Хушманова Шахноза Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз, ўзбек ва рус бадиий дискурсида “салом” концепти воқеланишининг лингвомаданий таҳлили, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6894.
Илмий раҳбар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Саломова Гавҳар Абдиназаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва рус бадиий дискурсида “салом” концепти воқеланишининг лингвомаданий жиҳатларини очиб бериш, чоғиштирилаётган тилларда “салом” концептининг семантик майдонини аниқлаш, ушбу концептни воқелантирувчи лексик бирликларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқий актлар назарияси доирасида саломлашув феноменининг дунёдаги барча халқларга хос универсал хусусияти унинг нафақат мулоқотнинг бошланиш нуқтаси, балки коммуникатив актнинг муваффақиятли кечишини таъминловчи ижтимоий ва психологик механизм сифатида ҳам хизмат қилишида намоён бўлиши аниқланган ҳамда инглиз, ўзбек ва рус бадиий дискурсида “салом” концептининг барча уч тилга хос умуминсоний-универсал семалардан иборат ядро ва ҳар бир халқнинг ижтимоий иерархияси, ҳурмат-эҳтиром тизими ва миллий менталитети билан боғлиқ этномаданий-коннотатив семалар устунлик қиладиган перифериядан ташкил топган семантик майдони чоғиштирма аспектда моделлаштирилиб, уларнинг таркибий-функционал ўхшашлик ва фарқлари илмий жиҳатдан далилланган; 
чоғиштирилаётган тилларда “салом” концептини воқелантирувчи лексик бирликларнинг тил ва маданият уйғунлигини намоён этиши фрейм моделлаштириш асосида далилланиб, глобал коммуникация жараёнларида саломлашув нутқ маданиятининг энг муҳим таркибий қисми сифатида инсонлар ўртасидаги мулоқотни бошловчи, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва маданий идентификацияни акс эттирувчи ҳодиса сифатида ҳар учала тилда “салом” концептини воқелантирувчи имо-ишора, мимика, нутқ пайтидаги тана ҳаракатлари, ташқи кўриниш, мулоқот масофаси ва бошқа шу каби новербал шакллар асосланган;
инглиз, ўзбек ва рус паремиологик матнлари, хусусан, мақоллар ва маталларнинг турли нутқий ҳаракатлар билан боғлиқ эканлиги, учала маданиятда ҳам “салом” концепти шунчаки муомала эмас, балки диний-ахлоқий қадриятни ифодалаши, уларда бошқа шахсга нисбатан ниятлар, соғлиқ ва фаровонлик тилакларининг акс эттирилиши исботланган, шунингдек, ҳар учала миллат вакиллари томонидан Интернет матнларини яратишда энг аввало саломлашишнинг мажбурий эканлиги, Интернет матнларида “салом” концептининг лисоний тежамкорлилик мақсадида қисқартмалар, эможилар ва смайликлардан кенг фойдаланиш орқали воқеланиши исботланган;
саломлашиш маданиятининг ҳар бир халқнинг ижтимоий қадриятлари, психологик хусусиятлари ва дунёқарашини ифода этувчи муҳим лингвомаданий ҳодиса сифатида ўша халқнинг бадиий адабиётида воқеланиши ҳамда унинг этноменталитет билан коррелятив боғлиқлиги, инглиз, ўзбек ва рус бадиий адабиётида “салом” концепти воқеланишининг миллий-маданий ўзига хослиги оригинал асарлардан олинган иллюстратив материал асосида, чоғиштирилаётган лингвомаданиятларнинг бадиий адабиётидаги воқеланиши маданиятлараро коммуникациянинг этноспецифик фарқлари асосида илмий жиҳатдан асосланган.
IV .Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, ўзбек ва рус бадиий дискурсида “салом” концепти воқеланишининг лингвомаданий таҳлили боʻйича олиб борилган тадқиқот асосида:
нутқий актлар назарияси доирасида саломлашув феноменининг дунёдаги барча халқларга хос универсал хусусияти унинг нафақат мулоқотнинг бошланиш нуқтаси, балки коммуникатив актнинг муваффақиятли кечишини таъминловчи ижтимоий ва психологик механизм сифатида ҳам хизмат қилишида намоён бўлишига оид хулосалардан 2022–2024-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган РЕП-25112021/113 “УзУДТ: ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқликлар корпуси ва унинг семантик таҳлили” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 9-декабрдаги 04/11-29471-сон маълумотномаси). Натижада барча уч тилда “саломлашув” концептининг новербал воқеланиш шакллари - кинесик ва просодик воситалар ҳамда психофизиологик ҳолатлар - шахслараро мулоқотни бошловчи, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва глобал коммуникация шароитида маданий идентификацияни акс эттирувчи ҳодиса сифатида аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда “салом” концептини воқелантирувчи лексик бирликларнинг тил ва маданият уйғунлигини намоён этиши нутқ маданиятининг энг муҳим таркибий қисми сифатида инсонлар ўртасидаги мулоқотни бошловчи, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва маданий идентификацияни акс эттирувчи ҳодиса сифатида ҳар учала тилда новербал шаклларга эга эканлиги ҳақидаги хулосалардан 2024–2025-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган ИЛ-7823051524 “Паратранслатор: параллел корпус асосида таржима луғатининг концептологик электрон платформасини яратиш” номли  инновацион лойиҳаси доирасида қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 9-декабрдаги 04/11-29473-сон маълумотномаси). Натижада қиёсланаётган халқлар бадиий адабиётида “саломлашув” концептининг воқеланишини қиёсий таҳлил қилиш орқали маданиятлараро коммуникациянинг миллий хусусиятлари янада чуқурроқ ёритиб берилган.
саломлашиш маданиятининг ҳар бир халқнинг ижтимоий қадриятлари, психологик хусусиятлари ва дунёқарашини ифода этувчи муҳим лингвомаданий ҳодиса сифатида ўша халқнинг бадиий адабиётида воқеланиши ҳамда унинг этноменталитет билан коррелятив боғлиқлиги, инглиз, ўзбек ва рус бадиий адабиётида “салом” концепти воқеланишининг миллий-маданий ўзига хослиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ҳамда “Ўзбекистон” телеканали томонидан тайёрланган “Тил ва жамият”, “Жаҳон адабиёти” ва “Миллат ва маънавият” теле-радио дастурлари ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, давлат муассасаси - “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2054-сон маълумотномаси). Натижада инглиз, ўзбек ва рус тилларида “саломлашув” концептини воқелантирувчи лексик бирликлар ҳамда новербал шаклларни фрейм асосида моделлаштириш орқали аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар “Миллат ва маънавият” дастурида таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш, уни методик таъминлаш, ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ва ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишига хизмат қилувчи дидактик топшириқларни ишлаб чиқишда қўлланилган, шунингдек, “Жаҳон адабиёти”, “Тил ва жамият” ҳамда “Миллат ва маънавият” телерадио дастурларининг мазмуни сезиларли даражада бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish