Хайдаров Сардор Комил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Агрокластерларнинг ташкилий-иқтисодий бошқаруви самарадорлигини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”,
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.3.PhD/Iqt4598.
Илмий раҳбари: Очилов Илҳом Сайитқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: агрокластерларнинг ташкилий-иқтисодий бошқарув самарадорлигини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра, “корхонанинг ташкилий-иқтисодий бошқаруви самарадорлиги” тушунчаси корхонанинг стратегик мақсадларига эришиш жараёнида ташкилий тузилма, бошқарув ваколатлари, иқтисодий ресурслар, меҳнат салоҳияти, инновацион имкониятлар ва бозор механизмларини ўзаро уйғунлаштириш орқали минимал йўқотишлар билан максимал иқтисодий, операцион, ижтимоий ва рақобатбардошлик натижаларига эришиш даражасини ифодаловчи комплекс бошқарув категорияси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
агросаноат мажмуасининг узоқ муддатли стратегик ривожланиш эҳтиёжлари, ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий амалиёт натижаларининг қиёсий таҳлили асосида агрокластерларни инновацион бошқаришнинг такомиллаштирилган миллий модели ишлаб чиқилиб, унинг самарадорлигини оширувчи ташкилий-иқтисодий механизмлар ҳамда институционал омиллар тизимлаштирилди;
агрокластерлар иштирокчилари ўртасида вертикал ва горизонтал кооперацион алоқаларни интеграциялаш ҳамда иқтисодий ва ташкилий манфаатлар мувозанатини таъминлашга хизмат қилувчи илмий асосланган комплекс интеграцион бошқарув ёндашуви ишлаб чиқилиб, унинг методологик асослари такомиллаштирилди;
агрокластерлар фаолияти самарадорлигини оширишда IoT, GIS ва AI технологияларини ягона “рақамли агробошқарув экотизими” сифатида интеграциялашга асосланган илмий-амалий ёндашув таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агрокластерларнинг ташкилий-иқтисодий бошқарув самарадорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида
услубий ёндошувга кўра, “корхонанинг ташкилий-иқтисодий бошқаруви самарадорлиги” тушунчаси корхонанинг стратегик мақсадларига эришиш жараёнида ташкилий тузилма, бошқарув ваколатлари, иқтисодий ресурслар, меҳнат салоҳияти, инновацион имкониятлар ва бозор механизмларини ўзаро уйғунлаштириш орқали минимал йўқотишлар билан максимал иқтисодий, операцион, ижтимоий ва рақобатбардошлик натижаларига эришиш даражасини ифодаловчи комплекс бошқарув категорияси нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари учун тавсия этилган “Қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжири” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университети ректорининг 2026-йил 19-мартдаги 1-9-6/74-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ягона қиймат занжирида маҳсулот яратадиган мустақил хўжалик юритувчи субъектлар бошқарувини ташкил этиш орқали такомиллаштирилган “корхонанинг ташкилий-иқтисодий бошқаруви самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг стратегик ривожланиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган агрокластерларни инновасион бошқаришнинг такомиллаштирилган миллий моделини амалиётга жорий этиш таклифи натижасида бошқарув жараёнларининг шаффофлиги ва автоматлаштириш даражасини ошириш, ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш имконияти яратилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 04/06-5034-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнлари самарадорлиги ўртача 11–13 фоизга ошган, рақамли мониторинг тизимларини жорий этиш ҳисобидан ташкилий қарорларни қабул қилиш тезлиги 16–18 фоизга ошиб, инсон омилининг таъсири 14–20 фоизга қисқаришига эришилган;
агрокластерлар иштирокчилари ўртасида вертикал ва горизонтал кооперасияни интеграсиялаш ҳамда иқтисодий ва ташкилий манфаатларни мувозанатли бошқаришга қаратилган комплекс интеграсион ёндашувни амалиётга жорий этиш таклифи натижасида кластер ва фермер хўжаликлари ўртасида ҳамкорлик муносабатларини шаффофлаштириш, ресурслар ва молиявий оқимларни мувофиқлаштирилган ҳолда бошқариш имконияти яратилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 04/06-5034-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида кластер ва фермер хўжаликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва масъулият даражаси 20–22 фоизгача ошган;
агрокластерлар фаолияти самарадорлигини оширишда IoT, GIS ва AI технологияларини ягона “рақамли агробошқарув экотизими” сифатида интеграциялашга асосланган илмий-амалий ёндашувни амалиётга жорий этиш таклифи натижасида агрокластерларда ишлаб чиқариш жараёнларини рақамли мониторинг қилиш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни реал вақт режимида назорат қилиш ҳамда бошқарув қарорларини сунъий интеллект асосида қабул қилиш имконияти яратилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 04/06-5034-сон маълумотномаси). Мазкур ёндашувни жорий этиш натижасида агротехник тадбирларни режалаштириш аниқлиги 18–20 фоизга, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги 15–17 фоизга ошган, бошқарув қарорларини қабул қилиш вақти 20 фоизгача қисқарган ҳамда агрокластер фаолиятининг умумий бошқарув самарадорлиги сезиларли даражада ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish