Уразов Давлат Комиловичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ва ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пути развития и повышения эффективности профессиональных аудиторских услуг” 08.00.05 - “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2022.3.PhD/Iqt692
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махкамов Бахтиёр Шухратович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Сафаров Фарход Анварович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қўзиев Исломжон Нематович.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Иқтисодиётнинг макро ва микро даражаларида профессионал аудиторлик хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра аудиторлик ташкилотлари профессионал хизматларини аудиторлик текширувлари ва аудитга турдош хизматлар, ауцорсинг, консалтинг ҳамда бошқа профессионал хизматларга ажратишни, шунингдек, ушбу хизматларнинг иқтисодий мазмуни, таркиби ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ)да алоҳида акс эттириш учун таклиф этилган аниқ кодларини ўзида мужассам этувчи ягона таснифий-таркибий модели ишлаб чиқилган;
профессионал аудиторлик хизматларининг ривожланиши, сифати ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини макро ва микро даражаларда ифодаловчи кўрсаткичлар тизими бозор динамикаси, мижозлар базасининг барқарорлиги, кадрлар салоҳияти, рақамлаштириш, сифат назорати ва хизматлар кўрсатиш натижадорлиги индикаторларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
профессионал аудиторлик хизматлари бозори ривожланиш тенденсияларини ПЕСТ-таҳлил, SWOT-таҳлил ва иқтисодий-математик усуллар асосида комплекс баҳолаш ва прогнозлаштириш услубияти асосида Ўзбекистон Республикасида мазкур хизматлар ҳажмининг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
профессионал аудиторлик хизматлари сифати ва аудиторлик ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг аудиторлик жараёнларини смарт-платформа асосида рақамлаштиришни, ички ва ташқи сифат назорати тизимларини ривожлантиришни, рейтинг ва ренкинг баҳолашни такомиллаштиришни, мижозлар ишончини мустаҳкамлашни ҳамда аудиторлик хизматлари бозорида ҳалол нарх рақобатини таъминлашни ўз ичига олувчи ташкилий-иқтисодий механизмлар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Профессионал аудиторлик хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра ишлаб чиқилган аудиторлик ташкилотлари профессионал хизматларини аудиторлик текширувлари ва аудитга турдош хизматлар, ауцорсинг, консалтинг ҳамда бошқа профессионал хизматларга ажратишни, шунингдек, ушбу хизматларнинг иқтисодий мазмуни, таркиби ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ)да алоҳида акс эттириш учун таклиф этилган аниқ кодларини ўзида мужассам этувчи ягона таснифий-таркибий модел Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси ва Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг аудит соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришдаги фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-июндаги 01-06-30-6449-сон, Аудиторлар палатасининг 2026-йил 26-июндаги 91-сон, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2026-йил 24-июндаги 30-сон маълумотномалари). Мазкур тавсияларни жорий этиш Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунини такомиллаштириш, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикаси ИФУТи ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш, аудиторлик ташкилотлари профессионал хизматларининг таркиби ва мақомини янада тўлиқ акс эттириш, статистик ҳисобнинг таҳлилий имкониятларини ошириш ҳамда профессионал аудиторлик хизматлари бозорининг ривожланиши, сифати ва самарадорлигини баҳолашга муайян даражада хизмат қилган;
профессионал аудиторлик хизматларининг ривожланиши, сифати ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини макро ва микро даражаларда ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини бозор динамикаси, мижозлар базасининг барқарорлиги, кадрлар салоҳияти, рақамлаштириш, сифат назорати ва хизматлар кўрсатиш натижадорлиги индикаторларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Аудиторлар палатаси ва Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-июндаги 01-06-30-6449-сон, Аудиторлар палатасининг 2026-йил 26-июндаги 91-сон, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2026-йил 24-июндаги 30-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат бўйича профессионал аудиторлик хизматларининг ривожланиши, сифати ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатни баҳолаш ва ташқи назорат қилиш, аудиторлик ташкилотларида ҳар бир аудитор ва ҳар бир хизмат турининг умумий натижага қўшган ҳиссасини баҳолаш, тушум ўсиши резервларини аниқлаш, аудиторлар юкламасини назорат қилиш, мижозлар йўқотилиши сабабларини белгилаш ва профессионал аудиторлик хизматлари сифатини ошириш чораларини кўриш имкони яратилган;
профессионал аудиторлик хизматлари бозори ривожланиш тенденсияларини ПЕСТ-таҳлил, СWОТ-таҳлил ва иқтисодий-математик усуллар асосида комплекс баҳолаш ва прогнозлаштириш услубияти ҳамда унинг асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида мазкур хизматлар ҳажмининг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Аудиторлар палатаси ва Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-июндаги 01-06-30-6449-сон, Аудиторлар палатасининг 2026-йил 26-июндаги 91-сон, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2026-йил 24-июндаги 30-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифни жорий этиш натижасида республика жамоат ташкилотларида профессионал аудиторлик хизматлари бозорини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини асослаш, хусусан, 2030-йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон Республикаси профессионал аудиторлик хизматлари бозорининг прогноз параметрларини белгилашга оид таҳлилий материалларни тайёрлаш имкони яратилган;
профессионал аудиторлик хизматлари сифатини ва аудиторлик ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг ишлаб чиқилган ташкилий-иқтисодий механизмлари, хусусан, смарт-платформа асосида аудиторлик жараёнларини рақамлаштириш, ички ва ташқи сифат назорати тизимини ривожлантириш, рейтинг ва ренкинг баҳолашни такомиллаштириш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда аудиторлик хизматлари бозорида ҳалол нарх рақобатини таъминлашни ўз ичига олувчи механизмлар  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Аудиторлар палатаси, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-июндаги 01-06-30-6449-сон, Аудиторлар палатасининг 2026-йил 26-июндаги 91-сон, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2026-йил 24-июндаги 30-сон маълумотномалари). Ушбу механизмларни жорий этиш айрим аудиторлик процедуралари меҳнат сиғимини қисқартириш, техник хатолар хавфини камайтириш, аудиторлик далилларини ҳужжатлаштиришнинг тўлиқлигини ошириш, аудиторлик топшириқларини бажариш бўйича ички фирма сифат назоратини кучайтириш, топшириқларни янада обектив тақсимлаш ва аудиторларни моддий рағбатлантиришда иш сифатини ҳисобга олиш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда аудиторлик хизматлари бозорида нарх демпингининг олдини олиш учун шароит яратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish