Утанов Бунёд Кувандиковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аграр соҳа фаолияти самарадорлигини статистик баҳолашнинг илмий-услубий асослари”, 08.00.06–“Эконометрика ва статистика” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари.        
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt841
Илмий раҳбар: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02                    
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик, Беркинов Базарбай -  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.        
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида аграр соҳа фаолияти самарадорлигини статистик баҳолашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш ҳамда истиқболларини прогнозлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аграр соҳа самарадорлигини комплекс ҳудудлараро баҳолашда “меҳнат”, “ер”, “асосий фондлар”, “инвестиция” каби кўп ўлчовли кўрсаткичларни ягона бир ўлчовга келтирувчи “Интеграллашган аграр соҳа фаолияти самарадорлик индекси” нинг ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган; 
 Ўзбекистон аграр соҳаси самарадорлигини ҳудудлар кесимида статистик баҳолаш методологияси такомиллаштирилиб, кўп омилли интеграллашган индекслар тизими ва К-меанс кластерлаш алгоритмини интеграциялаш асосида вилоятлар аграр ривожланиш профиллари статистик жиҳатдан тизимлаштирилган;
тармоқлараро иқтисодий боғлиқликларнинг мултипликатив таъсири ҳамда ер ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичларини интеграллаштиришга асосланган аграр ишлаб чиқаришнинг тизимли иқтисодий самарадорлигини баҳолаш методикаси таклиф этилган;
аграр соҳа фаолияти самарадорлигини эконометрик моделлаштиришда соҳадаги ер, инвестиция, бандлик ва асосий фондлар билан ялпи қўшилган қиймат ўртасидаги боғлиқлик классик эконометрик моделлар(ЭККУ, Панел) асосида моделлаштирилган ҳамда  тасодифий омиллар методи (СФА)га асосланган самарадорлик коеффициентлари аниқланган;
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида аграр соҳа самарадорлик кўрсаткичларини ХГБоост модели асосида баҳолаш орқали 2026-2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аграр соҳа фаолияти самарадорлигини статистик баҳолашнинг илмий-услубий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аграр соҳа самарадорлигини комплекс ҳудудлараро баҳолашда “меҳнат”, “ер”, “асосий фондлар”, “инвестиция” каби кўп ўлчовли кўрсаткичларни ягона бир ўлчовга келтириб “Интеграллашган аграр соҳа фаолияти самарадорлик индекси” нинг ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-майдаги 06/28-4-05/3655-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган услубият натижасида ҳар хил ўлчов бирлигига эга бўлган кўрсаткичларни бир сонли қийматга бирлаштириш имконини бериши натижасида аграр соҳа самарадорлигини ҳудудлараро обектив таққослаш ҳамда жойлашув ўринлари бўйича “паст самарадорлик”, “ўртадан паст самарадорлик”, “ўрта самарадорлик”, “ўртадан юқори самарадорлик” ва “юқори самарадорлик” мезонлари орқали ҳудудлар рейтингини тузиш имконияти яратилган;
Ўзбекистон аграр соҳаси самарадорлигини ҳудудлар кесимида статистик баҳолаш методологияси такомиллаштирилиб, кўп омилли интеграллашган индекслар тизими ва К-меанс кластерлаш алгоритмини интеграциялаш асосида вилоятлар аграр ривожланиш профиллари статистик жиҳатдан тизимлаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-майдаги 06/28-4-05/3655-сонли маълумотномаси). Мазкур методологик такомиллаштириш асосида Ўзбекистон аграр сиёсатини ан'анавий бир хил ёндашувдан дифференциал ҳудудий ёндашувга ўтказиш учун илмий асос яратиб, аниқланган учта самарадорлик йўналишлари асосида ҳудудлар учун мақсадли аграр сиёсат тавсиялари ишлаб чиқиш, давлат ресурсларини самаралироқ тақсимлаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини барқарор ривожлантириш ҳамда республикасининг истиқболдаги  стратегик мақсадларига эришиш имконини беради.
Тармоқлараро иқтисодий боғлиқликларнинг мултипликатив таъсири ҳамда ер ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичларини интеграллаштиришга асосланган аграр ишлаб чиқаришнинг тизимли иқтисодий самарадорлигини баҳолаш методикаси таклиф этилди. (Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгашининг 2026-йил 29-апрелдаги 01/03-0100-сонли маълумотномаси). Натижада тармоқлараро ҳисоб-китобларни фақатгина макродаражадамас, аксинча микродаражада (фермер хўжаликлари бўйича) ҳам ҳисоблаш имкониятлари яратилди. Олинадиган натижалар анъанавий ялпи маҳсулот ҳажмига асосланган баҳолашдан фарқли равишда тармоқлараро мултипликатив боғлиқлик ва ресурс сарфини бир вақтнинг ўзида ҳисоблаш имконини беради. 
Аграр соҳа фаолияти самарадорлигини эконометрик моделлаштиришда соҳадаги ер, инвестиция, бандлик ва асосий фондлар билан ялпи қўшилган қиймат ўртасидаги боғлиқлик классик эконометрик моделлар (ЭККУ, Панел) асосида моделлаштирилган ҳамда тасодифий омиллар методи (СФА)га асосланган самарадорлик коеффициентлари аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-майдаги 06/28-4-05/3655-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик  натижасида, аграр соҳа кўрсаткичларига ҳудудий, бевосита ва билвосита омилларнинг таʼсир даражасини аниқлаш имконияти ошган.
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида аграр соҳа самарадорлик кўрсаткичларини ХГБоост модели асосида баҳолаш орқали 2026-2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-майдаги 06/28-4-05/3655-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик натижасида, тармоқ ривожланишининг ўрта муддатли тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда аграр соҳа самарадорлигининг 2026-2030-йиллардаги прогноз қийматлари шакллантирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish