Норматова Нодира Суюндиковнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал экологик инқирознинг ижтимоий-фалсафий таҳлили (замонавий немис экофалсафаси асосида)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fal1813.
Илмий раҳбар: Муратова Дилдора Абдуманаповна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Мусаев Одил Рахматович – фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуазимова Зарина Амировна – фалсафа фанлари фанлари бўйича фаласафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал экологик инқирознинг илдизларини немис экофайласуфлари консепсиялари асосида таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг миллий экологик сиёсатини такомиллаштиришга татбиқ этишнинг ижтимоий-фалсафий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобал экологик инқироз фалсафий билишнинг мустақил обекти сифатида унинг технократик тафаккур, антропоцентризм ва инсоннинг табиатни назорациз эксплуатация қилишга интилиши каби гносеологик илдизларидан келиб чиқиб, индивидуал ахлоқий бурчдан жамоавий мажбуриятга айланишининг «инсон-жамият-давлат» уч поғонали модели далилланган;
М.Хайдеггернинг «техника метафизикаси», Г.Андерснинг «инсон эскириши» ва К.Ф. фон Вайсзеккернинг «яхлит дунё» консепсияларининг глобал экологик инқирозни тушунтиришдаги умумий (табиатга нисбатан инструментал муносабатни рад этиш ва инсон масъулиятини таъкидлаш) жиҳатлари ҳамда фарқли (Хайдеггернинг онтологик, Андерснинг антропологик-апокалиптик ва Вайсзеккернинг диалектик-тизимли ёндашувлари) жиҳатлари тизимлаштирилган;
экологик инқирознинг давлат экологик сиёсати ва халқаро ҳамкорлик механизмлари билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий, экологик масъулият, табиат олдидаги бурч ва экологик тарбия биан боғлиқ маданий-ахлоқий ва биосфера-ноосфера эволюцияси ва барқарор ривожланиши билан боғлиқ технологик-футурологик ечим стратегиялари немис экофалсафаси консепсиялари билан узвий боғлиқликда асосланган;
замонавий немис экофалсафаси назарий консепсияларини Ўзбекистон Республикасининг «Яшил иқтисодиёт» стратегияси, Орол денгизи муаммоси ва миллий экологик сиёсатига татбиқ этишнинг экологик масъулият, тизимли тафаккур ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган механизмларни жорий этиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал экологик инқирознинг ижтимоий-фалсафий таҳлили (замонавий немис экофалсафаси асосида) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларга жорий қилинган:
Глобал экологик инқироз фалсафий билишнинг мустақил объекти сифатида унинг технократик тафаккур, антропоцентризм ва инсоннинг табиатни назорациз эксплуатация қилишга интилиши каби гносеологик илдизларидан келиб чиқиб, индивидуал ахлоқий бурчдан жамоавий мажбуриятга айланишининг «инсон-жамият-давлат» уч поғонали моделига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашининг 2026-йил 13-апрелдаги №02/М-2026-сон маълумотномаси). Натижада партиянинг экологик сиёсат ва тарғибот дастурларини ишлаб чиқишда, аҳоли ўртасида экологик онг ва масъулиятни шакллантиришга қаратилган ташкилий-услубий тадбирларни такомиллаштиришда назарий-методологик манба сифатида фойдаланилган.
    М.Хайдеггернинг «техника метафизикаси», Г. Андерснинг «инсон эскириши» ва К. Ф. фон Вайсзеккернинг «яхлит дунё» консепсияларининг глобал экологик инқирозни тушунтиришдаги умумий (табиатга нисбатан инструментал муносабатни рад этиш ва инсон масъулиятини таъкидлаш) жиҳатлари ҳамда фарқли (Хайдеггернинг онтологик, Андерснинг антропологик-апокалиптик ва Вайсзеккернинг диалектик-тизимли ёндашувлари) жиҳатлари тизимлаштирилганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг 2026-йил 12-мартдаги 171-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий ишда ишлаб чиқилган консептуал ёндашув ва амалий таклифлар Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг ҳозирги даврдаги экологик дастурлари ва ташаббуслари билан узвий боғлиқ бўлиб, мамлакатимизда барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизликни та'минлаш жараёнида муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилган;
экологик инқирознинг давлат экологик сиёсати ва халқаро ҳамкорлик механизмлари билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий, экологик масъулият, табиат олдидаги бурч ва экологик тарбия биан боғлиқ маданий-ахлоқий ва биосфера-ноосфера эволюцияси ва барқарор ривожланиши билан боғлиқ технологик-футурологик ечим стратегиялари немис экофалсафаси консепсиялари билан узвий боғлиқлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 17-мартдаги 05-01-21-1791-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ёшлар онгида келажак авлодлар олдидаги масъулиятни шакллантириш, технологик тараққиёт жараёнида табиат ва жамият ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарурлигини англатишда муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилган;
замонавий немис экофалсафаси назарий консепсияларини Ўзбекистон Республикасининг «Яшил иқтисодиёт» стратегияси, Орол денгизи муаммоси ва миллий экологик сиёсатига татбиқ этишнинг экологик масъулият, тизимли тафаккур ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган механизмларни жорий этиш заруратига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашининг 2026-йил 13-апрелдаги №02/М-2026-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Экологик партиясининг Орол бўйи минтақасидаги экологик реабилитация дастурлари, "яшил" иқтисодий ислоҳотларни тарғиб қилиш бўйича ташаббуслари ҳамда миллий экологик сиёсат доирасидаги қонун ижодкорлиги ташаббусларини асослашда назарий-услубий манба сифатида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish