Мавлянова Нигина Эркиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Янги инглиз ва ўзбек драматургиясида болалар образи талқини, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2023.2.PhD/Fil3515.
Илмий раҳбар: Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Адизова Ободон Истамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Махмараимова Шоҳиста Тухташевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек драматургиясида болалар образини қиёсий-типологик аспектда очиб бериш ҳамда болалар драматургияси муаммоларини аниқлашдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек драматик ижодида бола-инфантил, ўсмир ва ёвузлик жабрдийдасига айланган ёш қаҳрамонлар образини саҳнада гавдалантиришда муаллиф маҳорати ҳамда дунёқараши, икки халқнинг ўзига хос миллий менталитети, диний ва маърифий анъаналари муҳим асос бўлиб хизмат қилганлиги, тарбиявий ғояларга эса алоҳида эстетик урғу берилганлиги исботланган;
қиёсланаётган адабиётлар драматик асарларининг лингвопсихологик таҳлили ёш қаҳрамонларда демократик тафаккурнинг шаклланиш динамикасини, болалар ва ўсмирларнинг тенгдошлари, ота-оналари ҳамда мураббийлар билан ўзаро муносабатларининг кундалик манзарасини, ижтимоий-маданий ва гендер идентификациясини англаш билан боғлиқ экзистенсиал изланишларни саҳна воситасида очиб бериш имконини яратганлиги асосланган; 
инглиз ва ўзбек болалар драматургиясида жиноят ботқоғига тушган ҳамда жоҳиллик қурбони бўлган ёш қаҳрамонлар руҳий кечинмалари ва дунёқарашидаги ўзгаришлар, уларнинг катталар билан тенг мавқега интилиши, ўзини англаш ва маънавий етилиш жараёни бадиий талқинининг типологик умумийлиги ҳамда миллий ўзига хослиги бола образи иштирокидаги драма асарларининг композицион тузилиши ва тур-тип белгилари асосида аниқланган;
ёш қаҳрамонлар ички кечинмаларини саҳнада ифодалаш усуллари янги инглиз драматургиясида ижтимоий-психологик, ўзбек драматургиясида эса миллий-маданий омиллар устуворлигида шаклланиши ва бу фарқ асарларнинг жанрий таснифини белгилаши илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз ва ўзбек саҳна адабиётида бола тимсолларининг бадиий талқинига доир илмий тадқиқот давомида эришилган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек драматик ижодида бола-инфантил, ўсмир ва ёвузлик жабрдийдасига айланган ёш қаҳрамонлар образини саҳнада гавдалантиришда муаллиф маҳорати ҳамда дунёқараши, икки халқнинг ўзига хос миллий менталитети, диний ва маърифий анъаналари муҳим асос бўлиб хизмат қилганлиги, тарбиявий ғояларга эса алоҳида эстетик урғу берилганлигига оид хулоса ва натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2021 йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон поетик луғатини яратиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 23-сентябрдаги 01/10-1908-сон маълумотномаси). Натижада бола тимсоли акс этган драматик асарлар таълим дастурлари ва ўқув-методик қўлланмаларга жалб этилиб, педагогик усуллар самарадорлиги ошган;
қиёсланаётган адабиётлар драматик асарларининг лингвопсихологик таҳлили ёш қаҳрамонларда демократик тафаккурнинг шаклланиш динамикасини, болалар ва ўсмирларнинг тенгдошлари, ота-оналари ҳамда мураббийлар билан ўзаро муносабатларининг кундалик манзарасини, ижтимоий-маданий ва гендер идентификациясини англаш билан боғлиқ экзистенсиал изланишларни саҳна воситасида очиб бериш имконини яратганлиги, персонажларнинг миллий бетакрорлиги жиҳатлари  жиҳатларига оид хулоса ва натижалардан Баликесир университетида 2020–2021 йилларда бажарилган Эрасмус+ (К-102) “Транслатион инто Энглиш анд Cреатинг Элеcтрониc Фунд оф Туркиc Натионс Фолклоре” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Баликесир университетининг 2023-йил 9-сентябрдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада бола тимсолларининг типологик умумийлиги ва миллий ўзига хослигига доир хулосалар ўқув дастурлари мазмунини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек болалар драматургиясида жиноят ботқоғига тушган ҳамда жоҳиллик қурбони бўлган ёш қаҳрамонлар руҳий кечинмалари ва дунёқарашидаги ўзгаришлар, уларнинг катталар билан тенг мавқега интилиши, ўзини англаш ва маънавий етилиш жараёни бадиий талқинининг типологик умумийлиги ҳамда миллий ўзига хослиги бола образи иштирокидаги драма асарларининг композицион тузилиши ва тур-тип белгиларига асосланганлигига оид назарий ҳамда амалий материаллардан Бухоро давлат университетида 2021–2023 йилларда бажарилган ИД-57663348-сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 4-январдаги 06-01-0004-сон маълумотномаси). Натижада болалар саҳна адабиётининг жаҳон адабий контекстидаги ўрни ва унинг маънавий-тарбиявий аҳамияти илмий асосда очиб берилган;  
ёш қаҳрамонлар ички кечинмаларини саҳнада ифодалаш усуллари янги инглиз драматургиясида ижтимоий-психологик, ўзбек драматургиясида эса миллий-маданий омиллар устуворлигида шаклланиши ва бу фарқ асарларнинг жанрий таснифини белгилаши илмий асосланганлигига оид илмий хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Замондош” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 5-сентябрдаги 02-09-237-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда болалар драмаларида ҳиссиётларнинг акс эттирилиши ҳақида тасаввур шаклланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish