Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги “Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси ва 3-иловаси.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish