Бобоқулова Нилуфар Хайрулло қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида соматик компонентли мақолларнинг семантик-консептуал таҳлили, 10.00.13 – Қиёсий ва чогʻиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil 3472.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Уралова Ойсулув Поян қизи, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор; Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.  
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида соматик компонентлар иштирокида шаклланган мақолларни семантик ва консептуал жиҳатдан уларнинг таркибидаги тана аъзоларига оид лексик бирликлар орқали ифодаланган консептуал мазмунларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги соматик компонентли мақолларда соматик компонентларнинг паремиологик бирликлар таркибида консептуал мазмунни шакллантириш, семантик маънони ифодалаш ва лингвомаданий ахборотни узатишдаги функсияси аниқланган;
соматик компонентли мақолларда тананинг анатомик жойлашувига кўра (юқори, ўрта ва пастки қисм) шаклланган консептуал моделлари (ақл, идрок, ҳиссиёт, ижтимоий фаоллик, ахлоқий баҳо) аниқланган;
соматик компонентли мақолларда тана аъзолари турлича қўлланган бўлса-да, инглиз ва ўзбек тилларида асосий ассоциатив-консептуал алоқаларнинг умумийлиги кузатилиб, бунда ўзбек тилидаги соматик мақоллар кўпроқ кундалик ва жамоавий ҳаёт тажрибасини, инглиз тилидагилари эса универсал инсоний фазилат ва ижтимоий хулқ-атворни ифодалаши, бу ҳолат уларнинг миллий менталитет ва маданий тажриба билан боғлиқ эканлиги исботланган;
соматик компонентли мақолларда универсал консептлар (лове-муҳаббат, фриендшип-дўстлик, фреедом-эркинлик) билан бир қаторда миллий-маданий ўзига хос консептлар (респеcт-ҳурмат, ҳоспиталитй-меҳмондўстлик, приваcй-шахсий ҳаёт дахлсизлиги)  мавжудлиги аниқланиб, уларнинг шаклланиши лингвокултурологик омиллар билан изоҳланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида соматик компонентли мақолларнинг семантик-консептуал таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соматик компонентли мақолларда тана аъзолари турлича қўлланган бўлса-да, инглиз ва ўзбек тилларида асосий ассоциатив-консептуал алоқаларнинг умумийлиги кузатилиб, бунда ўзбек тилидаги соматик мақоллар кўпроқ кундалик ва жамоавий ҳаёт тажрибасини, инглиз тилидагилари эса универсал инсоний фазилат ва ижтимоий хулқ-атворни ифодалаши, бу ҳолат уларнинг миллий менталитет ва маданий тажриба билан боғлиқ эканлиги исботланганлиги ҳақидаги таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетида 2021-2025 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1 ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида амалиётга тадбиқ этилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 16-сентябрдаги 06/12-3523-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек адабиётидаги мақолларни солиштириш орқали уларда миллий ва жаҳон маданиятини қиёсий идрок этиш, ўз дунёқарашини кенгайтириш, мақолларни дарсларда мотивацион восита сифатида қўллаш, маънавий-ахлоқий тарбия беришда уларнинг таъсирчанлик кучидан фойдаланиш, ёш авлодни илм-фанга, адабиёт ва таржимага қизиқтиришнинг самарали усуллари бўйича хорижий филология факултети битирувчи талабаларида кўникма ҳосил қилишга эришилган;
соматик компонентли мақолларда универсал консептлар (лове-муҳаббат, фриендшип-дўстлик, фреедом-эркинлик) билан бир қаторда миллий-маданий ўзига хос консептлар (респеcт-ҳурмат, ҳоспиталитй-меҳмондўстлик, приваcй-шахсий ҳаёт дахлсизлиги)  мавжудлиги аниқланиб, уларнинг шаклланиши лингвокултурологик омиллар билан изоҳланганлиги тўғрисидаги мулоҳазалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 2021-йил 16-июл 311-сонли буйруғига асосан 01/4-4266-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилида соматик компонентли мақолларнинг илмий-назарий асослари ва даражаланиш омиллари аниқланган ҳамда ўзбек тилида соматик компонентли мақолларнинг инглиз соматик компонентли халқ мақолларидан фарқли жиҳатлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги соматик компонентли мақолларда соматик компонентларнинг паремиологик бирликлар таркибида консептуал мазмунни шакллантириш, семантик маънони ифодалаш ва лингвомаданий ахборотни узатишдаги функсияси аниқланганлиги ҳақидаги хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Глобал ритм”, “Дипломатия нуқтаси” каби ёʻналишдаги дастурлар контентини бойитишда ҳамда журналистлар учун ўтказилган маҳорат дарсларида хорижий меҳмонлар билан интервю олишда новербал сигналларни тўгʻри талқин қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2025-йил 7-апрелдаги 05-09-432-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар ва радио тингловчиларга турли маданият вакиллари ўртасидаги соматизмлар асосида шаклланган бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини тушунишга ёрдам берувчи материаллар тайёрлаш сифати оширилган, журналистларнинг халқаро миқёсдаги воқеаларни ёритишда ва маданиятлараро мулоқот жараёнларида соматик бирликларни англаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish