Каримова Гулзира Икромали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Саноат корхоналари иқтисодий салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”; 08.00.03-“ Саноат иқтисодиёти”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt3972
Илмий раҳбар: Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05 
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Мухтаров Махмуджон Марифович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналари иқтисодий салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
иқтисодий салоҳиятни тавсифловчи кўрсаткичларни 3 балли чегаравий оралиқлар асосида баҳолаш, умумий интеграл кўрсаткични аниқлаш ҳамда иқтисодий салоҳият даражасини “паст”, “ўрта” ва “юқори” тоифалари бўйича таснифлаш услубиёти ишлаб чиқилган;
саноат корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини ЭСГ консепсияси асосида барқарор оширишнинг “давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш”, “молиявий рагʻбатлантириш тизими” ҳамда “ходимлар малакасини юксалтириш” механизмларига асосланган модели ишлаб чиқилган;
саноат корхоналари иқтисодий салоҳиятини оширишнинг “инфартузилмани такомиллаштириш”, “ҳалол интеграциялашган бошқарув (ҲИМС)”, “халқаро ҳамкорлик” каби ҳалол индустрия ёʻналишлари ва ЭСГ консепсияси интеграциясига асосланган ташкилий-иқтисодий механизм таклиф этилган;
пахта хом-ашёси ялпи ҳосили, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмлари ва тўқимачилик корхоналари сони  омиллари асосида Фарғона вилоятида ишлаб чиқариладиган тўқимачилик маҳсулотлари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналари иқтисодий салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар асосида: 
иқтисодий салоҳиятни тавсифловчи кўрсаткичларни 3 балли чегаравий оралиқлар асосида баҳолаш, умумий интеграл кўрсаткични аниқлаш ҳамда иқтисодий салоҳият даражасини “паст”, “ўрта” ва “юқори” тоифалари бўйича таснифлаш услубиёти бўйича таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-июлдаги 01/06-978-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши саноат корхоналарида иқтисодий салоҳиятини комплекс ва қиёсий таҳлил қилиш, молиявий ҳамда ишлаб чиқариш ресурслари самарадорлигини баҳолаш, салоҳият даражасини аниқлаш, уни оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда рақобатбардошликни оширувчи иқтисодий асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берди;
саноат корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини ЭСГ консепсияси асосида барқарор оширишнинг “давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш”, “молиявий рагʻбатлантириш тизими” ҳамда “ходимлар малакасини юксалтириш” механизмларига асосланган модел бўйича таклиф “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-июлдаги 01/06-978-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодий салоҳиятни ЭСГ консепсияси асосида оширишнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш механизмларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш даражасини юксалтириш, инвестицион жозибадорликни ва маҳсулотнинг рақобатбардошлигини кучайтириш ҳамда корхоналарнинг узоқ муддатли барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш имконини яхшилаган;
саноат корхоналари иқтисодий салоҳиятини оширишнинг “инфартузилмани такомиллаштириш”, “ҳалол интеграциялашган бошқарув (ҲИМС)”, “халқаро ҳамкорлик” каби ҳалол индустрия ёʻналишлари ва ЭСГ консепсияси интеграциясига асосланган ташкилий-иқтисодий механизм бўйича тавсия “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-июлдаги 01/06-978-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий этилиши саноат корхоналарида ҳалол индустрия ва ЭСГ тамойилларини уйғунлаштириш асосида иқтисодий салоҳиятни ошириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш самарадорлигини юксалтириш, муқобил молиявий маблағларни жалб этиш имкониятларини кенгайтириш, халқаро бозорларда янги сегментларни эгаллаш ва экспорт салоҳиятини ошириш, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини яхшилаш ҳамда барқарор иқтисодий ривожланишга ўтишни тезлаштиришга хизмат қилди;
пахта хом-ашёси ялпи ҳосили, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмлари ва тўқимачилик корхоналари сони  омиллари асосида Фарғона вилоятида ишлаб чиқариладиган тўқимачилик маҳсулотлари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари бўйича модели “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлигини оширишда фойдаланилди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-июлдаги 01/06-978-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик вилоятда ишлаб чиқариладиган тўқимачилик маҳсулотлари ҳажмининг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш тенденсияларини аниқлаш, пахта хом-ашёси ресурслари, инвестициялар ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва тармоқни барқарор ривожлантириш бўйича иқтисодий асосланган истиқболли кўрсаткичларни шакллантириш аниқлигини орттиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish