Батирханова Мадина Ойбековнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз, рус ва ўзбек тилларида соматик фразеологик бирликларнинг лексикографик, лингвомаданий ва таржима муаммолари, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Fil937.
Илмий маслаҳатчи: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05.
Расмий оппонентлар: Саримсоқов Хуршид Абдумаликович, филология фанлари доктори, доцент; Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тиллари мисолида соматик фразеологик бирликларнинг лексикографик ва лингвомаданий жиҳатларини ҳамда таржималарда бу бирликларнинг луғавий, миллий-маданий, денотатив ва коннотатив, концептуал табиатини очиб бериш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги соматик фразеологик бирликларнинг лексик-семантик тизимидаги изоморфик ва алломорфик хусусиятлар аниқланиб, уларнинг семантик гуруҳланиши статистик кўрсаткичлар асосида далилланган ҳамда соматик компонентларнинг фразеологик маъно шаклланишидаги функсионал-семантик роли асосланган;
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги соматик фразеологик бирликларнинг лексик-семантик хусусиятлари қиёсий-типологик ёндашув асосида, соматик фразеологик бирликлар таркибидаги тана аъзолари номларининг миллий концептуал тизимдаги ўрни, образ яратишдаги вазифаси, маданий кодларни ифодалашдаги функсионал имкониятлари аниқланиб, уларнинг лингвомаданий табиатига доир илмий-назарий натижалар билан асосланган;
фразеологик луғатлар корпуси материаллари асосида соматик фразеологизмларнинг статистик-миқдорий параметрлари аниқланиб, инглиз тилида 3783 та, рус тилида 2170 та, ўзбек тилида 2952 та соматик фразеологик бирлик мавжудлиги эмпирик жиҳатдан тасдиқланиб, мазкур бирликларнинг функсионал фаоллиги, қўлланиш частотаси ва дистрибутив хусусиятлари статистик таҳлил асосида қиёсланиб, уларнинг тиллараро ўхшашлик ҳамда тафовутларнинг лингвистик ҳамда маданий асослари исботланган;
инглиз, рус ва ўзбек тили доирасида фразеологизмларнинг “маданий кодлари”нинг мазмуний хусусиятлари таржима жараёнида очиб берилиб, инглиз тилидан рус ва ўзбек тилларига ўгиришда калка, тўлиқ эквивалент, қисман эквивалент, муқобил, тасвирий ва образлаштирилган таржима стратегияларининг функсионал самарадорлиги аниқлаб берилиб, бунда бош, кўз, қўл, юрак каби соматизмларнинг миллий-маданий концептларни ифодалашдаги марказий мавқейи далилланган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги 5484 тадан зиёд мақоллар материали асосида соматик бирликларнинг паремиологик тизимдаги юқори фаоллиги статистик жиҳатдан аниқланиб, соматик фразеологик бирлик қатнашган мақоллар сони ҳамда уларнинг фоиздаги тақсимоти белгиланган; шунингдек, мазкур паремиологик бирликларнинг таржимасида эркин таржима, эквивалент таржима, тасвирий изоҳ ва маданий мослашув усулларининг қўлланиш самарадорлиги исботланган;
бадиий матнлар таржимаси таҳлили натижасида соматик фразеологик бирликларни ўгиришда фақат лексик эквивалентлик эмас, балки лингвомаданий мослик, коннотатив маъно, стилистик юклама ва миллий колоритни сақлаш ҳам ҳал қилувчи омил эканлиги мазкур бирликларни таржима қилишда эквивалент, муқобил, калка, тасвирий ва образлаштирилган усулларнинг функсионал имкониятлари очиб берилиб, уларни қўллаш самарадорлиги матн жанри, маданий контекст ва коммуникатив вазиятни эътиборга олиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги соматик фразеологик бирликларнинг лингвомаданий ва лексикографик таҳлилидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги соматик фразеологик бирликларнинг лексик-семантик тизимидаги изоморфик ва алломорфик хусусиятлар аниқланиб, уларнинг семантик гуруҳланиши статистик кўрсаткичлар асосида далилланган ҳамда соматик компонентларнинг фразеологик маъно шаклланишидаги функсионал-семантик хусусиятларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳа бойитишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги 01/4-4167-сон маълумотномаси). Натижада диссертация таҳлилларига кўра, олий таълим тизимида ўқитишнинг, жумладан, электрон луғатларини чет тилини ўргатиш тизимида қўллашнинг ностандарт (креатив) ечимини топиш ва уни амалиётга татбиқ этиш масалаларини таҳлил қилишда илмий ҳамда амалий манба бўлиб хизмат қилган;
фразеологик луғатлар корпуси материаллари асосида соматик фразеологизмларнинг статистик-миқдорий параметрлари аниқланиб, инглиз тилида 3783 та, рус тилида 2170 та, ўзбек тилида 2952 та соматик фразеологик бирлик мавжудлиги эмпирик жиҳатдан тасдиқланиб, мазкур бирликларнинг функсионал фаоллиги, қўлланиш частотаси ва дистрибутив хусусиятлари статистик таҳлил асосида қиёсланиб, уларнинг тиллараро ўхшашлик ҳамда тафовутларнинг лингвистик ҳамда маданий асосларига оид илмий хулоса ва тавсиялардан ўзбек тилининг таълимий корпусини соматик фразеологик бирликлар билан бойитишда амалий фойдаланилганлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ–ФЗ–201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида қўлланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-мартдаги 01/4-980-сон маълумотномаси). Диссертация натижалари асосида лингвомаданий мослашув, миллий-маданий, диний, нутқий этикет бирликларига эътибор қаратиш кераклиги, улар лексик-семантик, коннотатив, стилистик, лингвокултурологик трансформациялардан фойдаланиш негизида намоён бўлиши; аслият матнлар таржимасида миллий колорит, адекватлик ва ноадекватлик мавжудлиги ҳақидаги қарашлар ўқув луғатларини яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни самарали ташкил этишга хизмат қилган;
инглиз, рус ва ўзбек тили доирасида фразеологизмларнинг “маданий кодлари”нинг мазмуний хусусиятлари таржима жараёнида очиб берилиб, инглиз тилидан рус ва ўзбек тилларига ўгиришда калка, тўлиқ эквивалент, қисман эквивалент, муқобил, тасвирий ва образлаштирилган таржима стратегияларининг функсионал самарадорлиги аниқлаб берилиб, бунда бош, кўз, қўл, юрак каби соматизмларнинг миллий-маданий концептларни ифодалашдаги доир хулоса ва натижалардан Наманган давлат университетида 2020–2023-йилларда бажарилган ФЗ–201912099 “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларида веб сайти ва мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2025-йил 26-мартдаги 099-1/25-сон маълумотномаси). Натижада диссертация таҳлилларига кўра, олий таълим тизимида ўқитишнинг, жумладан, ўқув луғатларини чет тилини ўргатиш тизимида қўллашнинг ностандарт (креатив) ечимини топиш ва уни амалиётга татбиқ этиш масалаларини таҳлил қилишда илмий ҳамда амалий манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги 5484 тадан зиёд мақоллар материали асосида соматик бирликларнинг паремиологик тизимдаги юқори фаоллиги статистик жиҳатдан аниқланиб, соматик фразеологик бирлик қатнашган мақоллар сони ҳамда уларнинг фоиздаги тақсимоти белгиландиган; шунингдек, мазкур паремиологик бирликларнинг таржимасида эркин таржима, эквивалент таржима, тасвирий изоҳ ва маданий мослашув усулларининг қўлланишига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган ПФ–201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги 01/4-4165-сон маълумотномаси). Натижада лексикографик манбалар таҳлили асосида луғат таркибидаги маълумотлар, соматик фразеологик бирликларнинг статистик таҳлили асосидаги назарий қарашлар лойиҳанинг амалий жиҳатларига татбиқ қилинган;
бадиий матнлар таржимаси таҳлили натижасида соматик фразеологик бирликларни ўгиришда фақат лексик эквивалентлик эмас, балки лингвомаданий мослик, коннотатив маъно, стилистик юклама ва миллий колоритни сақлаш ҳам ҳал қилувчи омил эканлиги мазкур бирликларни таржима қилишда эквивалент, муқобил, калка, тасвирий ва образлаштирилган усулларнинг функсионал имкониятлари очиб берилиб, уларни қўллаш самарадорлиги матн жанри, маданий контекст ва коммуникатив вазият ҳақидаги хулосалардан Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида амалга оширилган 2023–2024-йилларда бажарилиши назарда турилган АИ–201704 “Умумтаълим муассаса битирувчиларининг она тили(ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимин ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2025-йил 10-сентябрдаги 03-16-09-990-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган баҳолаш ва тест топшириқларида таржима қилинган бадиий матнларнинг миллий колоритини сақлаш, таржима адекватлигини аниқлаш ҳамда ноадекватлик ҳолатларини баҳолаш мезонлари илмий жиҳатдан асосланиб, тест материалларининг методик сифати ва баҳолашнинг ишончлилик даражаси оширилган.