Маткаримов Азамат Фарҳод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқ амалий санъати воситалари асосида талабаларни эстетик тарбиялашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш (Хоразм санъати мисолида)” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4809
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ходжаниязов Сардор Умарович       
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Хўжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Матжонов Нуржон Султонмуратович 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти. Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Халқ амалий санъати воситалари асосида талабаларни эстетик тарбиялашнинг педагогик механизмларини ўрганиш ва такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Халқ амалий санъати воситалари асосида талабаларнинг эстетик тарбиясини шакллантириш ва ривожлантиришнинг илмий-назарий модели ишлаб чиқилиб, унда эстетик онг, эстетик дид, ижодий фаолият ва миллий қадриятларга содиқлик каби ўзаро узвий боғлиқ таркибий компонентлар яхлит интеграциялашган тизим сифатида асослаб берилган;
Хоразм халқ амалий санъати намуналари (каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик, кулолчилик) асосида талабаларнинг эстетик тарбиясини баҳолаш учун когнитив (билим), ахлоқий-қийматли (муносабат), эмоционал-эстетик (ҳис-туйғу) ва фаолиятли-амалий (ижодий ишлар) компонентларни қамраб олган  ҳамда  талабаларнинг эстетик ривожланиш динамикасини аниқлаш ва педагогик таъсир самарадорлигини илмий асосда баҳолаш имконини берадиган диагностика мезонлари ва индикаторлар тизими аниқлаштирилган;
Хоразм халқ амалий санъати материаллари интеграциясига таянган ҳолда талаба шахсининг эстетик ва маънавий-ахлоқий камолотини таъминловчи самарали ўқув-фаолият ресурси сифатида хизмат қиладиган амалий машғулотлар, ижодий лойиҳалар, маҳорат дарслари, музей ва устахоналарга экскурсиялар, интерфаол методларни (кластер, лойиҳа, лойиҳа-портфел, “уста–шогирд” анъаналари) ўзида мужассамлаштирган олий таълим муассасасининг таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиладиган дидактик технология ва методик комплекс ишлаб чиқилган;     
Тадқиқот натижалари асосида ўқув режалари ва фан дастурларини бойитиш, факултатив курслар, тўгараклар, маданий-маърифий тадбирларни режалаштириш ўтказишда қўллаш мумкин бўлган Хоразм халқ амалий санъати воситалари орқали талабаларнинг эстетик тарбиясини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар ва методик кўрсатмалар мажмуаси яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ амалий санъати воситалари асосида талабаларни эстетик тарбиялашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга (Хоразм санъати мисолида) қаратилган тадқиқот натижалари асосида: 
Халқ амалий санъати воситалари асосида талабаларнинг эстетик тарбиясини шакллантириш ва ривожлантиришнинг илмий-назарий модели ишлаб чиқилиб, унда эстетик онг, эстетик дид, ижодий фаолият ва миллий қадриятларга содиқлик каби ўзаро узвий боғлиқ таркибий компонентлар яхлит интеграциялашган тизим сифатида асослаб берилган ва шунга доир тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Давлат Музейида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2026-йил 28-февралдаги 10/504-сон далолатномаси). Натижада, Халқ амалий санъати воситалари эстетик тарбия ижтимоий ҳаётнинг муҳим омили экани ишончли исботланган, ижодий фаолият ва миллий қадриятларга содиқлик каби ўзаро узвий боғлиқ таркибий компонентлар яхлит интеграциялашган тизим сифатида асослаб берилган, чунки халқ мероси билан танишиш жамиятнинг маънавий-ахлоқий ва эстетик салоҳиятининг юксалиши билан бевосита боғлиқдир чунки тарихий давомийликни чуқурлаштириш ва умуман бадиий маданият ривожига ёрдам беради.
Тадқиқот натижалари асосида ўқув режалари ва фан дастурларини бойитиш, факултатив курслар, тўгараклар, маданий-маърифий тадбирларни режалаштириш ва ўтказишда қўллаш мумкин бўлган Хоразм халқ амалий санъати воситалари орқали талабаларнинг эстетик тарбиясини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар ва методик кўрсатмалар мажмуасига доир таклиф ва хулосалар “Уй-рўзғор асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ректорининг 2025-йил 06-мартдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган 132-рақамли нашр рухсатномаси). Хоразм халқ амалий санъати воситалари орқали талабаларнинг эстетик тарбиясини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар ва методик кўрсатмалар мажмуасига доир таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.
Хоразм халқ амалий санъати намуналари (каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик, кулолчилик) асосида талабаларнинг эстетик тарбиясини баҳолаш учун когнитив (билим), ахлоқий-қийматли (муносабат), эмоционал-эстетик (ҳис-туйғу) ва фаолиятли-амалий (ижодий ишлар) компонентларни қамраб олган  ҳамда  талабаларнинг эстетик ривожланиш динамикасини аниқлаш ва педагогик таъсир самарадорлигини илмий асосда баҳолаш имконини берадиган диагностика мезонлари ва индикаторлар тизими аниқлаштирилган ва шунга доир амалий тавсиялар ва методик кўрсатмалар мажмуасига доир таклиф ва хулосалар “Маҳсулот тайёрлаш технологияси” номли дарслик мазмунига киритилган (Урганч давлат университети ректорининг 2023-йил 14-декабрдаги 181-сонли буйруғи билан тасдиқланган 57-рақамли нашр рухсатномаси). Талабаларнинг эстетик ривожланиш динамикасини аниқлаш ва педагогик таъсир самарадорлигини илмий асосда баҳолаш имконини берадиган диагностика мезонлари ва индикаторлар тизими аниқланган.
Хоразм халқ амалий санъати материаллари интеграциясига таянган ҳолда талаба шахсининг эстетик ва маънавий-ахлоқий камолотини таъминловчи самарали ўқув-фаолият ресурси сифатида хизмат қиладиган амалий машғулотлар, ижодий лойиҳалар, маҳорат дарслари, музей ва устахоналарга экскурсиялар, интерфаол методларни (кластер, лойиҳа, лойиҳа-портфел, “уста–шогирд” анъаналари) ўзида мужассамлаштирган олий таълим муассасасининг таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиладиган дидактик технология ва методик комплекс ишлаб чиқишга оид хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”,“Этти ранг”дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 19-январдаги 05-09-69-сон маълумотномаси). Талаба шахсининг эстетик ва маънавий-ахлоқий камолотини таъминловчи самарали ўқув-фаолият ресурси сифатида хизмат қиладиган амалий машғулотлар, ижодий лойиҳалар, маҳорат дарслари, музей ва устахоналарга экскурсиялар, интерфаол методларни (кластер, лойиҳа, лойиҳа-портфел, “уста–шогирд” анъаналари) ўзида мужассамлаштирган олий таълим муассасасининг таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиладиган дидактик технология ва методик комплекс ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish