Дўстмуродов Умидхон Инатиллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш чорасини қўллашни маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1. PhD/Yu917
Илмий раҳбар: Янгибаев Айбек Кидирбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.14/2025.27.12.Yu.01.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат юридик университети “Конституциявий ҳуқуқ” кафедраси профессори вазифасини бажарувчи, ю.ф.д. Юлдашев Азизжон Эргаш ўғли (Илмий Кенгаш аъзоси). 
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Илмий-амалий тадқиқотлар маркази бошлиғи, юридик фанлар буйича фалсафа доктори (PhD), профессор Иканов Азамат Агзамович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ички ишлар органлари фаолиятида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш чорасини ва курашнинг жанг усулларини қўллашни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ҳамда хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“жисмоний куч ишлатиш” ва “курашнинг жанг усуллари” тушунчаларига таъриф берилган ва ушбу тушунчаларни қонун нормаларида белгиланиши ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан маъмурий-ҳуқуқий чеклашни қўллаш бўйича ваколатлари доирасида ходимларнинг ҳаракатлари ёки қарорлари “фақат қонунда назарда тутилган ҳолдагина рухсат берилади” тамойили асосида ташкил этиш зурурияти асослантирилган;
жисмоний куч ишлатиш чораси ва курашнинг жанг усули ўзининг юридик табиатига кўра, алоҳида ҳолатларда қўлланиладиган, процессуал тартибга эга, махсус маъмурий чеклаш чораси эканлиги асослантирилган;
“курашнинг жанг усуллари” ўз мазмунига кўра, махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланмасдан, шахсга оғриқ ёки баданга шикаст етказишдан иборат ички ишлар ходимлари томонидан қўлланиладиган жисмоний куч ишлатишнинг бир тури эканлигини асослантирилган;
ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш чораси ва курашнинг жанг усулини қўллашнинг процессуал тартибига оид қоидаларини мукаммал билиши билан бирга, уни қўллашнинг психологик, тактик жиҳатдан муайян кўникмаларга эга бўлиши, ходимнинг психологик тайёргарлиги талаб этиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари маъмурий амалиёт фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“жисмоний куч ишлатиш” ва “курашнинг жанг усуллари” тушунчаларига таъриф берилган ва ушбу тушунчаларни қонун нормаларида белгиланиши ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан маъмурий-ҳуқуқий чеклашни қўллаш бўйича ваколатлари доирасида ходимларнинг ҳаракатлари ёки қарорлари “фақат қонунда назарда тутилган ҳолдагина рухсат берилади” тамойили асосида ташкил этиш зурурияти асослантирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча 
ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2024-йил 28-октябрдаги ЎРҚ-984-сонли қонуни 3-моддаси, 5-бандини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 4-январдаги 3/дн-4-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларни қонунларда ўз аксини топиши жисмоний куч ишлатиш чораси қўллашни процессуал-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга ва ушбу таъсир чорасини самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
жисмоний куч ишлатиш чораси ва курашнинг жанг усули ўзининг юридик табиатига кўра, алоҳида ҳолатларда қўлланиладиган, процессуал тартибга эга, махсус маъмурий чеклаш чораси эканлиги асослантирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2024-йил 
28-октябрдаги ЎРҚ-984 -сонли қонуни 3-моддаси, 5-бандини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 4-январдаги 3/дн-4-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар ички ишлар органларини ваколатларини кенгайтиришга оид нормаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
“курашнинг жанг усуллари” ўз мазмунига кўра, махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланмасдан, шахсга оғриқ ёки баданга шикаст етказишдан иборат ички ишлар ходимлари томонидан қўлланиладиган жисмоний куч ишлатишнинг бир тури эканлигига оид асослантирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 15-декабрдаги 1024-сонли қарори билан тасдиқланган “Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнининг 15-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик департаментининг 2024-йил 26-сентябрдаги 12/1-391-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни қонунчиликда акс этиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлланиладиган жисмоний куч ишлатиш чораси ва курашнинг жанг усулини қўллашнинг ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш чораси 
ва курашнинг жанг усулини қўллашнинг процессуал тартибига оид қоидаларини мукаммал билиши билан бирга, уни қўллашнинг психологик, тактик жиҳатдан муайян кўникмаларга эга бўлиши, ходимнинг психологик тайёргарлиги талаб этишига оид асослантирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 15-декабрдаги 1024-сонли қарори билан тасдиқланган “Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнининг 15-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик департаментининг 2024-йил 
26-сентябрдаги 12/1-391-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни қонунчиликда акс этиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлланиладиган жисмоний куч ишлатиш чораси ва курашнинг жанг усулини самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish