Файзуллоев Шоҳижахон Жобировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жаҳон савдо ташкилоти низоларни ҳал этиш механизмларининг халқаро-ҳуқуқий масалалари” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.2.PhD/Yu1986.
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.01. 
Расмий оппонентлар: Азходжаева Роза Алтиновна юридик фанлар доктори; Ахунов Шерзод Адхамович юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жаҳон савдо ташкилоти доирасида низоларни ҳал этиш механизмларининг халқаро-ҳуқуқий масалаларини тадқиқ этиш, ушбу соҳадаги мавжуд муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, шунингдек, низоларни ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш, Ўзбекистон қонунчилигини ЖСТ битимлари билан уйғунлаштириш ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти низоларни ҳал этиш механизмларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“Аъзолар” деганда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар тушунилиши асослантирилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги “аъзолар” тушунчаси билан тўлдирилган;
“Билдиришнома” Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлат томонидан тақдим этиладиган расмий маълумотномалар шакли бўлиб, унда мажбуриятларнинг бажарилишига тааллуқли маълумотлар акс этиши асослантирилган;
“Қишлоқ хўжалиги битими” ЖСТнинг Тарифлар ва савдо тўғрисидаги бош битими таркибига кирувчи кўп томонлама келишув эканлиги асослантирилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги “Қишлоқ хўжалиги битими” тушунчаси билан тўлдирилган;
“Қишлоқ хўжалиги қўмитаси” ЖСТ Котибиятининг таркибий қисми бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасида ЖСТга аъзо давлатлар мажбуриятларининг бажарилиши мониторинги, таҳлили ва назоратини юритиш, шунингдек, бажарилмаган мажбуриятларни кун тартибига олиб чиқиш каби вазифаларни бажарадиган орган эканлиги аниқланган;
ЖСТ “Импортни лицензиялаш тартиботи тўғрисидаги Битими” юзасидан Импортни лицензиялаш билан боғлиқ аризани топшириш тартибига оид қоидалар тегишли расмий манбаларда хорижий давлат ва тижоратчиларга танишиш имконини берадиган тарзда эълон қилиниб, Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиб борилиши, шунингдек, ЖСТ аъзоларининг Импорт лицензиялаш юзасидан хабарномалар бўйича билдирган мулоҳазалари ва тушунтиришлари юзасидан саволларга жавобларни ёзма равишда саволларни берган делегациялар ва маълумот учун ЖСТ Котибиятига юбориши кераклиги низоларни олдини олишга хизмат қилиши асослантирилган;
ЖСТ “Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги Битими” доирасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, нормативлар, қоидалар тўғрисида ЖСТга аъзо давлатлар мунтазам хабардор қилинишини таъминлаш лозимлиги, шунингдек, ЖСТга аъзо давлатлар учун умумий бўлган тилда ишлаб чиқилган ёки ўзгартириш киритилган лойиҳаларни ЖСТга аъзо давлатларга улар бўйича шарҳлар ёки таклиф ва эътирозларни олиш учун юбориш лозимлиги асослантирилган;
Санитария ва фитосанитария  чораларига оид лойиҳаларни ЖСТга аъзо давлатлар томонидан берилган шарҳлар ёки таклиф ва эътирозлар асосида қайта кўриб чиқиш учун ташаббускор ваколатли давлат органларига етказиши лозимлиги, шунингдек, ЖСТга аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг санитария ва фитосанитария чораларига оид асосланган сўровларига жавоб беришни таъминлаши келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жаҳон савдо ташкилоти низоларни ҳал этиш механизмларининг халқаро-ҳуқуқий масалалари” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
“Аъзолар” деганда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар тушунилишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025-йил 21 апрелдаги  246-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди иккинчи хатбошиси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2026-йил 5-майдаги 05/25-4-11/523-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ЖСТга аъзо давлатларнинг мақоми ва иштирокини аниқлаштириш ҳамда битимлардан келиб чиқадиган низо томонларини идентификация қилишга хизмат қилган;
“Билдиришнома” аъзо давлат томонидан ЖСТга тақдим этиладиган расмий маълумотномалар шакли бўлиб, унда мажбуриятларнинг бажарилишига тааллуқли маълумотлар акс этишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025-йил 21 апрелдаги  246-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2026-йил 5-майдаги 05/25-4-11/523-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ЖСТ қоидаларига оид мажбуриятлар бажарилишига оид ахборотларни ўз ичига олган маълумотнома шаклини белгилашга хизмат қилган;
“Қишлоқ хўжалиги битими” ЖСТнинг Тарифлар ва савдо тўғрисидаги бош битими таркибига кирувчи кўп томонлама келишув эканлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025-йил 21 апрелдаги  246-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди ўн биринчи хатбошиси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2026-йил 5-майдаги 05/25-4-11/523-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ЖСТнинг кўп томонлама битимига оид таърифнинг миллий қонунчиликда акс этишига хизмат қилган;
“Қишлоқ хўжалиги қўмитаси” ЖСТ Котибиятининг таркибий қисми бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасида ЖСТга аъзо давлатлар мажбуриятларининг бажарилиши мониторинги, таҳлили ва назоратини юритиш, шунингдек, бажарилмаган мажбуриятларни кун тартибига олиб чиқиш каби вазифаларни бажарадиган орган эканлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025-йил 21 апрелдаги  246-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди ўн иккинчи хатбошиси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2026-йил 5-майдаги 05/25-4-11/523-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ташкилотнинг қишлоқ хўжалигига оид мажбуриятлар ижроси юзасидан ЖСТнинг қайси органи назорат олиб боришини белгилашга хизмат қилган;
Импортни лицензиялаш билан боғлиқ аризани топшириш тартибига оид қоидалар ва барча маълумотларни ўз ичига олган ҳолда, тегишли расмий манбаларда хорижий давлат ва тижоратчиларга танишиш имконини берадиган тарзда ваколатли орган томонидан эълон қилиниб, Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиб борилиши лозимлигига оид таклифи, шунингдек, ЖСТ аъзоларининг билдирган мулоҳазалари ва тушунтиришлари юзасидан саволларга жавобларни ёзма равишда саволларни берган делегациялар ва маълумот учун ЖСТ Котибиятига юбориши кераклигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2025-йил 27 июлдаги  463-сон қарори билан тасдиқланган “Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 14-октябрдаги 04-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини ЖСТнинг “Импортни лицензиялаш тартиботи” битими билан уйғунлаштиришга ҳамда  ушбу битим доирасида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олишга хизмат қилган;
“Санитария ва фитосанитария чоралари” битими юзасидан озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қоидалар тўғрисида ЖСТга аъзо давлатларни мунтазам хабардор қилиши лозимлиги, шунингдек, ЖСТга санитария ва фитосанитария  чораларига оид лойиҳаларни ЖСТга аъзо давлатларга улар бўйича шарҳлар ёки таклиф ва эътирозларни олиш учун юбориш лозимлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларни хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 6-декабрдаги  816-қарорининг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари ишлаб чиқилишида фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 14-октябрдаги 04-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини ЖСТнинг “Санитария ва фитосанитария чоралари” тўғрисидаги битими билан уйғунлаштиришга ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, нормативлари ва қоидаларининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилган;
Санитария ва фитосанитария  чораларига оид лойиҳаларни ЖСТга аъзо давлатлар томонидан берилган шарҳлар ёки таклиф ва эътирозлар асосида қайта кўриб чиқиш учун ташаббускор ваколатли давлат органларига етказиши лозимлигига оид таклифи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг асосланган сўровларига жавоб беришни таъминлаши лозимлигига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларни хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 6-декабрдаги  816-қарорининг 2-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари ишлаб чиқилишида фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 14-октябрдаги 04-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар санитария ва фитосанитария чораларига оид лойиҳаларни ЖСТга аъзо давлатлар томонидан берилган шарҳлар ёки таклиф ва эътирозлар асосида санитария ва фитосанитария  чораларига оид лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш учун ҳуқуқий асос яратишга ҳамда ушбу битим доирасида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish