Хабибуллаев Илҳомбек Бахромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (филология): Ўзбек насрида оила тасвирининг бадиий-психологик тадқиқи (Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов ҳикоялари мисолида), 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3768.
Илмий маслаҳатчи: Дехқонова Махсумахон Шавкатовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.10.09.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Хасанова Барно Юсуповна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов ҳикояларида оила тасвирининг бадиий-психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда оилавий муносабатларнинг инсон руҳияти ва характерини очиб беришдаги поетик функсиясини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек насрида оила психологиясининг бадиий ифодаси оила муҳити – оилавий муносабат – образ руҳияти учлиги асосида шаклланиши аниқланиб, Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ички монолог, нутқсиз мулоқот, бадиий детал, психологик портрет ва психофизиологик тасвирнинг қаҳрамон руҳиятидаги зиддиятли кечинмаларни ифодалашга хизмат қилувчи ўзаро функсионал-поетик тизими асосланган;
Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ўзбек хонадонининг бадиий модели ва образлараро муносабатларнинг индивидуал-услубий белгилари фарқланиб, Саид Аҳмад ижодида оилавий муҳит ва характерлараро зиддиятларнинг кескин вазият, драматик тўқнашув ва ташқи ҳаракатлар орқали ифодаланувчи драматик психологизм, Ўткир Ҳошимов насрида эса ички кечинма, руҳий изтироб, меҳр ва хотира билан боғлиқ ҳолатларни ифодаловчи лирик психологизм етакчи эканлиги асосланган; ҳар икки ижодкор учун умумий бўлган жиҳат сифатида оила муҳитининг қаҳрамон характери ва руҳий ҳолатини очиб берувчи психологик-поетик макон вазифасини бажариши белгиланган;
ўзбек оила моделининг бадиий-психологик структуравий белгилари аниқланиб, ота, она, фарзанд ва келин мақомларининг оилавий муносабатлардаги функсионал ўрни ҳамда уларнинг руҳий-психофизиологик ўзгаришлари миллий менталитет, оилавий қадрият ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида шаклланиши асосланган;
Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов асарларида тасвирланган оилавий конфликтларнинг бадиий таснифи ишлаб чиқилиб, авлодлараро зиддиятлар; эр-хотин муносабатларидаги руҳий ҳолатлар; фарзанд ва ота-она ўртасидаги тарбиявий муаммолар; инсон эрки ва оилавий мажбуриятлар тўқнашуви каби турларга ажратилиб, ҳар бирининг бадиий ечими ва ғоявий-эстетик вазифалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек насрида оила тасвирининг бадиий-психологик тадқиқи (Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов ҳикоялари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ўзбек насрида оила психологиясининг бадиий ифодаси оила муҳити – оилавий муносабат – образ руҳияти учлиги асосида шаклланиши аниқланиб, Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ички монолог, нутқсиз мулоқот, бадиий детал, психологик портрет ва психофизиологик тасвирнинг қаҳрамон руҳиятидаги зиддиятли кечинмаларни ифодалашга хизмат қилувчи ўзаро функсионал-поетик тизими асосланган хулоса ва илмий натижаларидан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 28-мартдаги ОЗ-Р-1-78-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришларнинг сифати, мазмуни ва таъсирчанлигини, оммабоплигини оширишга эришилган;
Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов ҳикояларида ўзбек хонадонининг бадиий модели ва образлараро муносабатларнинг индивидуал-услубий белгилари фарқланиб, Саид Аҳмад ижодида оилавий муҳит ва характерлараро зиддиятларнинг кескин вазият, драматик тўқнашув ва ташқи ҳаракатлар орқали ифодаланувчи драматик психологизм, Ўткир Ҳошимов насрида эса ички кечинма, руҳий изтироб, меҳр ва хотира билан боғлиқ ҳолатларни ифодаловчи лирик психологизм етакчи эканлиги асосланган; ҳар икки ижодкор учун умумий бўлган жиҳат сифатида оила муҳитининг қаҳрамон характери ва руҳий ҳолатини очиб берувчи психологик-поетик макон вазифасини бажариши белгиланганлигига доир хулосаларидан Фарғона давлат университетида бажарилган АЛМ-202304076-05 сон, “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Фарғона давлат университети “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳасининг 2025-йил 16-декабрдаги 04/13176-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек тилида яратилган миллий адабиётларимизда оила тушунчасини ўрганиш, оила тасвирининг келиб чиқиш генезисига оид назарий қоидалар билан адабиётшуносликнинг ривожланишига маълум даражада таъсир кўрсатган;
ўзбек оила моделининг бадиий-психологик структуравий белгилари аниқланиб, ота, она, фарзанд ва келин мақомларининг оилавий муносабатлардаги функсионал ўрни ҳамда уларнинг руҳий-психофизиологик ўзгаришлари миллий менталитет, оилавий қадрият ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида шаклланиши асосланган; шу асосда оилавий муҳитнинг муайян даврнинг ижтимоий-маънавий муносабатларини бадиий моделлаштиришдаги функсиясини белгилаган илмий натижаларидан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 22-январдаги 01/04-176-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий натижалар усҳрашув ва мулоқотларнинг илмийлиги ҳамда оммабоплигини оширишга хизмат қилган;
Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов асарларида тасвирланган оилавий конфликтларнинг бадиий таснифи ишлаб чиқилиб, авлодлараро зиддиятлар; эр-хотин муносабатларидаги руҳий ҳолатлар; фарзанд ва ота-она ўртасидаги тарбиявий муаммолар; инсон эрки ва оилавий мажбуриятлар тўқнашуви каби турларга ажратилиб, ҳар бирининг бадиий ечими ва ғоявий-эстетик вазифалари далилланган хулосаларидан Фарғона давлат университетида бажарилган 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 16-декабрдаги 04/13175-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий натижалар дастурнинг илмийлигини оширишга хизмат қилган.