Эргашбаева Нилуфар Мухаммадсайфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион иқтисодиёт шароитида озиқ-овқат саноати корхоналарини бошқариш механизмларини такомиллаштириш (Андижон вилояти мисолида)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt3659
Илмий раҳбар: Мараимова Умида Исмаилжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Режапов Хайрулло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханкелдиева Комилахон Равшанжон қизи, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат униниверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион бошқариш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарувига ва бошқарувдаги инновацион фаолият самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ҳамда корхона ресурслари билан боғлиқ хусусиятларнинг ролини ошириш орқали инновацион-оптимал бошқарув механизми ишлаб чиқилган;
халқаро андоза даражасидаги бошқариш тизимини жорий этиш асосида маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарув фаолиятига инновацион-ташкилий-иқтисодий копмлекс бошқарув механизми таклиф этилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацион бошқарув масалаларини оптимал ҳал этиш мақсадида корхоналар, бошқа тармоқ корхоналари, ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўзига хос инновацион интеграциялашган тизимли бошқарувни таъминловчи “5хИ” (“информатион+инноватион+интродуcтион+интегратион+интернатионализатион”) тамойилини киритиш асосидаги бошқарувнинг инновацион механизми асосланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацияларга сарфланган молиявий ресурслар ҳажмининг инновация турлари улуши бўйича ўзгаришига мутаносиб инновациялар орқали фойда ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиёт шароитида озиқ-овқат саноати корхоналарини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарувига ва бошқарувдаги инновацион фаолият самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ҳамда корхона ресурслари билан боғлиқ хусусиятларнинг ролини ошириш орқали инновацион-оптимал бошқарув механизми ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибига кирувчи озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион-оптимал бошқарув механизми бошқарув фаолиятига қўлланилган ҳамда тадқиқот обекти бўлган корхоналар бошқарувида омилларнинг интеграцион боғлиқлилик даражаси ортишига эришилган. Шунингдек, корхоналарда бошқарувга таълир этувчи омилларнинг таъсирчанлик даражаси 17-19 фоизга ортган;
халқаро андоза даражасидаги бошқариш тизимини жорий этиш асосида маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарув фаолиятига инновацион-ташкилий-иқтисодий копмлекс бошқарув механизмини таклиф этиш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибига кирувчи озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарга инновацион технологияларни киритиш кўрсаткичлари 14-15 фоизга ортган ҳамда инновацион-ташкилий-иқтисодий копмлекс бошқарув механизмининг интеграцион бошқарув андозаси ишлашига эришилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацион бошқарув масалаларини оптимал ҳал этиш мақсадида корхоналар, бошқа тармоқ корхоналари, ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўзига хос инновацион интеграциялашган тизимли бошқарувни таъминловчи “5хИ” (“информатион+инноватион+интродуcтион+интегратион+интернатионализатион”) тамойилини киритиш асосидаги бошқарувнинг инновацион механизми асосланган таклифи Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибига кирувчи озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида обект бўлган озиқ-овқат саноати корхоналарини инновацион бошқарувини таъминлашда янгича тамийил сифатида “информатион+инноватион+интродуcтион+интегратион+интернатионализатион” тамойилига асослан-ган инновацион бошқарув муҳити шаклланишига эришилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацияларга сарфланган молиявий ресурслар ҳажмининг инновация турлари улуши бўйича ўзгаришига мутаносиб инновациялар орқали фойда ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (“Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг маълумотномаси). Таклифни жорий этиш натижасида оптимистик ссенарийга кўра прогноз қилинаётган даврда амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, 2026-2030 йилларда “Оқ сув” МЧЖнинг инновациялар орқали олинадиган фойда оширилган тақдирда, оптимистик ссенарийга кўра 2030-йилга бориб 2026-йилга нисбатан қарийб 85,5 % ошиши эҳтимоли, “Шахрихонсут” МЧЖнинг инновациялар орқали олинадиган фойда оширилган тақдирда, оптимистик ссенарийга кўра 2030-йилга бориб 2026-йилга нисбатан қарийб 290,0 % ошиши эҳтимоли мавжуд эканлиги аниқланди.