Халиков Сарвар Салихджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Электр таъминоти подстанцияси ишончлилигини аниқлаш, хавфсизлигини баҳолаш ва тезкор ростлаш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Т974
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Амиров Султон Файзуллаевич, т.ф.д., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Болтаев Отабек Ташмухамматович – техника фанлари доктори, профессор; Таниев Мирзохид Хуррамович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электр таъминоти подстанцияси ишончлилигини аниқлаш, хавфсизлигини баҳолаш ва тезкор ростлаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электр таъминоти подстанциясининг эксплуатация маълумотлари асосида подстанциянинг бузилмасдан ишлаш вақтини тақсимлашда экспоненсиал қонунга мувофиқлиги, подстанция элементларининг бузилмасдан ишлаш вақтини тақсимлашнинг статик зичлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
электр таъминоти подстанцияси қурилмалари ва элементларининг ишончлилиги бўйича тузилган таркибий схемалари ҳамда уларнинг жойлашув тури орқали бузилмасдан ишлаш эҳтимолини ҳисоблаш ифодалари ишлаб чиқилган;
электр таъминоти подстанциясининг ишончлилик кўрсаткичи, жиҳозга етказилган зарар ва элементларини ишламай қолиши натижасида ортиқча қувват йўқотлиши, электр энергиясининг тўлиқ етказиб берилмаслиги сабабли истеъмолчиларга етказилган ташқи зарар ва элементларни таъмирлаш учун ўртача йиллик харажатлар асосида электр таъминоти подстанцияси хатарларини ҳисоблашнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
электр таъминоти подстанциясини мониторинг, ҳимоя қилиш, ишончлилигини баҳолаш, эксплуатация хавфсизлигини йиғинди ва оптимал хатар қийматини  ҳисоблаш асосида  баҳолаш ва тезкор ростлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат: Электр таъминоти подстанцияси жиҳозларининг мониторинг, ҳимоя қилиш, ишончлилигини аниқлаш, хавфсизлигини баҳолаш ва тезкор ростлаш бўйича олинган натижалари асосида:
электр таъминоти подстанцияси ускуналарининг ишончлигини аниқлаш, хавфсизлигини баҳолаш ва тезкор ростлаш усули учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказининг ихтирога патенти олинган (№ ИАП 8269, 2025 й.). Натижада, ушбу усул ёрдамида подстанцияни самарали эксплуатация қилиш ҳисобига ундаги электр энергиясининг йиллик истеъмолини камайтиришга имкони яратилган;
электр таъминоти подстанциясининг электр жиҳозлар ишончлилигини белгилаш, хавфсизлик даражасини баҳолаш ва реал вақт режимида тартибга солиш математик ифодалари “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалининг «Лафарга» электр таъминоти подстанциясига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг 2026-йил 17-мартдаги 01-05-08/1988-сон маълумотномаси). Натижада электр таъминоти подстанцияси ва жиҳозларининг бузилмасдан ишлаши эҳтимоли қийматларини аниқ ҳисоблашда электр энергиянинг йиллик истеъмолини 0,035 фоиз (148838 кВт·соат) га камайтириш имконини яратган;
подстанциянинг электр таъминот режим узлюксизлигини таъминлаш, эксплуатацияда самадорликни ва ишончлигини ошириш, хавфсизлик даражасини баҳолаш мониторинг тизими, хавфсизликни ростлаш методикаси ва алгоритмлари “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалининг «Лафарга» электр таъминоти подстанцияси га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг 2026-йил 17-мартдаги 01-05-08/1988-сон маълумотномаси). Натижада подстанция учун сарфланадиган ортиқча электр энергияси учун тўловда 148,838 миллион сўм тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish