Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардиева Гулноз Қўчқоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика олий таълим муассасаси талабаларини ижтимоий мослаштириш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2019.1.PhD/Ped763.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02
Расмий оппонентлар: Қаххарова Матлуба Манноповна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Мисиров Сохибжон Абдупаттохович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаси талабаларини ижтимоий мослаштириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий мослашувнинг шахсий компоненти тузилмаси талабаларда ўқув фаолиятига ижобий муносабат (оптимизм, муаммолардан сабоқ чиқариш), сабр-тоқатлилик, эмоционал барқарорлик, ўз-ўзига ишонч, фаоллик, коммуникатив сифатларни ривожлантириш жараёнларининг ўзаро идентив қайта алоқага киришувини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган;
талабаларни ижтимоий мослашувининг муҳим омили сифатида ўқув жараёнида ўзаро биргаликдаги фаолият ва гуруҳий динамиканинг алоқадорлигини аниқлаштириш орқали бўлғуси педагогик фаолиятга касбий мослашув жараёнининг интегративлигини таъминлаш мезонлари (эмоционал-мотивацион, когнитив, фаолиятли, жараёнли) аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаси талабаларини ижтимоий мослаштириш моделининг таркибий асослари мослашув жараёни босқичларини (дидактик, ижтимоий-психологик, касбий йўналтириш) адаптив эҳтиёжларни фаоллаштирувчи интенсив вазиятларни дидактик параметрларга тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоий мослаштириш технологияси гуруҳ мураббийи ва фан ўқитувчилари фаолиятини босқичма-босқич (гуруҳ мураббийининг дастлабки иши, умумий режалаштириш, жамоавий таҳлил, натижа) лойиҳалашга асосланган алгоритмини қиёсий-праксиологик модуллаштириш асосида такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогика олий таълим муассасаси талабаларини ижтимоий мослаштириш технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий мослашувнинг шахсий компоненти тузилмасини аниқлаштириш, талабаларда ўқув фаолиятига ижобий муносабат, сабр-тоқатлилик, эмоционал барқарорлик, ўз-ўзига ишонч, фаоллик, коммуникатив сифатларни ривожлантириш, талабаларни ижтимоий мослашувининг муҳим омили сифатида ўқув жараёнида ўзаро биргаликдаги фаолият ва гуруҳий динамиканинг алоқадорлигини аниқлаштириш орқали бўлғуси педагогик фаолиятга касбий мослашув жараёнининг интегративлигини таъминлашга доир доир таклифлардан педагогика ва психология бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 октябрдаги 89-03-3749-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни интерфаол таълимга тайёрлаш жараёнлари самарадорлигини оширишга эришилган;
педагогика олий таълим муассасаси талабаларини ижтимоий мослаштириш моделининг таркибий асосларини мослашув жараёни босқичларини адаптив эҳтиёжларни фаоллаштирувчи интенсив вазиятларни тизимли қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 октябрдаги 89-03-3749-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни педагогик фаолиятга касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
талабаларни ижтимоий мослаштириш технологиясини такомиллаштириш гуруҳ мураббийи ва фан ўқитувчилари фаолиятини босқичма-босқич лойиҳалашга асосланган алгоритмни модуллаштиришга доир амалий тавсиялардан ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011 йй.) лойиҳаси доирасида амалиётга татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 октябрдаги 89-03-3749-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни тарбиявий фаолиятга тайёргарлигини жадаллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish