Каримбоева Чарос Икром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод шеъриятида муаллиф руҳияти талқини, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil5082.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хожиева Шахло Хазратовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупова Дилнавоз Рахмоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод шеъриятида муаллиф руҳиятининг бадиий талқинини қиёсий жиҳатдан ўрганиш, шунингдек, руҳият ифодасининг эстетик омилларини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод асарларида она, ватан, халқ образлари муаллиф шахсияти билан қандай руҳий параллелликда акс этаётгани аниқланиб, психологизм ва лирик кечинмаларнинг ўзаро уйғунликда ифода этилиши – руҳият талқинининг бадиий-услубий воситаси сифатида далилланган;
руҳиятнинг пейзаж орқали тасвирланиш усуллари, манзара лирикасининг эстетик тасвир воситаси ва лирик кечинмани ифодаловчи кучли поетик омил эканлиги, табиат билан лирик “мен” ўртасидаги яқинлик ва руҳий ҳамоҳанглик, халқнинг турмуш тарзи, тарихий-маданий муҳит ва миллий руҳини акс эттириши, шеърий матн структурасида бадиий шакл ва мазмуннинг руҳий кечинмалар ифодасидаги уйғунлиги кесимида очиб берилган;
Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод ижодига доир адабий-танқидий қарашлар руҳият ифодаси нуқтайи назаридан қиёсий баҳоланиб, ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида руҳиятнинг индивидуал талқини масаласига янгича эстетик мезонлар асосида ёндашилганлиги исботланган;
Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод шеъриятида муаллиф руҳиятининг бадиий образлар, лирик кечинмалар ва эстетик тафаккур орқали поетик ифодаланиш қонуниятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида муаллиф руҳияти масаласи қиёсий тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод шеъриятида муаллиф руҳиятининг бадиий образлар, лирик кечинмалар ва эстетик тафаккур орқали поетик ифодаланиш қонуниятлари ҳамда руҳиятнинг пейзаж орқали тасвирланиш усуллари, манзара лирикасининг эстетик тасвир воситаси ва лирик кечинмани ифодаловчи кучли поетик омил эканлиги, табиат билан лирик “мен” ўртасидаги яқинлик ва руҳий ҳамоҳанглик, халқнинг турмуш тарзи, тарихий-маданий муҳит ва миллий руҳини акс эттириши, шеърий матн структурасида бадиий шакл ва мазмуннинг руҳий кечинмалар ифодасидаги уйғунлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти унверситетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларда) электрон формасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 24-февралдаги 04/1-1099-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек-қорақалпоқ шеъриятида муаллиф руҳий оламининг ифодаланиш қонуниятлари, унинг образ яратиш ва поетик тафаккур билан узвий боғлиқлиги, пейзаж воситасида ички кечинмаларнинг ифодаланиши ўзига хос бадиий усулларда аниқланган;
Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод ижодига доир адабий-танқидий қарашлар руҳият ифодаси нуқтайи назаридан қиёсий баҳоланиб, ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида руҳиятнинг индивидуал талқини масаласига янгича эстетик мезонлар асосида ёндашилганлигига доир илмий-назарий хулосаларидан Қорақалпоқ давлат университетида 2024-2026-йилларда бажарилаётган ИЛ-7623021203 рақамли “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси ва унинг электрон платформасини яратиш (ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 24-февралдаги 01-22-04/290-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий поетик тафаккурнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини чуқурроқ англашга хизмат қилувчи илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқилган, улар эса адабиётшуносликда психологик ёндашувни бойитиб, бадиий матнни талқин қилишнинг янги имкониятларини кенгайтирган;
Сирожиддин Саййид ва Бахтиёр Генжамурод асарларида она, ватан, халқ образлари муаллиф шахсияти билан қандай руҳий параллелликда акс этаётгани аниқланиб, психологизм ва лирик кечинмаларнинг ўзаро уйғунликда ифода этилиши – руҳият талқинининг бадиий-услубий воситаси ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тарихий савол”, “Жавоҳир” ва “Тақдимот” номли кўрсатувлар ссенарийларини ёзилиши ва эфирга узатилишида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 27-февралдаги 04-04-463-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, янги маълумот ва илмий таҳлиллар оммалаштирилган.