Орипов Жамшид Яхшибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ёшларни ахборот хуружлари таъсиридан сақлашда ахлоқий иммунитетни шакллантиришнинг фалсафий асослари, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллраи фалсафаси (Этика).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal297
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор,  
Расмий оппонентлар: Маткаримова Жамила Дурдиевна, фалсафа фанлари доктори, в.б. профессор; Мардонов Равшан Субханович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ахборот хуружлари тушунчаси ва ахборот хуружларига қарши ахлоқий иммунитетини шакллантиришнинг фалсафий асосларини таҳлил қилиш орқали унинг мазмун-моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар ахлоқий иммунитетини шакллантиришда маънавий-мафкуравий тарбиянинг танқидий фикрлаш, психологик мустақиллик, креативлик каби ўзига хос хусусиятлари бирламчи омил эканлиги мантиқий асосланган;
ахборот глобаллашувининг ёшлар онгига салбий таъсирида юзага келган бугунги виртуал оламдаги таҳдидлардан ёшларни ҳимоя қилишда маънавий-ахлоқий профилактик ишлардаги умуминсоний мезон ва тамойилларнинг алоқадорлигини такомиллаштириш зарурияти илмий-фалсафий таҳлил қилинган;
мамлакатимизнинг барча соҳаларини дезинформациён, дезориентациён ва дестабилизациён ахборотлардан ҳимоя қилувчи механизмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик тузилишига кўра мураккаб жараён эканлиги фалсафанинг атрибутив категориялари воситасида далилланган;
виртуал муҳитда ёшлар ахлоқий иммунитетини шакллантириш ва  ахборотдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришнинг маънавий-мафкуравий, ижтимоий-психологик, коммуникатив  ва коллаборацион  имкониятлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ёшларни ахборот хуружлари таъсиридан сақлашда ахлоқий иммунитетни шакллантиришнинг фалсафий асосларига доир берилган таклифлар асосида:
ёшлар ахлоқий иммунитетини шакллантиришда маънавий-мафкуравий тарбиянинг танқидий фикрлаш, психологик мустақиллик, креативлик каби ўзига хос хусусиятлари бирламчи омил эканлигига оид илмий асосланган хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган “Европа Иттифоқи  томонидан  Эрасмус + дастурининг  2022-2024-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР – 1 – 2015 – УК - ЭППКА2 – CБҲЕ – СП – ЭРАСМУС + CБҲЕИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 12-июндаги 1222/02-сон маълумотномаси). Натижада кенг аҳоли ўртасида, айниқса, ёшларда ахборот хуружи ва таҳдидларига қарши ахлоқий иммунитетни шакллантириш, шунингдек, уларнинг ахлоқий иммунитетини шакллантиришга қаратилган маънавий-мафкуравий ҳамда ахлоқий профилактик тарғибот ишларини замонавий тамойиллар асосида такомиллаштириш ва соҳадаги ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мамлакатимизнинг барча соҳаларини дезинформацион, дезориентацион ва дестабилизацион ахборотлардан ҳимоя қилувчи механизмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик тузилишига кўра мураккаб жараён эканлиги фалсафанинг атриутив категориялари воситасида далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” мавзусидаги “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш” номли 15-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 24-майдаги 288-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда маънавий-ахлоқий етук шахсларни тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий профлактика тадбирлар негизида ахборот хуружларига нисбатан ахлоқий иммунитетга эга, замонавий, комил инсон сифатида шаклланган ёшларни тарбиялаш консепсиясини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
глобаллашув даври ва виртуал маконда ёшларни турли таҳдид ва хуружлардан сақлашда маънавий-мафкуравий ва ахлоқий иммунитетни шакллантириш обектив, субектив аҳамият касб этиши масаласи ўрганилиб, бу борадаги мавжуд муаммоларнинг ечимларига эга эканлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан нашр этилган “Гулувнинг хатарлари” ва “Ислом динида тинчлик” номли китобларини тайёрлашда фодаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 18-апрелдаги 02/167-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги глобал-ахборот асридаги мавжуд таҳдид ва хуружларга нисбатан ёшларда ахлоқий иммунитетни шакллантириш ва уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук шахс сифатида тарбия топишига хизмат қилган;
ахборот глобаллашувининг ёшлар онгига салбий таъсирида юзага келган бугунги виртуал оламдаги таҳдидлардан ёшларни ҳимоя қилишда маънавий-ахлоқий профилактик ишлардаги умуминсоний мезон ва тамойилларнинг алоқадорлигини такомиллаштириш зарурияти фалсафий асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан 2024-йилда эфирга узатилган “Миллат ва маънавият” кўрсатувининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-майдаги 04-36/683-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган илмий фикр ва мулоҳазалар ёшларда ахборот хуружларига қарши маънавий, мафкуравий ва ахлоқий иммунитетни шакллантириш ва уларда гуманизм, толерантлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish