Ибрахимова Дилоромхон Салойдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда юридик этика ривожланиш тенденсиялари: фалсафий таҳлил”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fal1200.
Илмий раҳбар: Носирходжаева Гулнора Абдукаххаровна - фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Қодиров Анвар Қаҳҳорович - фалсафа фанлари доктори, профессор; Алимов Сардор Комил ўғли - фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда юридик этиканинг категориал тизими, деонтологик ва аксиологик хусусиятлари ҳамда ижтимоий тараққиётда тутган ўрнини фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик этика тараққиётини белгиловчи ҳуқуқ ва ахлоқ метакатегорияларининг моҳияти уларнинг социал регулятор сифатидаги ўрни, норматив ва императив-баҳоловчи характери ҳамда ижтимоий онг шакли каби умумий ҳамда шаклланиш механизми, таъминланиш усуллари, мажбурлов даражаси, ижтимоий қамрови ва жамият эҳтиёжларига жавоб бериш суръати сингари фарқланувчи хусусиятларини фалсафий таҳлил қилиш орқали очиб берилган;
юридик этикани амалий этиканинг бошқа соҳалари билан қиёслаш асносида унинг ҳуқуқ ва ахлоқнинг ўзаро синкретик диалектикаси, соҳадаги субординал муносабатлар тизими, вертикал ёки горизонтал тарзда манфаатлар тўқнашувининг вужудга келиши хавфи, профессионал масъулиятнинг юқори даражаси каби эксклюзив хусусиятлари мавжудлиги фалсафий тарафдан очиб берилган;
касбий ҳуқуқий амалиётнинг аксиологик асосларини таҳлил қилиш орқали ҳуқуқшунос фаолияти виждон, адолат, эзгулик ва бурч сингари ахлоқий императивларга таяниши, ҳуқуқшуноснинг ахлоқий маданияти унинг индивидуал қадриятлар тизими, коммуникатив маданияти ҳамда касбий хулқ-атвордаги узлюксиз ахлоқий изчиллик орқали намоён бўлиши аниқланган;
Янги Ўзбекистонда юридик этикани ривожлантириш истиқболларининг асосий йўналишлари негизини миллий ва хорижий ахлоқий стандартларни интеграцияси, касб этикаси қоидалари бузилганда юридик мажбурловнинг муқаррарлигини таъминлаш, юридик амалиётни рақамлаштириш, жамоатчилик назорати институтини кучайтириш каби барқарор тенденсиялар ташкил этиши фалсафий тарафдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда юридик этиканинг ривожланиш тенденсияларини фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишга оид олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
юридик этика тараққиётини белгиловчи ҳуқуқ ва ахлоқ метакатегорияларининг моҳияти уларнинг социал регулятор сифатидаги ўрни, норматив ва императив-баҳоловчи характери ҳамда ижтимоий онг шакли каби умумий ҳамда шаклланиш механизми, таъминланиш усуллари, мажбурлов даражаси, ижтимоий қамрови ва жамият эҳтиёжларига жавоб бериш суръати сингари фарқланувчи хусусиятларини фалсафий таҳлил қилиш орқали очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Миллат ва маънавият”, ”Таълим ва тараққиёт”, “Уйғониш маърифати” номли дастурларининг 2025-йил март-апрел ойларидаги сонларининг дастурлари ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-июндаги 05-09-875-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар юридик этиканинг ривожи билан боғлиқ қарашлари, бугунги ислоҳотларда юридик соҳаларнинг ахлоқий мазмунидаги ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ дунёқараши юксалишига эришилган.
юридик этикани амалий этиканинг бошқа соҳалари билан қиёслаш асносида унинг ҳуқуқ ва ахлоқнинг ўзаро синкретик диалектикаси, соҳадаги субординал муносабатлар тизими, вертикал ёки горизонтал тарзда манфаатлар тўқнашувининг вужудга келиши хавфи, профессионал масъулиятнинг юқори даражаси каби эксклюзив хусусиятлари мавжудлиги фалсафий тарафдан очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон республикаси Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида фойдаланилган. (Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 20-октябрдаги 10/670-сон маълумотномаси). Натижада мазкур йўналишда тайёрланган услубий ва тарғибот материалларининг қамрови ва таъсирчанлик даражасининг ошишига эришилган.
касбий ҳуқуқий амалиётнинг аксиологик асосларини таҳлил қилиш орқали ҳуқуқшунос фаолияти виждон, адолат, эзгулик ва бурч сингари ахлоқий императивларга таяниши, ҳуқуқшуноснинг ахлоқий маданияти унинг индивидуал қадриятлар тизими, коммуникатив маданияти ҳамда касбий хулқ-атвордаги узлюксиз ахлоқий изчиллик орқали намоён бўлиши аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат юридик университетида 2024-2025-йилларда бажарилган ИЛМ-202310202762-рақамли “Ижтимоий хавф гуруҳига кирувчи ёшлар муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашувчи юридик клиника фаолиятини йўлга қўйиш” мавзусидаги амалий лоиҳанинг фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-мартдаги 02/01-01-172-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларни амалиётда қўллаш лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга ижобий ҳисса қўшган
Янги Ўзбекистонда юридик этикани ривожлантириш истиқболларининг асосий йўналишлари негизини миллий ва хорижий ахлоқий стандартларни интеграцияси, касб этикаси қоидалари бузилганда юридик мажбурловнинг муқаррарлигини таъминлаш, юридик амалиётни рақамлаштириш, жамоатчилик назорати институтини кучайтириш каби барқарор тенденсиялар ташкил этиши фалсафий тарафдан асосланганлигига оид хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси Адвокатлар палатасининг 2026-йил 16-мартдаги 07-09/505-сон маълумотномаси). Натижада адвокатлар касб этикасини мустаҳкамлашга эришилди.