Саидбоева Махбуба Рахмонназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совершенствование правовых основ деятельности политических партий: на примере Узбекистана и Таджикистана” мавзусидаги 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Yu923.
Илмий раҳбар: Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Янгибаев Айбек Кидирбаевич; юридик фанлар доктори (DSc), профессор Нематов Жўрабек Нематиллоевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Тожикистонда сиёсий
партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича
илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бунда
илмий қарашлар, қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг
комплекс қиёсий-ҳуқуқий таҳлили асос қилиб олинади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
партия рўйхати асосида сайланган депутатлар билан сайловчилар ўртасидаги муносабатлар сиёсий партиянинг парламентдаги фракцияси томонидан белгиланишига оид ҳуқуқий тартибни жорий этиш зарурлиги асослантирилди;
депутатларнинг сайловчилар билан алоқаларини таъминлаш учун
мўлжалланган вақтни ҳар йили парламентдаги партия фракциялари томонидан Қонунчилик палатаси Кенгаши билан ҳамкорликда белгилаш зарурлиги
асослантирилди;
сиёсий партиянинг тадбиркорлик фаолияти натижаларини унинг молиявий ҳисоботида акс эттириш тартибини қонунчиликда белгилаш зарурлиги асослантирилди;
фуқаролар томонидан сиёсий партияга пул маблағлари кўринишида хайриялар берилганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш, шунингдек, тўлов ҳужжатида паспорт маълумотларини кўрсатиш талабини жорий этиш зарурлиги асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида қуйидаги таклифлар амалиётга жорий этилди:
депутатликка номзодларнинг партия рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси сиёсий партия фракцияси томонидан белгиланиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси иккинчи қисмига 2023-йил
18-декабрдаги ЎРҚ–883-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинди (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қўмитасининг
2024-йил 25-апрелдаги 04/4-05-70-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларнинг янада шаффоф ҳамда самарали бўлишига, партиявий интизомнинг мустаҳкамланишига ва депутатларнинг сайловчилар олдидаги масъулияти ошишига хизмат қилади;
фракциялар Қонунчилик палатаси Кенгаши билан биргаликда ҳар йили депутатларнинг сайловчилар билан мулоқоти учун ажратиладиган вақтни белгилаши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунининг 337-моддаси учинчи қисмига 2023-йил 18-декабрдаги ЎРҚ–883-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинди (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қўмитасининг 2024-йил 25-апрелдаги 04/4-05-70-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги мунтазам ҳамда тизимли алоқаларни таъминлашга, учрашувлар, маслаҳатлашувлар, муҳокамалар, ҳисоботлар ва бошқа мулоқот шакллари учун аниқ жадвал белгилашга хизмат қилади;
сиёсий партия тадбиркорлик фаолиятини фақат уставда белгиланган
вазифаларни амалга ошириш мақсадида олиб бориши мумкинлиги, унинг
натижалари эса молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозимлиги ҳақидаги
таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси учинчи қисмига 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ–683-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинди (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қўмитасининг
2024-йил 25-апрелдаги 04/4-05-70-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши сиёсий партиялар фаолиятининг шаффофлиги ва масъулиятини таъминлашга, уларга бўлган ишонч даражасини оширишга хизмат қилади;
фуқаро сиёсий партияга пул маблағлари кўринишидаги хайрия
маблағини ўтказишда уни шахсан ўз маблағлари ҳисобидан сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига паспорт, ИД-карта ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда ўтказиши ҳамда тўлов топшириғи ёки пул ўтказмасида ўзининг паспорт маълумотларини кўрсатиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси иккинчи қисмига 2022-йил 14-мартдаги ЎРҚ–759-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинди (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қўмитасининг 2024-йил 25-апрелдаги 04/4-05-70-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши сиёсий партияларнинг молиявий манбалари очиқлиги ва шаффофлигини
таъминлашга, фуқароларнинг сиёсий партияларга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.
Мазкур диссертация хулосалари асосида Ўзбекистон Республикасида
сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича
ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар қабул қилинган.