Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаева Меҳринисо Донияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг методик тизимини бошқариш (информатика ва ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped409.
Диссертация иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Илясович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қуйсинов Одилжон Алламуродович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактаблари ўқув-тарбия жараёнига компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг ташкилий-методик тизимининг бошқариш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барқарор тараққиёт таълими талаблари ва миллий таянч компетенциялар тизими ўртасидаги ўзаро мутаносибликни таъминлаш механизмини когнитив ва ижтимоий-эмоционал компонентларга хос фаолият натижаларини прогностик жараёнларнинг интеграл уйғунлигини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштириш зарурати асосланган;
умумий ўрта таълимнинг компетенциявий ёндашувга асосланган меъёрий-дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, ўқув дастурлари мазмунини ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтириш, ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра индивидуал ёндашув асосида информатика ва ахборот технологиялари ўқув дастурлари ишлаб чиқилган;
ўқув-тарбия жараёнига компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг ташкилий-методик тузилмаси фан методистларининг лавозим мажбуриятларини мақбуллаштириш, методистлар ва ўқитувчилар касбий эҳтиёжларини аниқлашнинг онлайн диагностик тизимини босқичма-босқич жорий этиш шартларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг ташкилий-методик тизимини бошқариш моделининг амалий компоненти ўқитиш сифатини баҳолаш индикаторларини ички ва ташқи таъсирларга барқарорлигини таъминлаш, когнитив, креатив ва амалий кўникмаларни ривожлантирувчи электрон ахборот таълим ресурслар билан бойитиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактабларида компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг методик тизимини бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълимнинг компетенциявий ёндашувга асосланган меъёрий-дастурий таъминотини такомиллаштириш, ўқув дастурлари мазмунини ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтириш, ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра индивидуал ёндашув асосида фанларни танлаш имкониятини кенгайтиришга доир таклифлардан “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандарти”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 02-02/1-2167-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим жараёнига компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқишга эришилган;
барқарор тараққиёт таълими талаблари ва миллий таянч компетенциялар тизими ўртасидаги ўзаро мутаносибликни таъминлаш механизми, ўқув-тарбия жараёнига компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг ташкилий-методик тузилмаси, фан методистларининг лавозим мажбуриятларини мақбуллаштириш, методистлар ва ўқитувчилар касбий эҳтиёжларини аниқлашнинг онлайн диагностик тизимини босқичма-босқич жорий этишга доир таклиф ва тавсиялардан “Халқ таълими тизими методистлари, таълим муассасалари дефектологи ва ўқитувчи лагопедларининг такомиллаштирилган лавозим мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-195-сон маълумотномаси). Натижада методик хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш самарадорлигини оширишга эришилган;
компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг ташкилий-методик тизимини бошқариш моделининг амалий компонентини такомиллаштириш, ўқитиш сифатини баҳолаш индикаторларини ички ва ташқи таъсирларга барқарорлигини таъминлаш, когнитив, креатив ва амалий кўникмаларни ривожлантирувчи электрон ахборот таълим ресурслар билан бойитишга доир амалий тавсиялар асосида умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синфлари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслиги ишлаб чиқилган (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 02-02/1-2167-сон маълумотномаси). Натижада компетенциявий ёндашувни жорий этиш тизимини бошқаришда ахборот технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish