Акрамов Нурали Севдиёр
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сиғимлар ва уларни комплекс динамик системаларга татбиқи», 01.01.01 – Математик анализ (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/FM930.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12. FM.01.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Рахимов Карим Хошимович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: физика-математика фанлари доктори, профессор Хайдаров Фарход Халимжонович; физика-математика фанлари доктори, доцент Рўзибоев Маркс Ботирбоевич.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Брюно типидаги тўпламлар, Перез–Марко типидаги тўпламлар ва Брюно-Рюсман типдаги тўпламларнинг сиғим хоссалари, Ҳаусдорф типидаги характеристикалари ва сиғим ўлчамларини ўрганиш, ҳамда комплекс динамик системаларда юзага келадиган тўлдирувчи тўпламларга потенсиал-назарий усулларни татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Брюно типидаги ва Перез–Марко типидаги тўпламлар тўлдирувчилари учун аввал маълум бўлган сиғим баҳолари кучайтирилган.
умумлашган Брюно типидаги тўпламлар ҳамда уларнинг тўлдирувчилари учун сиғим баҳолари олинган.
Брюно типидаги ҳамда α-Брюно–Рюсман шартини қаноатлантирмайдиган тўпламлар учун кучайтирилган h-Ҳаусдорф ўлчови ва сиғим баҳолари олинган.
кўп комплекс ўзгарувчили ҳолатда Брюно шартини қаноатлантирмайдиган комплекс векторлар тўплами учун сиғим баҳоси ҳамда унинг Ҳаусдорф типидаги ўлчовлар бўйича кичиклиги аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сиғимлар ва уларнинг комплекс динамик системаларга татбиқлари бўйича олинган натижлар асосида:
Брюно, Перез–Марко ва α-Брюно–Рюсман типидаги тўлдирувчи тўпламларнинг C_(к_σ )-сиғими ҳамда ҳ-Ҳаусдорф ўлчовларига доир натижалардан А. Садуллаев раҳбарлигида 2020–2022-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган УТ-ОТ-2020-1-сонли “Монж–Ампер тенгламаси ва экстремал плюрисубгармоник функсиялар” мавзусидаги амалий илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2026-йил 12-июндаги 04/11-1365-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши комплекс фазолар ва комплекс динамик системаларда учрайдиган нозик тўпламларнинг потенсиал-назарий кичиклигини ўрганишда қўлланилган. Хусусан, улар плюрипотенсиал назариядаги сиғимлар, экстремал плюрисубгармоник функсиялар ҳамда кичик махражлар муаммолари билан боғлиқ тўпламлар орасидаги боғланишларни аниқлаш имконини берган;
Диссертацияда доир натижалардан Урганч давлат университетида 2020–2022-йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг 610170-ЭПП-1-2019-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП-сонли “Эстаблишмент оф Траининг анд Ресеарч Cентерс анд Cоурсес Девелопмент он Интеллигент Биг Дата Аналйсис ин Cентрал Асиа: ЭЛБА” лойиҳасида Брюно ва Перез–Марко типидаги тўлдирувчи тўпламларнинг сиғим нуқтайи назаридан кичиклигини таҳлил қилиш ҳамда уларни мос ҳ-Ҳаусдорф ўлчовлари орқали баҳолашда фойдаланилган (2026-йил 16-июндаги 04-06/03-11/5394-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Брюно ва Перез–Марко тўпламлари тўлдирувчилари учун аниқлаштирилган сиғим баҳолари, шунингдек, кўп комплекс ўзгарувчили ҳолатда олинган натижалар аналитик чизиқлаштириш назарияси, кичик махражлар муаммоси ва плюрипотенсиал назарияда истисно тўпламларни тадқиқ этиш имконини берган.