Нортоева Нодирахон Мухаммадалиевнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Француз ва ўзбек тилларидаги фразеологик дериватларнинг коммуникатив-прагматик таҳлили, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3879.
Илмий раҳбар: Умарходжаев Муҳтор Ишанходжаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Яқубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Алпанова Ширинхон Ҳакимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз ва ўзбек тилларидаги фразеологик дериватларнинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини чоғиштириш орқали умумий ва ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз ва ўзбек тилларида фразеологик дериватларнинг лексик-семантик моҳияти ҳамда прагматик хусусиятлари тилнинг миллий-лисоний табиати, тил ва нутқ маданияти, тил эгаларининг миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий қарашлари ва ўзига хос урф-одатлари каби омиллар интеграцияси асосида шаклланиши далилланган;
француз ва ўзбек тилларида фразеологик дериватлар компонентларнинг ажралиб чиқиши, буйруқ майлида қўлланадиган феъллардан феълли дериватлар ҳосил бўлиши, қайта тузилиш, кенгайтириш, муқобиллик ҳамда контраст асосида шаклланиши аниқланиб, уларнинг функсионал жиҳатдан рамзий маънода қўлланиб, матннинг эстетик таъсирчанлигини кучайтириши, муайян воқеликка нисбатан обектив ва субектив баҳолаш муносабатини ифодалаши ҳамда адресатга прагматик таъсир кўрсатиш функсиясини бажариши исботланган;
француз ва ўзбек тилларида фразеологик дериватларда денотатив семаларнинг периферияга ўтиши, коннотатив ва прагматик семаларнинг устуворлик касб этиши фразеологик моделлар ҳамда структур-семантик трансформациялар асосида аниқланиб, маънодаги силжиш ва ўзгаришлар уларнинг контекстдаги прагматик мақомини белгилаши фраземо-комбинатор усули ёрдамида очиб берилган;
фразеологик дериватларнинг интеграл лингвопрагматик модели ҳамда уларнинг коммуникатив-прагматик хусусиятлари аниқланиб, француз тилида мақолдан ажратиш усули етакчи деривацион модел эканлиги (парадигматик 47,3 %, синтагматик 57,7 %), ўзбек тилида эса контраст асосидаги ҳосил бўлишнинг фаоллиги (парадигматик 20 %, синтагматик 17,8 %) аниқланиб, аналогия асосидаги дериватлар улуши мос равишда 11 % ва 10,5 % ни ташкил этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек тилларидаги фразеологик дериватларнинф коммуникатив-прагматик тадқиқи натижасида ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
француз ва ўзбек тилларида фразеологик дериватларнинг прагматик хусусиятлари ва лексик-семантик моҳияти тилнинг миллий-лисоний, тил ва нутқ маданияти, тил эгаларининг миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одатлари, каби омиллар интеграцияси билан боғлиқ илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023 йилларга бағишланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-декабрдаги 04/1-6373-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни таъминлашга оид методология номлаш жараёнига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган; 
француз ва ўзбек тилларида фразеомо–комбинатор таҳлил усули ёрдамида фразеологик дериватлар таркибидаги коннотатив семаларнинг роли фразеологик моделлар, структур-семантик трансформациялар, маънодаги силжишлар ва ўзгаришлар орқали тавсифланиши, фразеологик дериватларнинг контекстдаги прагматик мақоми белгиланиши исботланган илмий натижалардан Самарқанд Француз Алянси томонидан 2026-йил 2-3-март кунлари Алянс тунгловчилари учун ташкил этилган “Ателиерс лингуистиқуес” тил курси доирасидаги машғулотларда фойдаланилган (Самарқанд Француз Алянсининг 2026-йил 3-мартдаги 12-3.03.2026-сон маълумотномаси). Натижада курс тингловчиларида фразеологик дериватларнинг прагматик табиати ҳамда француз тили нутқ жараёнидаги ўрни ва аҳамияти янада ойдинлашган;
фразеологик дериватларнинг шаклланиши, функсионал жиҳатдан рамзий маънода ишлатилиб, матннинг эстетик таъсирчанлигини ошириш, муайян воқеликка нисбатан обектив ва субектив баҳолаш муносабатини кўрсатиш, улар орқали адресатга таъсир кўрсатиш функсиясини бажариши исботланган илмий натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадио канали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” номли эшиттиришларнинг 2026 – йил январ ва март ойлари сонлари сенарийсида фойдаланилган (“Ўзбекистон 24 Ижодий бирлашмаси” Давлат муассасасининг 2026-йил 17-мартдаги 05-09-467-сон маълумотномаси). Натижада фразеологик дериватлар тилнинг ҳиссий-эстетик таъсирчанлигини ошириши, баҳолаш муносабати орқали тингловчига таъсир кўрсатиши тадбиқ этилган;
фразеологик дериватларнинг интеграл лингвопрагматик модели, нутқ вазийатига мослашувчанлик, экспрессивлик, баҳоловчилик ва имплицит маъно ҳосил қилиш механизмлари каби коммуникатив-прагматик жиҳатлари тизимли равишда чоғиштирма таҳлил асосида аниқланганлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан ва илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023–2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2026-йил 7-апрелдаги 07-11-02-332-сон маълумотномаси). Натижада, фразеологик дериватларнинг лингвопрагматик модели, нутқдаги турли маъно механизмлари коммуникатив-прагматик томондан чоғиштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish