Жоллибеков Владимир Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3482
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каралиев Шербек Турабаевич, Иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида агротехнологик лойиҳаларни молиялаштиришда банк кредитлари, лизинг ва давлат қўллаб-қувватлаш чораларини уйғунлаштирган кўп манбали молиялаштириш модели таклиф этилган;
агротехнологияларни молиялаштириш жараёнида юзага келадиган молиявий хатарларни камайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги суғуртаси ва кредит кафолатлари механизмларига асосланган рискларни бошқариш механизми таклиф этилган;
агротехнологияларни молиялаштириш самарадорлигига инфляция, фоиз ставкалари динамикаси, валюта курслари каби макроиқтисодий омиллар таъсири тизимли таҳлил қилинган ҳолда, макромолиявий мослашувчан молиялаштириш медодикаси таклиф этилган;
қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини ривожланишини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш асосида тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишга йўналтирилган 2030 йилгача бўлган прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини ривожланишини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигида агротехнологик лойиҳаларни молиялаштиришда банк кредитлари, лизинг ва давлат қўллаб-қувватлаш чораларини уйғунлаштирган кўп манбали молиялаштириш модели таклифи АТБ Агробанк амалиётига жорий этилган (АТБ Агробанкнинг 2026-йил 26-январдаги №12-14/68 сон маълумотномаси). Натижада, АТБ Агробанкда агротехнологик лойиҳаларга молиявий ресурслар жалб этиш имкониятларини кенгайтириб, фермер ва қишлоқ хўжалиги субектларининг молиявий юкламасини камайтиришга хизмат қилган ҳолда 2026 йил 1 январ ҳолатига банкнинг умумий активлари миқдорини олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 7,64 трлн.сўмга ошиб 87,13 трлн.сўмни ташкил этиш имконини берган;
агротехнологияларни молиялаштириш жараёнида юзага келадиган молиявий хатарларни камайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги суғуртаси ва кредит кафолатлари механизмларига асосланган рискларни бошқариш механизми АТБ Агробанк амалиётига жорий этилган (АТБ Агробанкнинг 2026-йил 26-январдаги №12-14/68 сон маълумотномаси). Натижада, банкда молиявий рискларни минималлаштириш орқали кредит ташкилотлари ва инвесторлар учун агротехнологик лойиҳаларнинг жозибадорлигини ошириш ҳамда кредитлаш ҳажмини кенгайтириш имконини берди ва 2026 йил 1 январ ҳолатига банкнинг умумий кредит қўйилмалари миқдори олдинги йилга нисбатан нисбатан 13,31 фоизга ошиб 70,24 трлн.сўмни ташкил этган;
агротехнологияларни молиялаштириш самарадорлигига инфляция, фоиз ставкалари динамикаси, валюта курслари каби макроиқтисодий омиллар таъсири тизимли таҳлил қилинган ҳолда, макромолиявий мослашувчан молиялаштириш медодикасига доир таклифи А АТБ Агробанк амалиётига жорий этилган (АТБ Агробанкнинг 2026-йил 26-январдаги №12-14/68 сон маълумотномаси). Натижада, макроиқтисодий беқарорлик шароитида агротехнологик лойиҳаларни молиялаштириш барқарорлигини таъминлаш ҳамда молиявий сиёсат ва аграр сиёсат уйғунлигини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этган;
қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини ривожланишини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш асосида тижорат банклари кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишга йўналтирилган 2030 йилгача бўлган прогноз ссенарийларига доир таклифи АТБ Агробанк амалиётига жорий этилган (АТБ Агробанкнинг 2026-йил 26-январдаги №12-14/68 сон маълумотномаси). Натижада, ушбу прогноз ссенарийларидан банкининг ривожланиш стратегиясини ишлаб-чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish