Алимов Фарход Шарабидиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг касбий ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.2. DSc/Ped1144
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04
Расмий оппонентлар: Досбаева Наргиза Тургунпулатовна филология фанлари доктори (DSc), профессор. Махкамова Гулнара Турдаҳуновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Хошимова Дилдора Ўринбауевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззаҳ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли технологиялар шароитида нофилологик таълим соҳасидаги педагог кадрларни тайёрлашнинг методик тизими самарадорлигини касбга йўналтирилган ёзма нутқни ўқитиш мисолида назарий жиҳатдан асослаш ва тажрибада исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тил ва нутқ” дихотомияси доирасида қиёсий-солиштирма таҳлил ўтказиш орқали ёзма нутқдаги типик хатолар аниқланди ва уни ўзлаштиришдаги интерференсия ҳодисаси билан боғлиқ қийинчиликлар тизимлаштирилди. Шунингдек, рақамли таълим муҳити шароитида мутахассисликнинг нолингвистик йўналишлари талабаларида ёзма нутқий компетенсияни ривожлантиришнинг технологик жиҳатдан самарали усул ва воситалари ҳамда касбга йўналтирилган маълумотларни тақдим этиш ва алмашишнинг мултимодал шакллари аниқланган;
рақамли муҳитдаги касбий йўналтирилган ёзма мулоқотнинг имловий, лексик-грамматик, пунктуацион, мантиқий-семантик ва жанрий-дискурсив хусусиятларини ўзлаштиришга қаратилган ёзма нутқнинг рақамли компонентини қўшиш ҳисобига нолисоний олий таълим муассасалари талабаларининг ёзма нутқий компетенсияси тузилмаси ва мазмуни янгиланди;
махсус нолинвистик йўналишларда таҳсил олувчи талабаларнинг ёзма нутқий компетенсиясини ривожлантириш модели таклиф этилди. Мазкур модел “тил ва нутқ” дихотомик парадигмаси, рақамли ёзма мулоқотни ўрганишга оид когнитив-дискурсив ёндашув, шунингдек, лингвистик-рақамли саводхонликни ошириш, таълимни индивидуаллаштириш ва табақалаштириш, жанрий-рақамли хилма-хиллик ҳамда таълим жараёнини касбий контекстга йўналтириш тамойиллари асосланган;
кимё-биология йўналиши талабаларининг касбга йўналтирилган ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантириш методикаси, касбий йўналишдаги рақамли матнларнинг турли турларини ўқитишда мултимодал таянч-органайзерлардан фойдаланган ҳолда махсус яратилган тил, нутқий ва ижодий машқлар тизими ёрдамида такомиллаштирилган;
касбий йўналтирилган ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришнинг методик самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўқув жараёнини назорат қилишга мўлжалланган баҳолашнинг мезонли-диагностик воситалари ҳамда муаллифлик дастурий таъминоти (платформаси) ишлаб чиқилган ва таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нофилологик факултет талабаларининг инглиз тилида касбий ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
кимё таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантириш ва касбий ёзма ижодий самарадорликни ошириш, касбий дунёқарашни шакллантириш, касбий жараёнининг ҳақиқий обективлигини англаш ҳамда ҳодисаларни илмий тушуниш ва касбий-ижодий фаолият кўникмасини таълимий мақсадларга мос проектив ташкил этишга оид таклифлар “Профессионал Энглиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи. №242987 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада рақамли таълим муҳитида ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
нофилологик факултет талабаларининг касбий ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги касбий муаммоларга ва воқеликларга нисбатан хулосалар чиқариш, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда инглиз тилида эркин ёзма фикр билдира олиш, ёзув ва ёзма нутққа дифференциал, яъни фарқли ёндашувини уйғунлаштириш ҳамда таълимга оид технологик жараённинг мақбул траекториясини ташкил этишда рақамли технологияларига йўналтирилган аудиовизуал материаллардан рационал фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Э-wритинг” номли электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида № ДГУ 57944-рақамли гувоҳнома). Натижада нофилологик олий таълим муассасалари ўқув жараёнида биология ва кимё таълим йўналиши талабаларнинг инглиз тилида касбий ёзма нутқ фаолиятини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имконияти яратилган;
нофилологик факултет талабаларининг нутқий компетенсиясини ривожлантириш методикаси касбий педагогик муаммолар ечимини топиш ва дидактик кўрсатмаларни бажаришда инглиз тили нутқий кўникма ва малакалардан унумли фойдаланиш, рақамлаштирилган таълим тажрибасини ўзлаштириш, рақамли интеллектни педагогик таълимга интеграциялаш ҳамда коммуникативлик тамойилларига хос функсиялар интенсивлигини моделлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Профессионал Энглиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи. № 242987 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим ўқув жараёнида нофилологик факултет талабаларнинг инглиз тилида касбий ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
инглиз тилидаги касбий ёзма нутқ компетенсиясини такомиллаштиришга доир таклифлардан Еропа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури ЭCАМПУЗ – “Эуропеан Wорлд Талент Cамп фор Узбекистан Сcиентисц ин Фоод Сcиенcе анд Течнологй” (2023-2025) ҳалқаро лойиҳаси доирасида таълим соҳасидаги касбий ёзма нутқ компетенсиясини яратиш дастурининг таълим мазмуни ва мақсадини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Европа Иттифоқининг Эрасмус+ ЭCАМПУЗ лойиҳаси координацион кенгашининг 2025-йил 29-сентябрдаги 04/3940-сон маълумотномаси);
тадқиқот натижалари талабалар ҳамда тил ўрганувчи шахсларни инглиз тилида касбий нутқ компетенсиясини шакллантириш ва такомиллаштириш жиҳатларига оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиоканалидаги замонавий кадрларни касбий маҳоратини ошириш ва замонавий технологиялардан фойдаланишга қаратилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлашда (2024-2025 йиллар) фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан берилган 2025-йил 24-сентябрдаги № 05-09-1509-сонли маълумотнома). Натижада, талабалар хорижий тилда мулоқот қилиш ва касбий ёзма мулоқот компетенсиясини ривожлантириш воситаси сифатида фойдаланиш, тил ўрганувчиларнинг иштиёғини ошириш ва уларнинг бўлажак касбий ютуқларини кўпайтириш учун янада қулай таълим муҳити яратилган.