Ибрагимова Эхтиётхон Исмаиловна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек тилида ирониянинг дискурсив-прагматик тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil5978.
Илмий маслаҳатчи: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05.
Расмий оппонентлар: Нурманова Дилфуза Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ироник дискурсни когнитив ва прагматик асосларга кўра тизимлаштириш, унинг билиш жараёнлари, лингвокултурологик омиллар ва сўзловчининг коммуникатив стратегиялари билан боғлиқ жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ирониянинг нутқий мулоқот ҳамда матн структурасидаги реаллашув механизмлари, имплицит мазмун ва субектив баҳо ифодалаш имкониятларини комплекс тавсифловчи янги дискурсив-прагматик консептуал модел яратилган ва унинг когнитив, контекстуал ҳамда лингвокултурологик параметрларга таянувчи кўп босқичли баҳолаш мезонлари тизими аниқланган;
ироник мазмуннинг шаклланишида адресант, адресат, контекст, пресуппозиция, импликатура ва нутқий вазиятнинг структурал-функционал ҳамда прагмалингвистик омиллар сифатидаги ўзаро боғлиқлиги очиб берилиб, ирониянинг юзага чиқиши матн ости маъноси ва коммуникатив мақсад билан чамбарчас алоқадорлиги далилланган;
ўзбек тилида ироник мазмунни ифодаловчи фоностилистик, лексик-фразеологик, морфологик, синтактик ва услубий воситалар аниқланиб, иронияда баҳолаш муносабатининг иерархик табиати, очиқ ва яширин баҳо, мақтов шаклидаги танқид, юмшоқ пичинг, кесатиш ва сарказм каби прагматик даражалар асосланган;
бадиий, медиа, илмий, сиёсий ва сўзлашув дискурсларида ирониянинг функционал-прагматик хусусиятлари, унинг баҳолаш, танқид, таъсир ўтказиш, масофаланиш ва эстетик ифода вазифалари очиб берилиб, ирониянинг унга ёндош ҳодисалар: киноя, кесатиш, пичинг, сарказм ва юмор билан муштарак ҳамда фарқли белгилари прагматик мақсад, эмоционал таъсир ва контекстуал қўлланиш нуқтайи назаридан аниқланган;
сўзлашув дискурсида тингловчининг иронияни идрок этишдаги когнитив-прагматик ва психолингвистик хусусиятлари аниқланиб; ироник мазмунни идрок қилишда вербал воситалар ва расмли-кўргазмали материалларнинг ўзаро таъсири очиб берилган; расмли материаллар асосида иронияни тушуниш жараёнида контекстуал, прагматик ва новербал омилларнинг белгиловчи роли далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида ирониянинг дискурсив-прагматик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ирониянинг нутқий мулоқот ҳамда матн структурасидаги реаллашув механизмлари, имплицит мазмун ва субектив баҳо ифодалаш имкониятларини комплекс тавсифловчи янги дискурсив-прагматик консептуал модел яратилган ва унинг когнитив, контекстуал ҳамда лингвокултурологик параметрларга таянувчи кўп босқичли баҳолаш мезонлари тизими аниқланганлигига доир хулосалардан 2022-2024-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган Бухоро давлат университетида бажарилган ИД-57663348-сонли “European Perspectives in Dialogue: Central Asia and Western Research – Мулоқотда Yeвропа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 29-апрелдаги 02/3218-сон маълумотномаси). Натижада ирония тушунчасини чуқур ўрганишда диссертация илмий манба сифатида хизмат қилган; 
ироник мазмуннинг шаклланишида адресант, адресат, контекст, пресуппозиция, импликатура ва нутқий вазиятнинг структурал-функционал ҳамда прагмалингвистик омиллар сифатидаги ўзаро боғлиқлиги очиб берилиб, ирониянинг юзага чиқиши матн ости маъноси ва коммуникатив мақсад билан чамбарчас алоқадорлиги далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида бажарилган  2022-2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сонли “Sustainable Collection of Research Data for the Protection of Intangible Cultural Heritage: Focus on Central Asia and Small Island Developing States (2022-2024 Fiscal Year)” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғиботи марказининг 2026-йил 29-апрелдаги МЛ01/01-71-сон маълумотномаси). Натижада диссертация хулосалари амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тўпламларнинг ҳамда тил корпуси доирасида олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ўзбек тилида ироник мазмунни ифодаловчи фоностилистик, лексик-фразеологик, морфологик, синтактик ва услубий воситалар аниқланиб, иронияда баҳолаш муносабатининг иерархик табиати, очиқ ва яширин баҳо, мақтов шаклидаги танқид, юмшоқ пичинг, кесатиш ва сарказм каби прагматик даражалар асосланганлигига оид хулосалардан Фарғона давлат университетида бажарилган АЛМ-202304076-05-сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 18-майдаги 04/5782-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек тилида яратилган миллий нейропсихолингвистик методларни яратиш, уларнинг ишончлилигини таъминлаш ва ўқиш кўникмалари бузилган болалар учун махсус лингвистик тестларни яратиш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
бадиий, медиа, илмий, сиёсий ва сўзлашув дискурсларида ирониянинг функционал-прагматик хусусиятлари, унинг баҳолаш, танқид, таъсир ўтказиш, масофаланиш ва эстетик ифода вазифалари очиб берилган; ирониянинг унга ёндош ҳодисалар: киноя, кесатиш, пичинг, сарказм ва юмор билан муштарак ҳамда фарқли белгилари прагматик мақсад, эмоционал таъсир ва контекстуал қўлланиш нуқтайи назаридан аниқланганлигига доир хулосалардан Фарғона давлат университетида бажарилган 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “АНТИПЛАГИАТ” дастурини амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 18-майдаги 04/5782-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида матнни лингвистик таҳрирлаш ҳамда илмий ахборотни аниқ, изчил ифодалаш, бадиий матндаги яширин маъноларни англашни такомиллаштиришга эришилган; 
сўзлашув дискурсида тингловчининг иронияни идрок этишдаги когнитив-прагматик ва психолингвистик хусусиятлари аниқланиб; ироник мазмунни идрок қилишда вербал воситалар ва расмли-кўргазмали материалларнинг ўзаро таъсири очиб берилган; расмли материаллар асосида иронияни тушуниш жараёнида контекстуал, прагматик ва новербал омилларнинг белгиловчи роли далилланганлигига доир хулоса ва тавсиялардан Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларида, марказнинг йиғилиш ва семинарларида, аския ва қизиқчилик бўйича ўтказилган республика ва халқаро мақомдаги анжуманларда, “Маҳорат мактаблари” машғулотларида, вилоятлар бўйлаб уюштирилган гастрол сафарларида ҳамда “Устоз-шогирд” ишлари доирасида амалий фойдаланилган (Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг 2026-йил 18-майдаги Т-р-142-сон маълумотномаси). Натижада муаллифнинг фикр-мулоҳазалари, хулоса ва тавсиялари асосида ўтказилган тадбирларнинг самарадорлиги ошган, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази фаолияти янада такомиллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish