Баймирзаев Дилмурод Нематовичнинг 
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Корхоналар хўжалик фаолиятида рискларни бошқариш методологиясини такомиллаштириш (Қишлоқ хўжалиги корхоналари мисолида)”, 08.00.13- “Менежмент”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Iqt806
Илмий раҳбари: Маҳмудов Носир Маҳмудович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муасасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.07.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:  Мухторов Махмуджон Марифович,  иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қамбаров Жамолдин Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги корхоналари хўжалик фаолиятида рискларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни самарали бошқариш бўйича методологияни такомиллаштириш, хўжалик фаолияти барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида рискларни бошқаришда миллий даражадаги стратегия ва сиёсат, тармоқ, ҳудуд ва инфратузилма институционал механизми, хўжаликлар ва ишлаб чиқариш бўғинларининг амалий ҳимоясига асосланган аграр рискларни бошқаришнинг институционал ҳимоя модели ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида агротехник меъёрлар, ҳосилдорлик дисперсияси, сув таъминоти барқарорлиги, фитосанитар рисклар, иқтисодий таваккалчилик кўрсаткичларини баҳолашга асосланган аграр рискларни баҳолаш паспорти ишлаб чиқилган ва жорий этиш таклифи илмий асосланган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида рискларнинг ўзига хос таркибий кўрсаткичлари: табиий-иқлим, суғориш ва ресурс таъминоти, иқтисодий ва бозор, институционал ва молиявий блокларга асосланган асосий риск индикаторлари тизими ишлаб чиқилган ва жорий этиш таклифи илмий асосланган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида стратегик менежмент, молиявий барқарорлик ва агротехник интеграцияси асосида “рисклар портфели ва умумий бошқарув механизми” тамойилига асосланган интеграл риск бошқаруви модели таклиф этилган; 
қишлоқ хўжалигида инфратузилма барқарорлиги, суғориш тизими самараси, агротехника маданияти, фермерлар малакасини баҳолаш, ҳудудий фитосанитар барқарорлик, рисклар бўйича суғурта қамрови ёндашуви асосида аграр рискларни бошқаришнинг институционал барқарорлик индекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар хўжалик фаолиятида рискларни бошқариш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалигида рискларни бошқаришда миллий даражадаги стратегия ва сиёсат, тармоқ, ҳудуд ва инфратузилма институционал механизми, хўжаликлар ва ишлаб чиқариш бўғинларининг амалий ҳимоясига асосланган аграр рискларни бошқаришнинг институционал ҳимоя модели Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 05/06-04-481-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида Наманган вилоятида 2025-йилда аграр секторда рискларни комплекс бошқариш ёндашуви таъминланиб, иқлим ўзгариши, сув ресурслари танқислиги, логистика ва бозор конъюнктура билан боғлиқ омиллар таъсирини юмшатишга имкон берган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида агротехник меъёрлар, ҳосилдорлик дисперсияси, сув таъминоти барқарорлиги, фитосанитар рисклар, иқтисодий таваккалчилик кўрсаткичларини баҳолашга асосланган аграр рискларни баҳолаш паспортини жорий этиш таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан фермер хўжаликларида рисклар профилини комплекс баҳолаш ва уларни мониторинг қилиб бориш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 05/06-04-481-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалий қўлланилиши натижасида Наманган вилоятида 2025-йил давомида аграр риск таъсирига тортилган ҳудудлардаги 105 дан зиёд “рискларни юқорида даражада сезувчи” фермер хўжаликларида “аграр риск паспорти” асосида мавжуд рисклар барвақт аниқланиб, улар таъсирини камайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилиши нажижасида кузги буғдой ҳосилдорлигининг 50 с/га дан ортишига хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида рискларнинг ўзига хос таркибий кўрсаткичлари: табиий-иқлим, суғориш ва ресурс таъминоти, иқтисодий ва бозор, институционал ва молиявий блокларга асосланган асосий риск индикаторлари тизимини жорий этиш таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан фойдаланилган бўлиб, аграр ишлаб чиқаришда инфратузилма барқарорлиги, суғориш тизими самарадорлиги, агротехника маданияти, фермер малакасини баҳолаш, ҳудудий фитосанитар барқарорлик ҳамда рискларни суғурталаш қамрови бўйича 6 та муҳим йўналишларни комплекс баҳолаш имконини берган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 05/06-04-481-сон маълумотномаси). Натижада 2024-2025 йиллар давомида Наманган вилоятида аграр соҳада “ишлаб чиқариш – бошқариш – биологик хавфсизлик – молиявий ҳимоя” каби асосий йўналишларни ўзаро боғлаб, рискларни олдиндан аниқлаш, хўжаликларнинг иқтисодий ва молиявий жиҳатдан бароқарорлик салоҳиятини оширишга қаратилган аниқ бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида стратегик менежмент, молиявий барқарорлик ва агротехник интеграцияси асосида “рисклар портфели ва умумий бошқарув механизми” тамойилига асосланган интеграл риск бошқаруви модели Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан аграр рискларни блоклар ва бошқарув даражалари бўйича ягона услуб, ташкилий ва ахборот платформасига интеграциялаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 05/06-04-481-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этиш натижасида 2024-2025 йиллар давомида Наманган вилоятида рискларни бошқариш жараёнларини “режалаштириш, ижро-мониторинг, ҳисобот, чора-тадбир” занжири асосида тизимлаштириш, фермер хўжаликларида риск омилларини эрта огоҳлантириш орқали кузатиш ва бошқарув чораларини тезкор ишлаб чиқиш амалиёти кучайтириш имконини берган;
қишлоқ хўжалигида инфратузилма барқарорлиги, суғориш тизими самараси, агротехника маданияти, фермерлар малакасини баҳолаш, ҳудудий фитосанитар барқарорлик, рисклар бўйича суғурта қамрови ёндашуви асосида аграр рискларни бошқаришнинг институционал барқарорлик индекси Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан туманлар ва фермер хўжаликлари даражасида рискларни идентификация қилиш, уларнинг таъсирини барвақт аниқлаш ва камайтиришда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 05/06-04-481-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилояти ҳудудларида рискларни бошқариш амалиётининг институционал асоси мустаҳкамланиб, аграр ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган чораларнинг мақсадлилиги ва манзиллилиги ошишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish