Расулова Истода Абдулатифовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек тили лексик-семантик тизимининг чет тиллар билан контрастив тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil823.
Илмий маслаҳатчи: Элтазаров Жўлибой Данабаевич, филологийа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Бобокалонов Рамазон Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Махмараимова Шоҳиста Тўхташевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бахранова Дилрабо Келдиёровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ҳамда рус, инглиз тиллари ўртасидаги лексик-семантик ўхшаш ва фарқли жиҳатларни контрастив таҳлил асосида аниқлаш ҳамда ўзбек тилининг миллий-маданий ва семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва чет тилларидаги лексик бирликларнинг денотатив, коннотатив, ассоциатив ва аксиологик маъно қатламларидан ташкил топган кўп босқичли семантик таркиби қиёсий, компонент, когнитив-семантик ва лингвомаданий таҳлил асосида очиб берилиб, уларнинг интеграл ва дифференциал семалари, тиллараро эквивалентлик даражалари, семантик лакуналари ҳамда универсал ва миллий-маданий белгилари аниқланган;
танланган тиллар лексик тизимидаги семантик майдонларнинг чегараси, марказий ва периферик қатламлари, интеграл ва дифференциал семалари ҳамда парадигматик муносабатлари белгиланиб, ўзбек ва чет тиллари лексик-семантик тизимларини қиёслашда маъно ҳажми, семик мувофиқлик, коннотатив белги ва қўлланиш доирасига асосланган мезонлар ҳамда компонент, майдон, контекстуал ва контрастив таҳлил усулларини интегратив қўллаш тартиби ишлаб чиқилган;
ҳар бир тилга хос артефакт, ментефакт ва натурфактларни ифодаловчи лексик бирликларнинг семантик таркибидаги денотатив, коннотатив ва миллий-маданий семалар фарқланиб, улардаги универсал хусусиятларнинг муштарак семалар, миллий хусусиятларнинг эса коннотатив маънолар, маданий белгилар ҳамда миллий кодлар орқали воқеланиш қонуниятлари асосланган;
ўзбек ва чет тилларидаги лексик бирликлар семантик мувофиқлик даражасига кўра тўлиқ эквивалент, қисман эквивалент ва эквиваленциз гуруҳларга таснифланиб, “сохта дўстлар”нинг (фалсе фриендс) шаклий ўхшашлиги билан маъно таркиби ва қўлланиш доираси ўртасидаги номувофиқлик турлари ҳамда уларни фарқлаш мезонлари аниқланган;
ўзбек ва чет тилларининг лексик-семантик тизимларидаги универсал (умуминсоний), ареал (ҳудудий) ва миллий хусусиятлар ўзаро фарқланиб, универсалликнинг умумий консептуал-семантик асос, ареалликнинг ҳудудий тил алоқалари, миллий хосликнинг эса маданий-тарихий, типологик ва ижтимоий омиллар билан боғлиқлиги маданий юкламали лексика, реалиялар, лакуналар ҳамда денотатив, коннотатив ва функсионал семаларнинг контрастив таҳлили орқали далилланган.
контрастив таҳлил натижалари асосида лексик-семантик типологияда қиёслаш бирлигини танлаш, семантик майдон чегараларини белгилаш, эквивалентлик даражаларини ажратиш ҳамда универсал, ареал ва миллий хусусиятларнинг ўзаро муносабатини изоҳлаш мезонлари аниқлаштирилиб, ўзбек, рус ва инглиз тиллари ўртасидаги лексик-семантик фарқларни таълимда семантик интерференсиянинг олдини олиш, таржимада контекстуал муқобилни танлаш ва қиёсий лексикографияда денотатив, коннотатив ҳамда миллий-маданий ахборотни луғат мақолаларида акс эттириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилларнинг лексик-семантик тизимини контрастив асосда тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосалар асосида:
ўзбек ва чет тилларидаги лексик бирликларнинг денотатив, коннотатив, ассоциатив ва аксиологик маъно қатламларидан ташкил топган кўп босқичли семантик таркиби қиёсий, компонент, когнитив-семантик ва лингвомаданий таҳлил асосида очиб берилиб, уларнинг интеграл ва дифференциал семалари, тиллараро эквивалентлик даражалари, семантик лакуналари ҳамда универсал ва миллий-маданий белгилари аниқланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда давлат илмий-техника дастурлари доирасида амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04/1-5495-сон маълумотномаси). Натижада машина таржимаси ва автоматик матнни қайта ишлаш жараёнларида семантик адекватликни таъминлашга оид илмий-услубий тавсиялар такомиллаштирилган ҳамда лойиҳа доирасида тайёрланган илмий ишланмалар мазмуни далилий асослар билан бойитилган;
ҳар бир тилга хос артефакт, ментефакт ва натурфактларни ифодаловчи лексик бирликларнинг семантик таркибидаги денотатив, коннотатив ва миллий-маданий семалар фарқланиб, улардаги универсал хусусиятларнинг муштарак семалар, миллий хусусиятларнинг эса коннотатив маънолар, маданий белгилар ҳамда миллий кодлар орқали воқеланиш қонуниятлари асосланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04/1-5496-сон маълумотномаси). Натижада корпус материалларини семантик белгилаш ва тавсифлаш жараёнининг илмий-методик асосларини янада такомиллаштиришга эришилган;
ўзбек ва чет тилларидаги лексик бирликлар семантик мувофиқлик даражасига кўра тўлиқ эквивалент, қисман эквивалент ва эквиваленциз гуруҳларга таснифланиб, “сохта дўстлар”нинг (фалсе фриендс) шаклий ўхшашлиги билан маъно таркиби ва қўлланиш доираси ўртасидаги номувофиқлик турлари ҳамда уларни фарқлаш мезонлари ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ПФ-ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04/1-5497-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа материалларини тиллараро семантик мувофиқлик асосида шакллантириш ҳамда кўп тилли таржима сифатини таъминлашнинг назарий-мезоний тамойиллари аниқлаштирилган;
ўзбек ва чет тилларининг лексик-семантик тизимларидаги универсал (умуминсоний), ареал (ҳудудий) ва миллий хусусиятлар ўзаро фарқланиб, универсалликнинг умумий консептуал-семантик асос, ареалликнинг ҳудудий тил алоқалари, миллий хосликнинг эса маданий-тарихий, типологик ва ижтимоий омиллар билан боғлиқлиги маданий юкламали лексика, реалиялар, лакуналар ҳамда денотатив, коннотатив ва функсионал семаларнинг контрастив таҳлилига доир илмий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025-йил 24-октябрдаги 812/1-сон маълумотномаси). Натижада оғзаки наср матнларининг лексик-семантик хусусиятларини таҳлил қилишда контрастив ёндашувнинг назарий-мезоний асосларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
контрастив лингвистика доирасида тилларнинг лексик-семантик тизимидаги ўхшашлик ва тафовутларни аниқлаш, эквивалентлик ҳамда лексик лакуналарни белгилашга доир илмий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 24-декабрдаги 815/1-сон маълумотномаси). Натижада бадиий ва оғзаки матнларнинг лексик-семантик хусусиятларини контрастив таҳлил қилишнинг илмий-услубий тамойиллари аниқлаштирилган.