Абдусалимов Суҳроб Рустам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Осмон ва Ер концепциясининг қиёсий-типологик хусусиятлари (Ж.Р.Р. Толкиеннинг “The Silmarillion” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-Тайр” асарлари асосида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Фил6145.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшмуродова Зарифа Рахмонбердиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.3/2025.27.12.Фил.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қулдашев Акром Махмудович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Усенова Гулмира Абдуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ж.Р.Р.Толкиеннинг “The Silmarillion” асари ҳамда Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асари асосида “осмон” ва “ер” концептларининг бадиий талқини ва лингвокултурологик мазмунини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“осмон” ва “ер” концептлари орқали адабий матнларда шаклланган миллий ва минтақавий тафаккур парадигмаси очиб берилиб, Ғарб (Tolkien) адабиётида “осмон” космик куч ва илоҳий ироданинг ташқи тимсоли сифатида талқин этилган бўлса, Шарқ (Навоий) адабиётида маърифат, руҳий юксалиш ва Ҳақ билан боғланиш тимсоли сифатида акс этганлиги асосланган;
концептуал метафора назарияси асосида “осмон” ва “ер”га оид метафораларнинг типологияси ишлаб чиқилиб, мавжуд бўлган аксиологик (қадриятга оид), ассоциатив (боғланишли), ҳамда поетик образларнинг функсионал фарқлари аниқланиб, ҳар икки асарда қандай ғоявий ва эстетик вазифаларни бажариши очиб берилган;
маданиятлараро концептуал ёндашувда Толкиен ва Навоий асарларидаги “осмон-ер” қарама-қаршилиги воситасида инсон ва табиат, руҳ ва жисм, илоҳий ва инсоний тушунчалар ўртасидаги онтологик боғлиқликлар очиб берилиб, концептуал структуралар орқали муаллифларнинг дунёқараши ва эстетик системаси ўртасидаги умумийлик ва фарқлар аниқланган;
қиёсий концептуал таҳлил доирасида “осмон” ва “ер” тушунчаларининг лексик-семантик, мажозий-метафорик ҳамда рамзий-мифологик талқинлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек бадиий асарларида “ер” ва “осмон” концептларини шакллантирувчи лисоний воситалар таҳлили асосида:
“осмон” ва “ер” концептлари орқали адабий матнларда шаклланган миллий ва минтақавий тафаккур парадигмаси очиб берилиб, Ғарб (Толкиен) адабиётида “осмон” космик куч ва илоҳий ироданинг ташқи тимсоли сифатида талқин этилган бўлса, Шарқ (Навоий) адабиётида маърифат, руҳий юксалиш ва Ҳақ билан боғланиш тимсоли сифатида акс этганлиги ҳамда қиёсий концептуал таҳлил доирасида “осмон” ва “ер” тушунчаларининг лексик-семантик, мажозий-метафорик ҳамда рамзий-мифологик талқинларига доир илмий-назарий қарашлардан ва тадқиқот материалларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 04-июлдаги 380/2-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилишда осмон ва ер концептларининг ўрни алоҳида таъкидланган ва лойиҳа доирасида таййорланган мақолалар ва монографийаларнинг илмий савийасини оширишга хизмат қилган;
концептуал метафора назарияси асосида “осмон” ва “ер”га оид метафораларнинг типологияси ишлаб чиқилиб, мавжуд бўлган аксиологик (қадриятга оид), ассоциатив (боғланишли), ҳамда поетик образларнинг функсионал фарқлари аниқланиб, ҳар икки асарда қандай ғоявий ва эстетик вазифаларни бажаришига оид илмий-назарий фикрлардан Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-кутубхона марказидаги “Ёшлар-миллат тимсоли, юрт қудрати” учрашуви доирасида кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-кутубхона марказининг 2026-йил 26-январдаги 12-04-04-09/11-сон маълумотномаси). Натижада, тақдимот орқали эришилган энг муҳим натижа – ўзбек ва ғарб адабиёт намуналарини қиёсий ўрганиш асосида ёшларда аналитик тафаккур, маданиятлараро англаш ва бадиий-эстетик қадриятларни теран идрок этиш кўникмаларининг шаклланишига замин яратилган;
маданиятлараро концептуал ёндашувда Толкиен ва Навоий асарларидаги “осмон-ер” қарама-қаршилиги воситасида инсон ва табиат, руҳ ва жисм, илоҳий ва инсоний тушунчалар ўртасидаги онтологик боғлиқликлар очиб берилиб, концептуал структуралар орқали муаллифларнинг дунёқараши ва эстетик системаси ўртасидаги умумийлик ва фарқларга доир илмий-назарий фикрлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-йил сентябр-декабр ҳамда 2025-йил феврал-май ойларида  эфирга узатилган  “Миллат  ва  маънавият”,  “Адабий   жараён”,  “Жаҳон   адабиёти”  номли эшиттиришлар  ссенарийларини  тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-июлдаги 05-09-1075-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар осмон ва ер концептларининг бадиий-маданий меросдаги ифодаси,  уларнинг  халқ  дунёқарашидаги  ўрни,  замонавий  таълимдаги  концептуал  таҳлиллар, илмий-маърифий  аҳамиятга  эга  бўлган  методологик  қўлланма  ишлаб  чиқишда  ҳамда  бу  каби  ишлар самарадорлиги  ошишига,  шунингдек,  бадиий  адабиётни  янада  ривожлантиришга  қаратилган  турли тадбирлар, давра суҳбатларини илмий бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish