Нематова Моҳибегим Фазлиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража берадиган фан тармоғи): Ўзбек рус инглиз тили маънодош сўзлар луғатида лексик градуонимия, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2020.4.PhD/Fil454.
Илмий раҳбар: Нигматова Лола Хамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Атабоев Нозимжон Бобожонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Халилова Дилбар Жалиловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат универистети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, рус ва инглиз тили маънодош сўзлар луғатида лексик градуонимия муаммосини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек, рус ва инглиз тиллари маънодош сўзларида лексик градуонимия ҳодисаси ҳар учала халқ тилининг миллий хусусиятлари, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги асосланган;
ҳар учала тил маънодош сўзларининг семантик қарама-қаршилиги ва яқинлашуви, кучлилик-кучсизлик, ижобийлик-салбийлик, услубий хосланганлик, шакл ва маъно муносабатлари, лексик фондининг бойлиги, диалектларнинг хилма-хиллиги ва социолингвистик омиллар таъсирида лексик-градацион тузилмаларни ҳосил қилиши далилланган;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида лексик градацияни ўрганишда миқдорий, коллапсион, конкорданс, семантик ва частотали таҳлилларнинг самарадорлиги ҳамда уларнинг градацион кетма-кетликларни, маъно оттенкаларини ва қўлланиш контекстидаги нозик фарқларни очиб бериш учун методологик имконият яратиши исботланган;
қиёсланаётган турли тизимли тилларнинг мавжуд корпуслари: CОCА, рус тилининг миллий корпуси, ўзбек тилининг миллий корпуси базасида статистик таҳлил натижалари аниқ мисоллар, матнда сўз қўллашга доир матний бирликлар ва конкорданс қидирувнинг эмпирик кузатуви асосида синонимик қаторларнинг градуонимик хусусиятлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек, рус ва инглиз тили маънодош сўзлар луғатида лексик градуонимияни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек, рус ва инглиз тили маънодош сўзларида лексик градуонимия ҳодисаси ҳар учала халқ тилининг миллий хусусиятлари, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлигига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2020-йилларга бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 28-майдаги 04/1-1371-сон маълумотномаси). Натижада монографиянинг лексик-семантик гуруҳ ҳамда синонимия ва антонимияга ёндош градуонимия ҳодисасига оид боблари илмий бойитилган;
ҳар учала тил маънодош сўзларнинг семантик қарама-қаршилиги ва яқинлашуви, кучлилик-кучсизлик, ижобийлик-салбийлик, услубий хосланганлик, шакл ва маъно муносабатлари лексик фонднинг бойлиги, диалектларнинг хилма-хиллиги, социолингвистик омиллар таъсирида лексик-градацион тузилмаларни ҳосил қилишига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида 2016-2018-йилларда амалга оширилган “561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 26-апрелдаги 863-02-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили луғатини яратишда таржима лексикографиясининг жаҳон тажрибасини қўллаш бўйича тадқиқот натижаларидан фойдаланилган;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида лексик градацияни ўрганишда миқдорий, коллокацион, конкорданс, семантик ва частотали таҳлилларнинг самарадорлиги ҳамда уларнинг градацион кетма-кетликларни, маъно соялари ва қўлланиш контекстидаги нозик фарқларни очиб бериш имконияти ҳақидаги хулоса ва натижалар Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Долзарб мавзу”, “Интервю плюс”, “Ассалом, Бухоро” каби туркум кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-майдаги 01-09-82-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун таййорланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашуви ҳақидаги маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин йаратган.