Бебитов Мақсуд Абдирасуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Туркиядаги ўзбек (туркистонлик)лар диаспорасининг шаклланиши, тарихий босқичлари ва ҳозирги ҳолати: тарихий таҳлил (ХВИ–ХХИ аср бошлари), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1079.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хаитов Шадмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матякубова Муборак Мадримовна, тарих фанлари номзоди, профессор, доцент; Кüрşат Йıлдıрıм, Истанбул университети профессори.
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Туркия Республикасидаги ўзбекларнинг тарихий тараққиёт босқичларини ҳамда уларда рўй берган трансформацион жараёнларни илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Туркиядаги ўзбек (туркистонлик) жамоаларининг шаклланиши ХВИ асрдан бошланган бўлиб, улар ушбу мамлакат ҳудудига ижтимоий, иқтисодий, диний ва сиёсий омиллар таъсирида бир неча тарихий босқичларда келиб жойлашган. Жумладан, дастлабки босқич (ХВИ аср – ХХ аср бошлари) диний-маърифий ва дипломатик алоқалар даври, иккинчи босқич (1920–1939-йиллар) сиёсий-репрессив муҳожирлик ва Туркия Республикасининг шаклланиш даври, учинчи босқич (1945–1952-йиллар) урушдан кейинги иқтисодий ва ҳуқуқий жойлашув, тўртинчи босқич (1953–1989-йиллар) минтақавий инқирозлар ва этник анклавларнинг шаклланиши, бешинчи босқич (1991-йилдан ҳозирги кунгача) мустақиллик даври ва институционал тизимлашувдан иборат эканлиги далилланган;
Туркиядаги муҳожир ўзбеклар мамлакатнинг деярли барча вилоят ва шаҳарлари бўйлаб тарқалган, айниқса Истанбул, Адана, Антакия, Шанлиурфа, Измир, Анқара, Коня ва Мерсин каби йирик марказларда кўп сонли жамоалар шаклланган, улар ўзларининг миллий уюшмалари, ташкилотлари ва матбуот органлари орқали институционал жиҳатдан мустаҳкамлаб борганлиги очиб берилган;
Туркиядаги ўзбеклар орасидан йиллар давомида Меҳмет Акиф Эрсой, Аҳад Андижон каби таниқли давлат ва жамоат арбоблари, шунингдек, Аҳмаджон Иброҳим Ўқай, Иброҳим Ёрқин, Саидали Анқара, Аҳмад Наим Ўктам, Тоҳир Чиғатой, Темур Хўжа, Орҳон Қовунжи, Солиҳ Экинқул, Межидиддин Дели каби илм-фан соҳасининг етук профессор ва фан докторлари етишиб чиққанлиги ҳамда уларнинг Туркия иқтисодиёти, фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси асосланган;
Туркиядаги ўзбек жамоалари ўзбек тили, миллий урф-одат ва анъаналарни, ўзбекона маиший турмуш тарзини узоқ вақт нисбатан барқарор сақлаб қолганлиги, шу билан бирга кейинги авлодлар орасида трансформация ва ассимиляция (турклашув) жараёнлари кузатилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Туркиядаги ўзбек (туркистонлик)лар диаспорасининг шаклланиши, тарихий босқичлари ва ҳозирги ҳолати: тарихий таҳлил (ХВИ–ХХИ аср бошлари)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишидаги илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Туркиядаги ўзбек (туркистонлик) жамоаларининг ХВИ асрдан ХХИ аср бошларигача бўлган бешта тарихий босқичда (диний-маърифий ва дипломатик алоқалар даври, сиёсий-репрессив муҳожирлик ва республика шаклланиш даври, урушдан кейинги иқтисодий ва ҳуқуқий жойлашув, минтақавий инқирозлар ва этник анклавнинг шаклланиши, мустақиллик даври ва институционал тизимлашув) келиб жойлашганлиги, уларнинг Истанбул, Адана, Измир, Анқара, Коня, Ҳатай (Овакент) каби йирик стратегик марказларда йирик жамоалар бўлиб ўрнашганлиги ҳамда миллий уюшмалари институционал жиҳатдан мустаҳкамланиб бораётганлиги тўғрисидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 23-сентябрдаги 10/603-сонли далолатномаси). Мазкур илмий хулосалар хориждаги ватандошларнинг бой тарихий меросини кенг жамоатчиликка етказишда асосий манба бўлиб хизмат қилган;
Ўзбек диаспораси вакиллари орасидан етишиб чиққан таниқли давлат ва жамоат арбоблари (Меҳмет Акиф Эрсой, Аҳад Андижон) ҳамда илм-фан намояндалари (Аҳмаджон Иброҳим Ўқай, Иброҳим Ёрқин, Саидали Анқара, Аҳмад Наим Ўктам, Тоҳир Чиғатой, Темур Хўжа, Орҳон Қовунжи, Солиҳ Экинқул, Межидиддин Дели, Нуреттин Ҳатунўғли)нинг Туркия иқтисодиёти, фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси асосланганлиги ҳамда ўзбек жамоаларининг тил, урф-одат ва анъаналарни сақлаб қолиш билан бирга кейинги авлодлар орасида табиий ассимиляция жараёнлари кечаётганлиги исботланганлиги ҳақидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 23-сентябрдаги 10/603-сонли далолатномаси). Олинган натижалар ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришга хизмат қилган;
Туркиядаги ўзбек диаспораси билан ўзаро алоқаларни такомиллаштиришнинг назарий асосларини бойитиш, Ўзбекистондаги дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказларнинг стратегик мақсадларини белгилаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашнинг илмий-тарихий пойдеворини яратишга оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Абадият оралаб” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 4-апрелдаги 02-31-1857-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар хорижий мамлакатлар, хусусан, Туркия билан тарихий дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва икки халқ ўртасидаги маданий-маърифий яқинликни илмий асосда тушунтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish