Мамадиева Гулбаҳор Махамадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муаммога асосланган таълим усуллари орқали талабаларнинг ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш технологиялари” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (Педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10807
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна Педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич педагогика фанлари доктори, профессор. Қуранбаев Жавод педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инглиз тили машғулотларида муаммога йўналтирилган таълим методлари асосида филология йўналиши талабаларининг ижодий фикрлашини ривожлантириш модели ва методикасини ишлаб чиқиш ҳамда асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг инглиз тили машғулотларида ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методик асослари муаммоли ўқув дискурсида нутқ актларининг иллокутив мақсади ва маданий-прагматик мазмунини англаш орқали коммуникатив вазиятга мос ижодий ечим ишлаб чиқиш хусусиятларини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик модел муаммоли вазиятни англашдан инглиз тилида асосланган нутқий жавоб яратишгача бўлган жараённи маданий-прагматик меъёрлар ва рефлексив баҳолаш билан боғлаш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда муаммога асосланган таълим методикасининг амалий мазмуни cасе студй, СCАМПЕР ва ТРИЗ топшириқларини илтимос, таклиф, раддия ва далиллашга оид нутқ актларини мулоқот одоби, маданий мослик ва коммуникатив мақсад билан уйғун қўллаш ҳамда муаммоли вазиятга мос ижодий нутқий ечим яратишга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги муаммоли вазиятларда инглиз тилидаги нутқий стратегияларни мақсадга мувофиқ танлаш, маданий-прагматик мазмунни ҳисобга олиш ва коммуникатив ечимни асослаш кўрсаткичларини диагностик баҳолаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Муаммога асосланган таълим методлар орқали талабаларнинг креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг инглиз тили машғулотларида ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методик асослари муаммоли ўқув дискурсида нутқ актларининг иллокутив мақсади ва маданий-прагматик мазмунини англаш орқали коммуникатив вазиятга мос ижодий ечим ишлаб чиқиш хусусиятларини белгилаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Теачинг интегратед скиллс тҳроугҳ артифиcиал интеллигенcе” номли ўқув қўлланманинг интеграллашган нутқ малакаларини ривожлантиришга қаратилган мавзулари, муаммоли топшириқлари ва таҳлилий машқлари мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 12-январдаги 11-05-139/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда инглиз тилида муаммоли вазиятни таҳлил қилиш, асосланган фикр билдириш, коммуникатив ечим ишлаб чиқиш ва ижодий ёндашув асосида нутқий фаолиятни ташкил этиш кўникмалари ривожланган;
талабаларнинг ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик модел муаммоли вазиятни англашдан инглиз тилида асосланган нутқий жавоб яратишгача бўлган жараённи маданий-прагматик меъёрлар ва рефлексив баҳолаш билан боғлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Теачинг интегратед скиллс тҳроугҳ артифиcиал интеллигенcе” номли ўқув қўлланманинг cасе студй, проблем-солвинг таск, гуруҳли муҳокама, далиллаш ва рефлексив таҳлилга йўналтирилган машқлар тизимига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 12-январдаги 11-05-139/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижодий фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш, муқобил ғоя илгари суриш, инглиз тилида далиллаш ва ўз фаолиятини рефлексив баҳолаш компетенсиялари ривожланган;
инглиз тилини ўқитишда муаммога асосланган таълим методикасининг амалий мазмуни cасе студй, СCАМПЕР ва ТРИЗ топшириқларини илтимос, таклиф, раддия ва далиллашга оид нутқ актларини мулоқот одоби, маданий мослик ва коммуникатив мақсад билан уйғун қўллаш ҳамда муаммоли вазиятга мос ижодий нутқий ечим яратишга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар “Теачинг интегратед скиллс тҳроугҳ артифиcиал интеллигенcе” номли ўқув қўлланманинг амалий машғулотлари, лойиҳа топшириқлари, коммуникатив вазиятлар ва интеграллашган нутқ фаолиятига оид бўлимлари мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 12-январдаги 11-05-139/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда инглиз тилида ижодий нутқ маҳсулини яратиш, муаммоли топшириқларни бажариш, ҳамкорликда ечим топиш, янги ғояларни ишлаб чиқиш ва уларни мулоқот жараёнида асослаш кўникмалари такомиллашган;
талабаларнинг ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги муаммоли вазиятларда инглиз тилидаги нутқий стратегияларни мақсадга мувофиқ танлаш, маданий-прагматик мазмунни ҳисобга олиш ва коммуникатив ечимни асослаш кўрсаткичларини диагностик баҳолаш асосида оширишга оид тавсиялар “Теачинг интегратед скиллс тҳроугҳ артифиcиал интеллигенcе” номли ўқув қўлланманинг баҳолаш, мониторинг, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва рефлексив хулоса чиқаришга доир топшириқлари мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 12-январдаги 11-05-139/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижодий фикрлаш даражасини аниқлаш, инглиз тилидаги нутқий фаолиятини мезонлар асосида баҳолаш, ўз фикрини таҳлилий ва креатив тарзда ифодалаш ҳамда таълимий фаолият натижаларини рефлексив назорат қилиш компетенсияси ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish