Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Нодирбек Махмуджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида металлургия соҳаси корхоналарини реструктуризация қилиш механизмларини ишлаб чиқиш», 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt141.
Илмий раҳбар:  Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффар Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Хикматулла Махкамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида металлургия соҳаси корхоналарини реструктуризация қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металлургия саноати тармоғи фаолиятини реструктуризация қилиш механизмни шакллантириш босқичлари таклиф қилинган;
реструктуризациялаш жарёнида вольфрам-молибден маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва самарадорлигини ошириш учун амалдаги технологияни 4 та босқичли жараёнларгача қисқартириш таклифи ишлаб чиқилган;
АЖ “Олмалиқ КМК” ИИЧБга инновация туфайли 5 та кичик бўлимлар яратилиб улар такомиллаштирилган ва инвестициялар ҳажмини оширишга таъсир этувчи омиллар аниқланган;
 паст таркибли молибден ва вольфрам металларини ишлаб чиқаришда тайёр махсулот таннархи 7,2 %га пасайишига, соф олинган махсулот қимматлашишига ва иқтисодий ўсиш айрим жараён бўғинларининг чиқариб ташланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида металлургия соҳаси корхоналарини реструктуризация қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металлургия саноати тармоғи фаолиятини реструктуризация қилиш механизмни шакллантириш босқичлари жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» нинг 2019 йил 26 августдаги АА-06298-сон маълумотномаси). Илмий натижани амалиётга жорий этилиши металлургия саноати корхоналари фаолиятини реструктуризациялаш жараёнини босқичма-босқич ривожлантиришни прогнозлаш имкониятини берган;
реструктуризациялаш жарёнида вольфрам-молибден маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва самарадорлигини ошириш учун амалдаги технология 4 та босқичга жараёнларгача қисқартириш «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» фаолиятига жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» нинг 2019 йил 26 августдаги АА-06298- сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ички ва ташқи бозорда ўз улушини ошириш борасида мақсад, вазифа ва тамойилларини аниқ белгилаш, шунингдек, металлургия саноати корхоналарини реструктуризациялаш натижасида тармоқнинг барқарор ривожланишига эришиш имконини берган;
АЖ «Олмалик КМК» ИИЧБга инновация туфайли 5 та кичик бўлимлар яратилиб улар такомилаштирилди ва инвестициялар ҳажмини оширишга таъсир этувчи омиллар Ўзбекистон қаттиқ қотишма ва ўтга чидамлик металлар комбинати» акциадорлик жамияти  фаолиятига жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» нинг 2019 йил 26 августдаги АА-06298-сон маълумотномаси). Натижада металлургия саноатида акциядорлик жамиятларини ташкилий тузилиши такомиллаштирилган ва таклиф этилаётган ҳисоб-китоблар асосида қабул қилинган лойиҳанинг рентабеллик даражаси 62,5 фоизни ташкил этилган.
паст таркибли молибден ва вольфрам металларини ишлаб чиқаришда тайёр махсулот таннархи 7,2%га пасайишига, соф олинган махсулот қимматлашишига ва иқтисодий ўсиш айрим жараён бўғинларининг чиқариб ташлашига АЖ «Олмалик КМК» ИИЧБ фаолиятига жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» нинг 2019 йил 26 августдаги АА-06298-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг АЖ «Олмалик КМК» ИИЧБ фаолиятига жорий этилиши айрим жараён бўқинларини чиқариб ташлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish