Абдулазизов Довудбек Бахтиёржон ўғлининг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Жек Лондон ва Абдулла Қодирий асарларида қўлланилган тасвирий воситаларнинг лингвокултурологик тадқиқи (синекдоха, ўхшатиш ва киноя мисолларида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4112.
Илмий раҳбар:  Эгамбердиев Жасурбек Жаҳонгирович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Усмонов Фарход Фахриддинович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Миралимова Шахзода Хасанбоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жек Лондон ва Абдулла Қодирий асарларида қўлланган синекдоха, ўхшатиш ва киноянинг лингвокултурологик, семантик-прагматик ҳамда миллий-маданий хусусиятларини чоғиштирма асосда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвокултурема тил тизимида оддий номинатив бирлик эмас, балки миллатнинг тарихий хотираси, ижтимоий тажрибаси ва маданий қадриятларини ўзида мужассам этган мураккаб семиотик тузилма сифатида шаклланиши аниқланиб, унинг тил орқали миллий онг, маданий хотира ва авлодлараро маънавий меросни узатишдаги маданий-генетик код вазифаси илмий-назарий жиҳатдан асосланган ҳамда эмпирик материаллар асосида далилланган;
Жек Лондон ва Абдулла Қодирий асарларида қўлланилган синекдоха, ўхшатиш ва киноя каби бадиий-тасвирий воситаларнинг тўй, аза, меҳмондўстлик, мустақиллик, эркинлик ва денгиз лингвокултуремалари доирасидаги миллий-маданий коннотациялари ҳамда уларнинг ҳар икки адиб ижодида намоён бўлишига хос изоморфик ва алломорфик хусусиятлар чоғиштирма-лингвокултурологик асосда аниқланган;
Жек Лондон ва Абдулла Қодирий реализмига хос бадиий-тасвирий воситаларнинг семантик юкланиши ҳамда маданий белгиланганлик даражасидаги фарқлар, хусусан, Жек Лондон ижодидаги тасвирий воситаларнинг табиат, яшаш учун кураш ва индивидуал эркинликка оид умуминсоний семалар ва Абдулла Қодирий асарларидаги тарихий турмуш, ижтимоий муносабат ва ахлоқий қадриятларга оид миллий-маданий семалар билан боғланишидаги фарқлари лингвокултурологик нуқтайи назардан асосланган;
синекдоха, ўхшатиш ва кинояни бадиий таржимада муаллиф услуби ва образлиликни сақлаган ҳолда қайта ифодалаш ҳамда мазмуний аниқликни устувор қўйиб нейтраллаштириш стратегияларининг функсионал-прагматик натижалари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жек Лондон ва Абдулла Қодирий асарларида қўлланилган тасвирий воситаларнинг лингвокултурологик тадқиқи (синекдоха, ўхшатиш ва киноя мисолида) мавзусида олинган илмий натижалар асосида:
лингвокултурема тил тизимида оддий номинатив бирлик эмас, балки миллатнинг тарихий хотираси, ижтимоий тажрибаси ва маданий қадриятларини ўзида мужассам этган мураккаб семиотик тузилма сифатида шаклланиши аниқланиб, унинг тил орқали миллий онг, маданий хотира ва авлодлараро маънавий меросни узатишдаги маданий-генетик код вазифасига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима бўлими амалга ошираётган лойиҳаларда, бадиий таржима бўйича ўтказилган маҳорат дарсларида ва таржимонлар форумида янги ёндашувлар сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01-03/420-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалар ва таржима бўйича маҳорат дарслари лингвокултуремаларни таржима қилиш муаммоларига оид илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
Жек Лондон ва Абдулла Қодирий реализмига хос бадиий-тасвирий воситаларнинг семантик юкланиши ҳамда маданий белгиланганлик даражасидаги фарқлар, хусусан, Жек Лондон ижодидаги тасвирий воситаларнинг табиат, яшаш учун кураш ва индивидуал эркинликка оид умуминсоний семалар ва Абдулла Қодирий асарларидаги тарихий турмуш, ижтимоий муносабат ва ахлоқий қадриятларга оид миллий-маданий семалар билан боғланишидаги фарқлари лингвокултурологик нуқтайи назарига доир натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-декабрдаги 04/1-6288-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа инглиз ва ўзбек тилларида синекдоха, ўхшатиш ва киноя каби стилистик воситаларнинг ўхшаш ҳамда фарқли хусусиятларига оид маълумотлар билан тўлдирилган;
Жек Лондон асарларидаги тасвирий воситаларнинг табиат, яшаш учун кураш ва индивидуал эркинликка оид умуминсоний семалар, Абдулла Қодирий асарларидаги тасвирий воситаларнинг эса тарихий турмуш, ижтимоий муносабат ва ахлоқий қадриятларга оид миллий-маданий семалар билан боғланишидаги фарқларга доир натижалар ва материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1772-сон маълумотномаси). Натижада ҳар икки адибнинг индивидуал услубий хусусиятлари, тасвирий воситаларни қўллашдаги ўхшашликлари ва миллий тафаккур билан боғлиқ фарқлари ёритилган;
синекдоха, ўхшатиш ва кинояни бадиий таржимада муаллиф услуби ва образлиликни сақлаган ҳолда қайта ифодалаш ҳамда мазмуний аниқликни устувор қўйиб нейтраллаштириш стратегияларининг функсионал-прагматик натижаларига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-декабрдаги 04/1-6287-сон маълумотномаси). Натижада дастурий восита бадиий асарлар таржималари, хусусан, стилистик воситаларни таржима қилиш усулларига оид маълумотлар билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish