Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназарова Саида Сафибуллаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот русурсларига TIAV-мультимедиа тизимларида ахборот ресурсларига дискрет-узлуксиз ишлов бериш жараёнларини моделлаштириш усуллари», 05.01.04-Ҳисоблаш машиналари, мажмуа ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим тадқиқотчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.T299.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.Т/FM.29.01.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдурахманов Кахор Паттахович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Зайнидинов Хакимжон Насридинович техника фанлари доктори, профессор;  Игнатьев Никалай Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Гуломов Шухрат Маннапович техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Новосибирск давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: TIAV-мультимедиа тизимларида ахборот ресурсларига ишлов беришнинг дискрет-узлуксиз жараёнлари моделлари, усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мультимедиа жараёнлари ва умумтизим талабларига мувофиқ қарорларни қабул қилувчи, ахборот ресурсларини киритиш ва чиқувчи ҳолатларини лойиҳалашда қўлланиладиган факторларига чегаравий шартлари бўлган TIAV-мультимедиа тизимида тақдим этиш модели ишлаб чиқилган;   

стохастик мультимедиа жараёнларининг динамик ҳолати, кирувчи факторлар ва чизиқли дифференциал тенгламалар асосида мақсадли кўрсаткичларни башоратлашнинг динамик жараёнларини регрессион тенгламалардан фойдаланган ҳолда ифодалаш орқали TIAV-мультимедиа тизимини дискрет-узлуксиз жараёнларда ахборотларни қайта ишлаш механизми ишлаб чиқилган; 

ахборот ресурсларга ишлов беришда тизимли ёндошишга асосланган мультимедиа муҳити доирасида матн, тасвир, аудио, видео кўринишидаги маълумотларни қайта ишлаш тизимини жадаллаштириш технологияси ишлаб чиқилган;

мультимедиа жараёнлари техник даражасини ошириш, TIAV контейнерларни яратиш жараёнини яхшилаш, фойдаланувчи томонидан қулай ўзлаштиришни таъминлаш учун ахборот ресурсларини иерархик тақсимлаш назарияси доирасида TIAV (text, image, audio, video) мультимедиа объектларини автоматик равишда шакллантириш усуллари ишлаб чиқилган;

таклиф этилган математик моделлар асосида TIAV-мультимедиа тизимлари ахборот ресурслари билан ишлашга тайёр бўлмаган фойдаланувчилар учун дўстона интерфейсни таъминловчи, мультимедиа жараёнларини ташкил этувчи, бевосита TIAV контейнерларини яратувчи ва намойиш этувчи TIAV-мультимедиа тизимлари онлайн тизим TIAV контейнерлар конструкторининг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: илмий-тадқиқот натижалари асосида TIAV-мультимедиа тизимимаълумотларга ишлов бериш, ахборотлаштириш восита ва усуллари ҳамда бошқа илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи корхоналарда  МЧЖ «ELECTRORENTGEN» (№17-8, 17.11.2014 й.); «Creative people» (№51, 03.08.2014 й.); «Inform Pochta» (№12, 04.03.2014 й.); «BTL» (№6(83), 23.02.2014 й.); «Yuksak Parvoz Qurilish» (№63-8, 10.11.2014 й.); «Energo systems plus» (№3(42), 06.09.2014 й.) жорий этилиши жараённи ташкил этишга кетган сарф-харажатларини 11 фоизга, ахборот ресурсларни тўлиқ ўзлаштирилишини 98 фоизга, мультимедиа маълумотларни қайта ишлаш вақтини 1,2 мартага қисқариши ҳисобига 152.7 млн. сўм йиллик иқтисодий самарадорликка эришилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг  2015 йил 16 ноябрдаги 02-8/6525-сон маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish