Тўхтаев Зайниддин Эгамназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Сифат менежменти тизимини жорий этиш асосида тўқимачилик корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кенгаш йиғилишининг 6-сонли баённомасидан кўчирма
Илмий раҳбар: Юсупов Саидвали Шукруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти, PhD.03/2025.27.12.I.21.02
Расмий оппонентлар: Бахтиёров Бобир Боходирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тўқимачилик корхоналарида сифат менежменти тизимини корхонага жорий этиш асосида бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сифат менежменти тизимини тўқимачилик корхоналарига жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубиёти жараёнли бошқарув консепсиясини жорий этиш ҳисобига маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иш вақти сарфларининг қисқариши, нуқсонли маҳсулот салмоғининг камайиши ва ресурс сиғимининг пасайиши кўрсаткичлари асосида комплекс интеграл мезонлар тизими орқали такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарида сифатни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган ИСО 9001:2015 талаблари, “кайзен” ва “ТҚМ” консепсиялари элементларини интеграцияловчи сифат менежменти тизимининг адаптив модели ишлаб чиқилган;
тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари сифатини бошқариш ва баҳолашнинг кўп даражали кўрсаткичлар тизими ижтимоий, функсионал, эстетик, эргономик ва эксплуатацион сифат параметрларини иерархик тарзда интеграция қилувчи уч даражали модел орқали такомиллаштирилди;
тўқимачилик корхоналарида маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили асосида тармоқ корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш қийматининг 2030-йилгача бўлган даврга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва уларнинг ишончлилик даражаси Р², Ф-мезон, т-статистика мезонлари билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сифат менежменти тизимини жорий этиш асосида тўқимачилик корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сифат менежменти тизимини тўқимачилик корхоналарига жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубиёти жараёнли бошқарув консепсиясини жорий этиш ҳисобига маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иш вақти сарфларининг қисқариши, нуқсонли маҳсулот салмоғининг камайиши ва ресурс сиғимининг пасайиши кўрсаткичлари асосида комплекс интеграл мезонлар тизими орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уйишмаси таркибидаги корхоналар сифат бошқаруви фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ЛУКБО ТЕКСТИЛ” масъулияти чекланган жамиятида 326 минг АҚШ долл., “БИРЮЗА ГРОУП” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасида 800 минг АҚШ долл иқтисодий самарага эришилди. “ЧУСТ ТЕХТИЛЕ” масъулияти чекланган жамиятида ликвидлик кўрсаткичини 20 фоизга оширишга эришилди.
тўқимачилик корхоналарида сифатни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган ИСО 9001:2015 талаблари, “кайзен” ва “ТҚМ” консепсиялари элементларини интеграцияловчи сифат менежменти тизимининг адаптив модели ишлаб чиқиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг сифат бошқаруви фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ЛУКБО ТЕКСТИЛ” МЧЖда нуқсонли маҳсулот (брак) миқдорини 78 фоизга қисқартиришга, “БИРЮЗА ГРОУП” МЧЖ хорижий корхонасида ИСО 9001, ИСО 14001, ГОЦ стандартларига асосланган сертификатлар сонини 40 фоизга, сифат назорати самарадорлигини 15 фоизга оширишга, “ЧУСТ ТЕХТИЛЕ” хусусий корхонасида ишлаб чиқариш қувватини 20 фоизга оширишга эришилди.
тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари сифатини бошқариш ва баҳолашнинг кўп даражали кўрсаткичлар тизими ижтимоий, функсионал, эстетик, эргономик ва эксплуатацион сифат параметрларини иерархик тарзда интеграция қилувчи уч даражали модел орқали такомиллаштириш бўйича таклиф “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ЛУКБО ТЕХТИЛ” МЧЖ, “БИРЮЗА ГРОУП” МЧЖ хорижий корхонаси ҳамда “ЧУСТ ТЕХТИЛЕ” МЧЖ хусусий корхонасига ИСО стандартлари жорий этилганлиги, истеъмолчи даражасида сифатга эришилганлиги, шу билан бирга, сифатнинг ижтимоий кўрсаткичларини ошириш бўйича ишлар амалга оширилиши кераклиги аниқланди.
тўқимачилик корхоналарида маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили асосида тармоқ корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш қийматининг 2030-йилгача бўлган даврга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва уларнинг ишончлилик даражаси Р², Ф-мезон, т-статистика мезонлари билан асосланган таклиф “Ўзтўқимачиликсаноат” уйишмаси таркибидаги корхоналарни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йил “ЛУКБО ТЕКСТИЛ” МЧда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 92 874 420,5 минг сўм, “БИРЮЗА ГРОУП” МЧЖ хорижий корхонасида 1 143 668 049,9 минг сўм, “ЧУСТ ТЕХТИЛЕ” МЧЖ хусусий корхонасида 370792847,2 минг сўмни ташкил этиши аниқланган.