Акмуратова Бийбисанем Арисланбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Замонавий шеъриятда фолклоризмлар (ўзбек ва қорақалпоқ шеърияти мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil5794.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кабулова Замира Адилбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қдирбаева Гулзира Қурбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Курамбоева Гуландон Каримбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятидаги фолклоризмларнинг типологик хусусиятлари ва бадиий-эстетик вазифаларини аниқлаш асосида ижодкорларнинг фолклордан ижодий фойдаланишдаги ўзига хос бадиий маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва қорақалпоқ адабиётшунослигида фолклоризм ҳодисасининг келиб чиқиш манбалари ва ворисийлик тамойилларини акс эттириш каби генетик-типологик, мазмун ва поетик шакл муносабатини белгилаш каби структур-семантик, этномаданий тафаккур ва миллий бадиий анъаналар каби миллий-спесифик хусусиятлари аниқланган;
замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида оддий фолклоризмларнинг (мақоллар, фразеологик бирликлар, олқиш ва қарғишларнинг) ғоявий мазмунни чуқурлаштириш, миллий руҳни ифодалаш, индивидуал муаллиф услубини шакллантириш, поетик таъсирчанликни кучайтиришдаги бадиий-эстетик вазифалари очиб берилган;
замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида марсия жанрининг фолклор-генетик асослари, йиғи ва йўқлов анъаналарининг замонавий поетик трансформацияси, жанрнинг миллий бадиий тафаккур ва тарихий хотирани ифодалашдаги эмоционал-экспрессив, адабий-эстетик имкониятлари, мотам семантикасини бадиий қайта яратиш, коллектив хотирани поетиклаштириш ва миллий қадриятлар давомийлигини таъминлаш каби вазифалари аниқланган;
замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятидаги фолклорга хос образлар семантик-функсионал ва бадиий-типологик мезонлар асосида “инсон”, “қуш”, “ҳайвон”, “теомифологик” образлар тизимига ажратилиб, уларнинг поетик талқини, рамзий-эстетик мазмуни, миллий поетик тафаккурни ифодалашдаги вазифалари икки халқ шеъриятидаги генетик яқинлик ва умумтуркий поетик анъаналарга асосланган муштарак, миллий дунёқараш, этномаданий муҳит ва индивидуал поетик тафаккур каби ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида фолклоризмларнинг қиёсий тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар юзасидан:
ўзбек ва қорақалпоқ адабиётшунослигида фолклоризм ҳодисасининг келиб чиқиш манбалари ва ворисийлик тамойилларини акс эттириш каби генетик-типологик, мазмун ва поетик шакл муносабатини белгилаш каби структур-семантик, этномаданий тафаккур ва миллий бадиий анъаналар каби миллий-спесифик хусусиятларига ҳамда замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида оддий фолклоризмларнинг (мақоллар, фразеологик бирликлар, олқиш ва қарғишларнинг) ғоявий мазмунни чуқурлаштириш, миллий руҳни ифодалаш, индивидуал муаллиф услубини шакллантириш, поетик таъсирчанликни кучайтиришдаги бадиий-эстетик вазифаларига доир хулосалардан Қорақалпоқ давлат университетида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛ-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 22-январдаги 01-22-04/111-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг фолклор унсурларининг замонавий шеъриятга сингдирилиши, хусусан мақоллар, иборалар олқиш ва қарғишларнинг поетик талқинини, образлар тизимини янги таҳлиллар билан бойитилган;
замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида марсия жанрининг фолклор-генетик асослари, йиғи ва йўқлов анъаналарининг замонавий поетик трансформацияси, жанрнинг миллий бадиий тафаккур ва тарихий хотирани ифодалашдаги эмоционал-экспрессив, адабий-эстетик имкониятлари, мотам семантикасини бадиий қайта яратиш, коллектив хотирани поетиклаштириш ва миллий қадриятлар давомийлигини таъминлаш каби вазифаларига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-ФИ-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтнинг 2026-йил 23-январдаги 25/1-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятида фолклоризмларнинг бадиий-эстетик моҳияти янгича назарий таҳлилларга эришилган;
замонавий ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятидаги фолклорга хос образлар семантик-функсионал ва бадиий-типологик мезонлар асосида “инсон”, “қуш”, “ҳайвон”, “теомифологик” образлар тизимига ажратилиб, уларнинг поетик талқини, рамзий-эстетик мазмуни, миллий поетик тафаккурни ифодалашдаги вазифалари икки халқ шеъриятидаги генетик яқинлик ва умумтуркий поетик анъаналарга асосланган муштарак, миллий дунёқараш, этномаданий муҳит ва индивидуал поетик тафаккур каби ўзига хос хусусиятларига оид илмий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг қорақалпоқ тилида олиб борилган “Ассалаwма Алейкум, Қарақалпақстан” ва “Халıқ пенен сáwбет” радио эшиттирилишини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2026-йил 2-февралдаги 119/2-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, янги маълумот ҳамда илмий таҳлиллар оммалаштирилган.