенарийлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси тизимидаги корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат саноатида кичик ишлаб чиқарувчиларнинг хом ашё, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва сотиш жараёнларидаги узвий боғлиқлиги етарли эмаслиги асосланиб, фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари ҳамда кичик озиқ-овқат саноати корхоналарини ягона кооперацион қиймат занжирига бирлаштирувчи ишлаб чиқилган механизми Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси тизимидаги корхоналар фаолиятида амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 6-февралдаги 06-13/02-26-сонли маълумотномаси). Ушбу механизм ишлаб чиқариш харажатлари, вақт ва капитал сарфини қисқартириш ҳамда кичик корхоналар рақобатбардошлигини ошириш имконини бериши билан асосланган ҳамда уни амалиётда қўллаш натижасида кичик тадбиркорлик субектлари, қайта ишлаш корхоналари ва реализация каналлари ўртасидаги кооперацион алоқалар мустаҳкамланиб, хомашё етказиб бериш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва бозорга чиқариш жараёнларининг ўзаро мувофиқлиги ортган;
ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ихтисослашуви билан озиқ-овқат саноати қайта ишлаш қувватлари ўртасидаги номутаносиблик мавжудлиги аниқланиб, амалдаги умумий саноат зоналари ташкил этиш ёндашувидан фарқли равишда ҳудудларнинг аграр ихтисослашувига мос “нуқтали” кичик озиқ-овқат саноати зоналарини шакллантириш учун ишлаб чиқилган услубий ёндашуви Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси тизимидаги корхоналар фаолиятида амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 6-февралдаги 06-13/02-26-сонли маълумотномаси). Ушбу ёндашув ҳудудий интеграция ва кооперацияни кучайтириш, кичик корхоналарнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бозор инфратузилмаси самарадорлигини ошириш ҳамда таъминот занжиридаги тизимли узилишларни бартараф этиш имконини бериши билан исботланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқариш, энергия сарфи, молиявий назорат ва ташқи бозор билан алоқалар алоҳида бошқарилаётганлиги сабабли самарадорлик чекланаётгани асосланиб, амалдаги автоматлаштирилган бошқарувдан фарқли равишда “Радио Фреқуенcй Идентифиcатион (РФИД)”, “Блоcкчаин”, “Энергй Манагемент Сйстем” ва “Эхтернал Интерфаcе” модулларини ягона рақамли бошқарув контурига интеграция қилиш асосида ишлаб чиқилган механизм Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси тизимидаги корхоналар фаолиятида амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 6-февралдаги 06-13/02-26-сонли маълумотномаси). Ушбу механизмни қўллаш натижасида хомашё ҳаракати, ишлаб чиқариш босқичлари, омборлаш ва тайёр маҳсулот айланмасини тезкор кузатиш имконияти яратилиб, маҳсулот ҳаракати шаффофлиги ва бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлиги оширган. Шунингдек, ушбу механизм уюшма қошидаги корхоналар харажатларини камайтириш, даромадлар ҳажмини ошириш, электроенергия сарфини оптималлаштириш, маҳсулот сифати ва стандартлаштиришни тўлиқ назорат қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда бозор ўзгаришларига мослашувчанликни кучайтиришга хизмат қилган.
озиқ-овқат саноати самарадорлигини баҳолашда фақат умумий ишлаб чиқариш ҳажмига таяниш ёндошувининг чекланганлиги асосланиб, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми, кичик саноат корхоналари ишлаб чиқариши ва аҳоли бандлиги ўртасидаги боғлиқликка асосланган кўп омилли регрессия-корреляция прогноз модели ҳамда ишлаб чиқилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган ссенарийлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси тизимидаги корхоналар фаолиятида амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 6-февралдаги 06-13/02-26-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, кичик саноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш ва истиқболли бошқарув қарорларини илмий асослаш имконияти ошди ҳамда модел асосида 2026-2030 йиллар учун пессимистик, инерсион ва оптимистик ссенарийлар ҳисобланиб, мос равишда -21,3%, +18,8% ва +39,2% ўзгариш прогноз қилинган.