Актамов Акбар Аслан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда божхона амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5714
Илмий раҳбар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иргашев Анвар Фарҳодович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда божхона амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Божхона амалиёти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни божхона органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий, технологик ва фискал механизмларини комплекс трансформация қилиш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини рақамли технологиялар, рискларни бошқаришнинг интеллектуал тизимлари, пост-аудит ва селектив назоратлари асосида оптималлаштириш ҳамда уларнинг давлат бюджети даромадларини барқарор шакллантиришга йўналтирилган яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
йирик солиқ тўловчилар томонидан импорт қилинадиган товарлар расмийлаштирувини “яхши”, “қониқарли” ва “хавфли” тоифаларга асосланган назоратни кучайтириш ва товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона аудитини такомиллаштириш модели таклиф этилган;
божхона божи ставкаларини манипулятив бошқариш кодларини чуқур деталлаштириш ва бир-бирига яқин товарлар учун бир хил ёки яқин бож ставкаларини қўллаш механизми таклиф қилинган;
божхона амалиётини такомиллаштиришда ташқи савдо сиёсатини либераллаштириш, божхона маъмурчилигини рақамлаштириш ҳамда фискал тушумларни кенгайтиришга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар динамикаси ўзгариш динамикаси билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда божхона амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “Божхона амалиёти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни божхона органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий, технологик ва фискал механизмларини комплекс трансформация қилиш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини рақамли технологиялар, рискларни бошқаришнинг интеллектуал тизимлари, пост-аудит ва селектив назоратлари асосида оптималлаштириш ҳамда уларнинг давлат бюджети даромадларини барқарор шакллантиришга йўналтирилган яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Пул ва банклар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда Божхона қўмитаси томонидан божхона амалиётини такомиллаштиришда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг обектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган «Божхона амалиёти» тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
йирик солиқ тўловчилар томонидан импорт қилинадиган товарлар расмийлаштирувини “яхши”, “қониқарли” ва “хавфли” тоифаларга асосланган назоратни кучайтириш ва товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона аудитини такомиллаштириш модели таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги №28/9-25-00002 сон маълумотномаси). Ушбу таклиф божхона аудитининг натижадорлигини камида 30 фоизга ошириб, йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга ошириладиган импорт операцияларини алоҳида таҳлил қилиш, шунингдек, товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона аудитини (пост-cлеаранcе аудит) замонавий таҳлилий ва рақамли механизмлар асосида ривожлантириш имконини бериб, божхона назоратини расмийлаштириш босқичидан кейинги аудитга кўчириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва юқори рискли операцияларни аниқлаш имконини берди;
божхона божи ставкаларини манипулятив бошқариш кодларини чуқур деталлаштириш ва бир-бирига яқин товарлар учун бир хил ёки яқин бож ставкаларини қўллаш механизми таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги №28/9-25-00002 сон маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий қилиш натижасида божхона божи тушумларининг умумий ҳажмини сезиларли оширишга ва қўшимча бюджет даромадларини шакллантиришга эришиш имконини бериб, ТИФ ТН кодларини нотўғри таснифлаш ҳолатларининг 30–40 фоизга қисқартириб, чиқариб юборилгандан кейинг божхона аудити жараёнларида аниқланадиган қўшимча ортиқча тўловларининг камайтириш имконияти яратилди;
божхона амалиётини такомиллаштиришда ташқи савдо сиёсатини либераллаштириш, божхона маъмурчилигини рақамлаштириш ҳамда фискал тушумларни кенгайтиришга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар динамикаси ўзгариш динамикаси билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги №28/9-25-00002 сон маълумотномаси). Натижада, божхона божи тушумлари оптимал ссенарийга кўра, 95 фоиз эҳтимолликда 2030-йилда бу кўрсаткич 20,0 трлн.сўмни ташкил этиши прогноз қилинган ҳамда ушбу натижалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2030-йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига киритилган..