Юсупова Маржона Икромжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ватанпарварлик” концептининг лингвокултурологик тадқиқи” (ўзбек, инглиз ва рус тиллари мисолида) 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3690
Илмий раҳбар: Мамажонов Мухаммаджон Юсубжонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Саримсақов Хуршид Абдумаликович, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, профессор Султонова Шохиста Мухаммаджaновна.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, инглиз ва рус тилларида “ватанпарварлик” концептининг лисоний воқеланиш қонуниятларини чоғиштирма асосда очиб бериш, унинг турли маданиятларга хос семантик-когнитив ва лингвокултурологик хусусиятларини қиёсий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
типологик ва генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлмаган ўзбек, инглиз ва рус тилларида “ватанпарварлик” концептининг лингвомаданий хусусиятлари ассоциатив тажриба методи асосида қиёсий-чоғиштирма аспектда ёритилиб, уларнинг ҳар бирига хос миллий-маданий коннотация аниқланган: ўзбек тилида маънавий-диний ва антропоморфик-маиший, инглиз тилида ҳуқуқий-фуқаролик, рус тилида эса ҳарбий-қурбонлик семантикаси устувор эканлиги кўрсатилиб, концептнинг бинар оппозицион жуфтлиги сифатида “космополитизм” тушунчаси когнитив-прагматик жиҳатдан асослаб берилган;
“ватанпарварлик” концепти доирасида амалга оширилган “ватан”/“patriot”/“патриот” ўзаги остида бирлашган лексемалар ва концептуал мазмун парадигматик муносабатнинг тизимли таҳлили натижасида аниқланган 24 та когнитив белги ўзбек, инглиз ва рус тилларининг лингвистик манзарасида муҳим миллий-маданий хусусият ва ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини исботланган;
“ватанпарварлик” концептининг вербаллашуви Қирол Артур, Жалолиддин Мангуберди каби прецедент бирликлар, богатырь, мард ўғлон каби ўзбек, инглиз ва рус тилларида мавжуд аллюзив ном ҳамда бошқа антропоморфик, соматик, биоморфик маданий кодлар орқали асосланган, лисоний бирликларнинг универсал ҳамда миллий-маданий хусусиятлар билан боғлиқ изоморфик (умумий) ва алламорфик (фарқли) жиҳатлари далилланган;
“ватанпарварлик” концептининг лингвомаданий семантикаси миллий менталитетга боғлиқлиги ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги паремиологик бирликлар орқали асосланиб, учала тилда концептнинг Ватанга муҳаббат, унга садоқат, Ватанни ҳимоя қилиш ва халқ манфаатларига дахлдорлик каби умумий мазмуний белгилари, ўзбек тилида миллий қадриятлар, она Ватан ва халқ билан узвийлик, инглиз тилида шахсий масъулият, фуқаролик бурчи ва давлатга садоқат, рус тилида эса Ватан, халқ ва тарихий хотира билан боғлиқлик каби миллий-маданий хусусиятлар ҳамда уларнинг ифодаланишидаги фарқли жиҳатлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек, инглиз ва рус тилларида “ватанпарварлик” концептининг лингвокултурологик тадқиқига бағишланган ушбу диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
“ватанпарварлик” концептининг лингвомаданий семантикаси миллий менталитетга боғлиқлиги ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги паремиологик бирликлар орқали ёритилиб, учала тилда консептнинг Ватанга муҳаббат, унга садоқат, Ватанни ҳимоя қилиш ва халқ манфаатларига дахлдорлик каби умумий мазмуний белгилари, ўзбек тилида миллий қадриятлар, она Ватан ва халқ билан узвийлик, инглиз тилида шахсий масъулият, фуқаролик бурчи ва давлатга садоқат, рус тилида эса Ватан, халқ ва тарихий хотира билан боғлиқлик каби миллий-маданий хусусиятлар ҳамда уларнинг ифодаланишидаги фарқли жиҳатларига оид хулосалардан 2023-2024 йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги F3-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фольклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024 йил 27 декабрдаги 1/04-157-сонли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа ватанпарварлик ҳақидаги миллий ва умуминсоний қадриятларни ифодаловчи концептуал билимлар билан бойитилган;
типологик ва генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлмаган ўзбек, инглиз ва рус тилларида “ватанпарварлик” концептининг лингвомаданий хусусиятлари ассоциатив тажриба методи асосида қиёсий-чоғиштирма аспектда ёритилиб, уларнинг ҳар бирига хос миллий-маданий коннотация аниқланган: ўзбек тилида маънавий-диний ва антропоморфик-маиший, инглиз тилида ҳуқуқий-фуқаролик, рус тилида эса ҳарбий-қурбонлик семантикаси устувор эканлиги кўрсатилган натижалардан 2022-2025 йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 27 декабрдаги 26-36-931-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилган;
“ватанпарварлик” концептининг вербаллашуви Қирол Артур, Жалолиддин Мангуберди каби прецедент бирликлар, богатырь, мард ўғлон каби ўзбек, инглиз ва рус тилларида мавжуд аллюзив ном ҳамда бошқа антропоморфик, соматик, биоморфик маданий кодлар орқали асосланган, лисоний бирликларнинг универсал ҳамда миллий-маданий хусусиятлар билан боғлиқ изоморфик (умумий) ва алламорфик (фарқли) жиҳатлари билан боғлиқ хулоса ва тавсиялардан 2023-2024 йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун Болалар рақслари фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати” ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024 йил 27 декабрдаги 1/04-156-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ва монографияларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган.