Жуманиязова Мохира Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ислом ҳуқуқида гендер тенглиги масалаларининг фалсафий таҳлили”. 24.00.03 – Фиқҳ. Калом илми. Илоҳиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal932
Илмий раҳбар: Юсупова Нигора Жалолиддин қизи, юридик фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Раджабова Мавжуда Абдуллаевна юридик фанлари доктори, профессори, Ҳусейнова Абира Амановна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ислом ҳуқуқида гендер тенглик масалаларини фалсафий нуқтайи назаридан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ислом ҳуқуқида гендер тенглиги билан боғлиқ ҳақ-ҳуқуқларни ислом ҳуқуқида аёллар ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш ҳаракатлари ислом динининг илк даврлариданоқ амалга оширилгани Қуръони каримнинг тегишли оятлар(“Нисо” сураси 35,19,124-оятлар, “Аҳзоб” сураси 35-оят, “Бақара” сураси 187-оят)ида баён қилинган меъёрлар, эркаклар ва аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тенг ҳуқуқлилиги борасидаги тамойиллари орқали асосланган. Ҳанафий мазҳабида никоҳ ақдини тузишда “кафоат” (كفاعة) — оила қуришдаги томонларнинг мутаносиблиги тамойилининг амал қилиниши натижасида эр ва хотиннинг шахсий, мулкий ва ҳатто тафаккурий муносабатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ-мажбуриятлар оиланинг бардавом бўлишига хизмат қилувчи категорияга айлангани аниқланган; 
Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда эр-хотиннинг ўзаро бир-бирини тушуниб яшаши, Яратувчи олдида масъул бўлиши ва оиланинг “охиратда” ҳам давом этиши ғоясининг сингдирилиши оилаларнинг муқаддаслиги, азалийлиги тасаввурини шакллантиргани ҳамда томонларнинг “мурувват” (مروة) – бир-бирига рози бўлиши, Худо учун сабр қилиш орқали савобга эга бўлишига доир тамойилларнинг аниқ ўрнатилиши натижасида ўзаро севги ва муҳаббат туйғуси бўлмаган тақдирда ҳам оилани сақланиб қолиш мумкинлиги далилланган; 
болани она сути билан озиқлантириш ар-разўа – الرضاعة, болани парваришлаш ал-ҳизона - الحضانة, болага васийлик қилиш ал-валоя – الولاية ҳамда нафақа - النفقةбилан боғлиқ меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77,78,79,80-моддалари, шунингдек “Фуқаронинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 11,12,13-моддаларида тартибга солинган эркаклар ва аёлларнинг репродуктив саломатлигига доир нормалар, бола ҳуқуқларига оид замонавий тамойиллар билан мувофиқлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ислом ҳуқуқида аёллар ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш ҳаракатлари ислом динининг илк даврлариданоқ амалга оширилгани Қуръони каримнинг тегишли оятлар (“Нисо” сураси 35, 19, 124-оятлари, “Аҳзоб” сураси 35-ояти, “Бақара” сураси 187-ояти)ида баён қилинган меъёрлар, эркаклар ва аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тенг ҳуқуқлилиги борасидаги тамойиллари орқали асосланган хулосалар, оилавий низоларнинг олдини олишда ислом ҳуқуқида гендер тенгликнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисидаги таҳлиллар “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган “Илмий тадқиқотларда гендер масалаларни инобатга олиш” мавзусидаги ёзги мактаб якунлари бўйича тўпламнинг мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2025-йил 14-августдаги 02-03/1157-сон маълумотномаси). Натижада ислом ҳуқуқида гендер тенгликнинг ўзига хос жиҳатлари, оилавий низоларнинг олдини олишда диний-маърифий соҳанинг аҳамияти тўғрисидаги таҳлиллар кенг жамоатчиликка етказилган. 
Ҳанафий мазҳабида никоҳ ақдини тузишда “ийжоб”, “қабул” шартлари, “нафақа”, “маҳр” каби категориялари билан биргаликда “кафоат” тамойили жамиятда оила институти мустаҳкамлигини таъминлаши, эр-хотин муносабатларида зарур маънавий омил вазифасини бажаришига оид хулосалари Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ва унинг ҳудудлардаги филиалларида давлат ва жамоат ташкилотлари, имом-хатиблар ва отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурлари мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда маъруза материалларининг бир қисми сифатида хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025-йил 24-июндаги № 02-02/1/1803-сон маълумотномаси). 
Ўзбекистон давлатчилиги ва ҳуқуқи тарихида эркаклар ҳамда аёлларнинг ижтимоий тенглиги: фикр ва сўз эркинлиги, таълим олиш ва касб-корга эга бўлишдаги, мулкни тасарруф этишдаги тенгҳуқуқлилик масалалари – миллий ўзига хослик меъёрлари негизида тадрижий ривожланиб борганлиги ҳақидаги минтақада ёзилган фиқҳий манбалар, жадид мутафаккирлари қарашларига асосланиб чиқарилган хулосалар “Фалсафа” фани дарслигининг “Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичида: Шарқ фалсафаси” мавзуси мазмунига сингдирилган. Натижада, ислом тарихида ўзининг юксак фазилати ва илмий мероси билан машҳур бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар олий таълим муассасалари талабалари назарий билимларини оширишда қўшимча маълумот сифатида хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғига асосан, рўйхатга олиш рақами:194-169). 
Ислом ҳуқуқида ҳомилага (جنين) қаратилган ҳар қандай ғайритабиий ҳаракатларнинг тақиқланиши ва жазо чораларининг белгиланганлиги, туғилмаган болага ҳам мерос тақсимланиши қиёсий таҳлил натижасида репродуктив саломатликни ҳамда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилиши ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган малака ошириш курси материаллари мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 18-июндаги № 02/300-сон маълумотномаси). Натижада, ислом ҳуқуқида тартибга солинган репродуктив саломатлик ҳамда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича хулосалар соҳа вакилларининг амалий фаолиятларида методологик асос бўлиб хизмат қилган. 
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда мазкур тадқиқотда акс этган “гендер”, “тенглик”, “гендер тенглик” тушунчаларининг вужудга келиш тарихи, назарий асослари, гендер тенглиги бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш давлат институтлари ва қонунчилик салоҳиятига асосланишига доир хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 20-майдаги №01-33/336-сон маълумотномаси). Натижада, гендер ва гендер тенглик тушунчасининг фалсафий мазмун-моҳиятига оид илмий-назарий ечимлар кенг жамоатчиликка етказилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish