Рахмонова Наргиза Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ташқи савдони ривожлантиришда чегара божхона постлари бошқарувини такомиллаштириш”, 08.00.13 - Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4592
Илмий раҳбар: Шадманкулов Анвар Аблакулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти, PhD.03/2025.27.12.I.21.02
Расмий оппонентлар: Бахтиёров Бобур Баходир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ташқи савдони ривожлантиришда чегара божхона постлари бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товарларни экспортга расмийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида “бир маротаба маълумот киритиш” тамойилига асосланган, ташқи савдо шартномаси маълумотлари асосида экспорт декларациясини автоматик шакллантириб, божхона назоратини автомобил чегара божхона постларида амалга оширишни назарда тутувчи интеграциялашган ташкилий-иқтисодий бошқарув механизми ишлаб чиқиш таклиф этилган;
автомобил чегара божхона постларининг ўтказувчанлик салоҳиятига таъсир этувчи транспорт оқими, йўловчилар қатнови, инсон ресурслари ҳамда техник воситалар ўртасидаги боғлиқликни баҳоловчи кўп омилли эконометрик модел асосида постлар ресурсларини мақбуллаштириш, ходимлар таркибини юклама даражасига мос равишда шакллантириш ва постлар тоифаларини дифференциал бошқариш таклиф этилган;
автомобил чегара божхона постлари фаолиятини стратегик бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 2030-йилгача транспорт оқимларининг ўсиш тенденсиялари прогноз кўрсаткичлари аниқланиб, улар асосида божхона инфратузилмасини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қувватларини режалаштириш таклиф этилган;
ташқи савдо юклари тўғрисида транзит декларацияси орқали олдиндан тақдим этилган маълумотларни товар божхона ҳудудига етиб келгунга қадар таҳлил қилиш ҳамда божхона назорат чораларини олдиндан белгилаш имконини берувчи АЧБПларида транзит жараёнларини бошқариш тизими такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташқи савдони ривожлантиришда чегара божхона постлари бошқарувини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
товарларни экспортга расмийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида “бир маротаба маълумот киритиш” тамойилига асосланган, ташқи савдо шартномаси маълумотлари асосида экспорт декларациясини автоматик шакллантириб, божхона назоратини автомобил чегара божхона постларида амалга оширишни назарда тутувчи интеграциялашган ташкилий-иқтисодий бошқарув механизмига оид таклифи “Экспорт уч қадамда” лойиҳасини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 26-январдаги 8/25-25-005-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф экспорт жараёнларида такрорланувчи маълумотларни қайта киритиш ҳолатларини бартараф этиш, бизнес-жараёнларни бошқариш самарадорлигини ошириш, расмийлаштириш босқичларини 9 тадан 3 тагача қисқартириш ҳамда экспортёрларнинг йиллик харажатларини ўртача 75 млрд сўмга камайтиришга хизмат қилган;
автомобил чегара божхона постларининг ўтказувчанлик салоҳиятига таъсир этувчи транспорт оқими, йўловчилар қатнови, инсон ресурслари ҳамда техник воситалар ўртасидаги боғлиқликни баҳоловчи кўп омилли эконометрик модел асосида постлар ресурсларини мақбуллаштириш, ходимлар таркибини юклама даражасига мос равишда шакллантириш ва постлар тоифаларини дифференциал бошқаришга оид ишлаб чиқилган таклифи АЧБПлари таркибий тузилмасини такомиллаштириш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 26-январдаги 8/25-25-005-сон маълумотномаси). Натижада “Риштон”, “Андархон” ва “Қарши-Керки” АЧБПларининг тоифалари юклама даражасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилган, инсон ресурслари ва божхона назоратининг техник воситалардан фойдаланиш самарадорлиги оширилган, штат бирликлари мақбуллаштирилган ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига бошқарув харажатлари 1,2 фоизга қисқартирилган;
автомобил чегара божхона постлари фаолиятини стратегик бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 2030-йилгача транспорт оқимларининг ўсиш тенденсиялари прогноз кўрсаткичлари аниқланиб, улар асосида божхона инфратузилмасини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қувватларини режалаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Доут-ота” АЧБПни реконструксия қилиш ва модернизациялаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 26-январдаги 8/25-25-005-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида постнинг инфратузилма қувватларини аниқлаш ва ривожлантириш бўйича бошқарув қарорларини асослаш имконияти яратилган ҳамда “Довут-ота” АЧБПининг ўтказувчанлик салоҳияти 4 фоизга оширилган.
ташқи савдо юклари тўғрисида транзит декларацияси орқали олдиндан тақдим этилган маълумотларни товар божхона ҳудудига етиб келгунга қадар таҳлил қилиш ҳамда божхона назорат чораларини олдиндан белгилаш имконини берувчи АЧБПларида транзит жараёнларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022-йил 31-августда 3382-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 26-январдаги 8/25-25-005-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ташқи савдо юклари бўйича маълумотларни олдиндан таҳлил қилиш имконияти кенгайган, божхона назорат шаклларини транспорт воситаси чегарага етиб келгунига қадар белгилаш ҳамда назорат жараёнларини тезкор ташкил этиш имконияти яратилган, натижада транспорт воситаларининг АЧБПларида туриб қолиш вақти 1,3 фоизга қисқартирилган.